Фаолият босқичлари
|
Фаолиятнинг мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талабалар
|
Тайёргарлик босқичи
|
Қўшимча ўқув материалини тайёрлайди Гуруҳларда ишлаш учун топшириқларни ишлаб чиқади. Гуруҳдан бир талабани танлайди ва ўқитувчи вазифасини бажаришини айтиб, машғулотни ўтказиш йўл-йўриқларини ўргатади.
|
Эшитади, зарур маълумотларни ёзиб олади.
|
I. Кириш босқичи
(5дақиқа)
|
Машғулотни талаба ўтказади.
1.1.Мавзунинг номи, мақсади ва режалаштирилган натижаларини эслатади.
1.2.Гуруҳлар фаолиятини баҳолаш мезонларини эълон қилади (1-илова).
1.3.Семинар машғулоти ноанъанавий тарзда ўтилишини, яъни гуруҳ талабаси ўқитувчи сифатида машғулотни ўтказишини айтади.
|
Тинглайдилар.
|
II. Асосий босқич
(65 дақиқа)
|
2.1.Талабалар билимларини фаоллаштириш мақсадида ақлий ҳужум методидан фойдаланиб, қуйидаги саволни беради:
- Агросаноат интеграцияси деб нимага айтилади?
- Агросаноат мажмуасининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрнига қандай баҳо берасиз? Фикрингизни тушунтиринг.
- Агросаноат мажмуасининг таркибий тузилмасига яна нималарни киритиш мумкин?
- Агросаноат мажмуасини ривожлантиришнингг асосий йўналишлари нималардан иборат?
Жавоблар 2-3 сўздан кўп бўлмаслиги кераклигини эслатади. Талабалардан бири жавобларни доскага ёзиб боради.
Жавобларни таҳлил қилади, тўлдиради, тузатишлар киритади.
2.2.Талабаларни учта кичик гуруҳга бўлади, ва уларга топшириқ беради. (2-илова).
Гуруҳларда ишни ташкил қилади. Берилган вазифани схема ва жадваллар асосида бажаришларини уқтиради.
Гуруҳларда вазифалар тақсимланишига ёрдам беради. Гуруҳлар ишини кузатади, йўл-йўриқлар беради, йўналтиради.
2.4. Тақдимот бошланишини эълон қилади. Йўналтирувчи, маслаҳатчи сифатида иштирок этади. Жавобларни аниқлаштиради, тўлдиради, изоҳ беради ва тузатишлар киритади.
|
Берилган саволга жавоб берадилар.
Жавобларни ҳамкорликда муҳокама қилишади.
Гуруҳлар фаолиятини бошлайди. Берилган саволларни ўрганиб чиқади, саволларга жавоб топади, ўзаро муҳокама қилади ва схема ва жадваллар асосида формат қоғозига туширади.
Тайёр ишларини доскага илади. Ҳар бир гуруҳдан иштирокчилар чиқиб намойиш қилиш орқали ўз ишларини тақдим қиладилар. Ўзаро берилган саволларга жавоб берадилар.
|
III. Якуний босқич
(10 дақиқа)
|
3.1. Мавзунинг дастлабки учта саволини умумлаштиради, хулосалар қилади, якун ясайди. Талабалар диққатини мавзунинг асосий томонларига қаратади.
3.2.Гуруҳлар ишини баҳолайди. Фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантиради.
3.3. Мустақил ишлашлари учун вазифа беради: (1) назорат учун тест саволларига оғзаки жавоб бериш (3-илова).
|
Эшитадилар.
Вазифани ёзиб оладилар.
|