Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети иқтисодий таълимда ўқитиш технологияси «Қишлоқ ХЎжалиги иқтисодиёти»
Фанга ажратилган ўқув соатларининг ўқув турлари бўйича тақсимоти
Download 392.95 Kb.
|
3.Таълим технологияси
Фанга ажратилган ўқув соатларининг ўқув турлари бўйича тақсимоти
1-Мавзу: Курснинг предмети, мақсади, вазифаси ҳамда тадқиқот усуллари Қишлоқ хўжалиги жаҳон иқтисодиётининг, республика халқ хўжалигининг муҳим тармоғи эканлиги. Унинг мақсади, вазифаси. Қишлоқ хўжалигини тармоқ сифатидаги ўзига хос хусусиятлари. Жаҳон қишлоқ хўжалигининг инқироз шароитидаги ҳолати. Тармоқнинг республика иқтисодиётидаги ўрни. Мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги, меҳнат ресурсларидаги, маҳсулотлар экспортидаги, ривожланган давлатлар инвестицияларидаги салмоғи. Инқироз шароитида қишлоқ хўжалигини иқтисодий, ижтимоий аҳамияти. Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини амалга оширишдаги хусусиятлар. Тармоқда эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш босқичларидаги ўзгариши, уларга таъсир этувчи омиллар. Қишлоқ хўжалигида эркин, ижтимоий ҳимояланган бозор иқтисодиётини барпо этишнинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган ҳукуматнинг ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий чора-тадбирлари. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Концепцияси. Тармоқда иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатлар тажрибасини қўллаш имкониятлари. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда объектив табиат, жамият ва иқтисодий қонунлар, категориялар талабларини эътиборга олиш зарурлиги. «Қишлоқ хўжалиги иқтисоди» фанининг мақсади, предмети, вазифалари. Фанининг мазмуни уни ёритишда қўлланиладиган тадқиқот усуллари. 2-Мавзу: Жаҳон, республика қишлоқ хўжалиги, унинг жойлашиши, ихтисослашиши, уни жаҳон молиявий-ишлаб чиқариш инқирози шароитида ривожланиши Қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштириш ҳамда кооперациялаштириш. Ривожланиш, инқироз шароитида уларнинг ижтимоий иқтисодий аҳамияти. Талаб таклифга асосан қишлоқ хўжалигини жаҳон, республика вилоятлари ҳудудида мақсадга мувофиқ жойлаштириш, самарали ихтисослаштириш ҳамда кооперациялаштириш. Ҳар қандай иқтисодий шароитда меҳнат тақсимотини амалга оширишда қишлоқ хўжалигини жойлаштиришни, ихтисослаштиришнинг аҳамияти. Қишлоқ хўжалигини жойлаштириш ва ихтисослаштиришнинг тамойиллари, омиллари. Ихтисослаштириш турлари. Қишлоқ хўжалигида кооперациялаштириш ва агросаноат интеграциялаштириш. Горизонтал ҳамда вертикал интеграциялаштириш. Хўжаликлараро кооперациялаш. Қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштириш даражаси ва самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш услубиёти. Иқтисодиёт ривожланаётган ёки инқироз даврида жаҳон, республика вилоятлари ҳудудларида қишлоқ хўжалигини жойлаштиришнинг, ихтсослаштиришнинг ҳолати. Шу борадаги илғор, самарали тадбирлар ва тажрибалар. Ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалигини жойлаштириш, ихтисослаштириш ва кооперациялаштиришнинг ривожлантириш йўллари. Download 392.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling