Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети иқтисодий таълимда ўқитиш технологияси «Қишлоқ ХЎжалиги иқтисодиёти»


-мавзу: Республика агросаноат мажмуаси, уни инқироз шароитида ривожлантириш имкониятлари


Download 392.95 Kb.
bet5/97
Sana21.06.2023
Hajmi392.95 Kb.
#1643792
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
3.Таълим технологияси

3-мавзу: Республика агросаноат мажмуаси, уни инқироз шароитида ривожлантириш имкониятлари
Ўзбекистон Республикасининг агросаноат мажмуасини барпо этишнинг зарурлиги, мумкинлиги. Унинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари. Уларнинг ҳолати, муаммолари. Республика агросаноат мажмуасининг мақсади, вазифалари ҳамда таркиби, бўғинлари. Унинг илмий ва амалий асослари. Мажмуа таркибидаги бўғинларнинг мақсади, вазифалари, уларнинг ҳал этилиш йўллари. Бўғинлараро ташкилий, таркибий, иқтисодий узвий боғлиқлик. Мамлакат агросаноат мажмуаси таркибидаги тармоқлар учун зарур бўлган ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқарувчи тармоқлар, уларнинг ўзига хос хусусияти мақсад ҳамда вазифалари, уларни ҳал этиш йўллари. Қишлоқ хўжалиги агросаноат мажмуасининг асосий ва марказий бўғинлиги. Тармоқнинг мақсади, вазифаси, уни ҳал этиш масалалари. Агросаноат мажмуаси таркибидаги тармоқларга, айниқса, қишлоқ хўжалигини ривожланишини таъминлашга хизмат кўрсатувчи бўғин, унинг таркиби, мақсади ҳамда вазифалари. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи ва иш маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб берувчи бўғин, унинг таркиби, мақсад ва вазифалари. Мажмуа таркибидаги тармоқлараро ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар, уларнинг эркин бозор муносабатлари талабига мослиги. Ҳозирги шароитда Республика агросаноат мажмуасининг ҳолати, ўзгариши ва муаммолари. Тармоқлараро меҳнат тақсимоти, маҳсулотлар, хизматлар ҳажми, уларнинг ўзгариши. Агросаноат мажмуасига оид чет эл тажрибалари, уларни мамлакат агросаноат мажмуасида қўллаш имкониятлари. Республика агросаноат мажмуасини мамлакат озиқ-овқат ва истеъмол мажмуаси ҳамда давлат озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқлиги. Мамлакат агросаноат мажмуасини истиқболда бозор талабларини эътиборга олган ҳолда ривожлантириш масалалари. Унинг таркибини янада такомиллаштириш. Улар ўртасидаги муносабатларни эркинлаштириш йўллари. Давлат томонидан қўллаб-қувватланиши.
4-мавзу: Бозор иқтисодига ўтишда қишлоқ хўжалигига давлат раҳбарлиги ва амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислоҳотлар
Маъмурий-буйруқбозликка асосланган режали иқтисодиёт. Эркин бозор иқтисодиёти, унинг мазмун, моҳияти. Давлатнинг ҳозирги даврдаги аграр сиёсати. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар тизими. Иқтисодий ислоҳотнинг ҳуқуқий асоси. Республика қонунлари, Республика Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқлари. Қишлоқ хўжалигида аграр-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги асосий тамойиллар. Қишлоқ хўжалигида ер, мулк, баҳо, солиқ, молия ва кредит ислоҳотлари. Амалга оширилаётган ер ислоҳоти, унинг натижалари. Мулк ислоҳоти. Қишлоқда мулкдорлар синфини шаклланиши. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига давлат буюртмаси. Эркин бозор шароитида давлат дастурларини мавжудлиги. Давлат дотацияси ва субсидияси. Тармоқда молия ва кредит ислоҳотини амалга оширишдаги чет эл тажрибаси. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар даврида ташкилий ва таркибий ўзгаришлар. Қишлоқ хўжалигида аграр-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда чет эл тажрибаларидан фойдаланиш имкониятлари. Қишлоқ хўжалигида аграр-иқтисодий ислоҳотларни янада эркинлаштириш ва чуқурлаштириш ҳамда такомиллаштириш масалалари.

Download 392.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling