Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети иқтисодий таълимда ўқитиш технологияси «Қишлоқ ХЎжалиги иқтисодиёти»


Download 392.95 Kb.
bet3/97
Sana21.06.2023
Hajmi392.95 Kb.
#1643792
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
3.Таълим технологияси

Ўқитишнинг мақсад ва вазифалари
“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фани мамлакат қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг назарий ва амалий масалаларини ўрганиш ва уни мўътадил ривожлантиришнинг ечимларини топишда ҳамда “иқтисодиёт” таълим йўналиши мутахассисларининг шаклланишида катта аҳамиятга эга. Ушбу фаннинг ютуқ ва хулосаларидан мамлакат қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатларга белгиланган дастурларини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида агросаноат мажмуасининг улуши юқори бўлганлиги сабабли фаннинг аҳамияти ва уни ўрганиш зарурати катта.
“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фанини ўрганишнинг асосий мақсади – талабаларга бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг назарий ва амалий масалалари тўғрисида талаб қилинадиган билимларни шакллантириш ҳисобланади. Унинг асосий вазифаларига, талабаларни қишлоқ хўжалигини бошқариш, иқтисодиётини барқарор ривожланишини таъминлаш учун зарур замонавий билимлар билан қуроллантириш, уларга давлатнинг аграр иқтисодий сиёсатини чуқур англатиш, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини бошқа иқтисодий фанлар ютуқлари билан ўзаро ҳамкорликда ўргатиш, иқтисодий қонунларнинг қишлоқ хўжалигида амал қилиш хусусиятларини кўрсатиш ва бошқалар киради. Талабаларда Қишлоқ хўжалиги корхоналарнинг иқтисодий фаолиятини таҳлил қилиш асосида уларни самарали бошқариш бўйича мустақил қарорлар қабул қилиш кўникмаларни шакллантириш. Қишлоқ хўжалигининг интеграцияси, унинг ривожланиши ва шаклланиш қонуниятлари, унинг таркибига кирувчи тармоқларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш йўллари тўғрисида назарий ва амалий билимларга эга бўлишини таъминлаш.


Ўқув режасидаги бошқа фанлар билан алоқаси
“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” фани “Иқтисодий назария”, “Иқтисодий статистика”, “Меҳнатни ташкил этиш ва нормалаштириш”, “Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси иқтисодиёти”, “Миллий иқтисодиёт”, “Маркетинг”, “Менежмент”, “Минтақа иқтисодиёти”, “Микроиқтисодиёт”, “Макроиқтисодиёт” каби фанлар билан узвий алоқада ривожланади.

Download 392.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling