Ўқув соати: 2 соат
|
Талабалар сони:
|
Ўқув машғулотининг шакли
|
Ахборот-мавзуий маъруза (1-машғулот)
Кўргазмали (кўргазмали) маъруза (2-машғулот)
|
Мавзу режаси
|
1-машғулот
1.Агросаноат интеграцияси.
2.Агросаноат мажмуаси тушунчаси, унинг моҳияти.
3.Агросаноат мажмуасининг таркиби (тузилмаси).
4.Агросаноат мажмуасининг аҳамияти ва мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни.
5.Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуасининг ҳозирги ҳолати.
6.Республика ва ҳудудий агросаноат мажмуаларини ривожлантириш йўналишлари.
|
Машғулотнинг мақсади: Талабаларга республика агросаноат мажмуаси ва унинг соҳаларининг таркиби тўғрисида аниқ билимлар бериш, ҳамда агросаноат мажмуаси таркибининг ўзгаришиб бориши тўғрисида маълумотлар бериш..
|
Педагогик вазифалар:
Талабаларга агросаноат интеграцияси тўғрисида тушунча беради.
АСМнинг таркиб топиш қонунлари билан таништиради.
АСМ таркиби билан таништиради.
АСМсининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни тўғрисида маълумотлар беради.
АСМ олдида турган мақсадли вазифалар билан таништиради.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
Агросаноат интеграцияси тушунчасига таъриф беради ва унинг моҳиятини айтади.
АСМни шаклланишига таъсир кўрсатувчи омилларни санайди.
АСМ таркибини, унинг 4 та соҳасини номини айтиб беради.
АСМнинг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни тўғрисидаги кўрсаткичлар ва ҳақиқий маълумотларни айтади.
АСМ нинг олдида турган 6 та мақсадли вазифаларни санайди.
|
Таълим методлари
|
Маъруза, савол-жавоб, суҳбат, ўзаро ўқитиш методи, кластер, инсерт техникалари
|
Таълим воситалари
|
Маъруза матни, кодоскоп, слайдлар, формат қоғозлари, маркерлар, скотч, чизмали органайзерлар, асосий маълумот ва таянч тушунчалардан иборат маъруза матнлари (тарқатма материал).
|
Таълим шакллари
|
Фронтал, жамоавий, гуруҳларда ишлаш.
|
Ўқитиш шарт-шароити
|
Электр энергияси тарқатувчи резетка мавжуд аудитория. Кадаскоп аппарати, доска, мел, доска тозалагич.
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Оғзаки назорат, савол-жавоб, ўз-ўзини назорат қилиш, рейтинг тизими асосида баҳолаш.
|