Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети иқтисодий таълимда ўқитиш технологияси «Қишлоқ ХЎжалиги иқтисодиёти»


Муаммоли маърузанинг технологик картаси. (1-машғулот)


Download 392.95 Kb.
bet60/97
Sana21.06.2023
Hajmi392.95 Kb.
#1643792
TuriСеминар
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   97
Bog'liq
3.Таълим технологияси

10.1.1. Муаммоли маърузанинг технологик картаси. (1-машғулот)

Иш
босқичлари

Фаолиятнинг мазмуни




Ўқитувчида

Талабада

Тайёргарлик босқичи
(5 минут)

қишлоқ хўжалигида сервис фаолиятларининг ривожланиши бўйича мавжуд муаммоларни ва якуний хулосани шакллантириш.
Ушбу муаммога тегишли «Муаммоли вазиятларни» ва ҳар бир «Муаммоли вазият» бўйича оралиқ хулосаларни шакллантириш.
Муаммоли саволлар рўйхатини тузиш ва талабаларни тўғри жавобларни топишга йўналтириш.
Муаммога киришнинг усуллари ва воситаларини аниқлаш.

Маъруза мавзусини ўрганади.

1 босқич кириш қисми
(15 минут)

1.1. Маърузанинг мавзусини эълон қилади, ўқув машғулоти муаммоли маъруза шаклида бўлишини таъкидлайди ҳамда ўқув машғулотининг мақсади ва режалаштирилган ўқув фаолияти натижасини шакллантиради.

Эшитишади ва ёзиб олишади

2 босқич Асосий қисм
(45 минут)

2.1. Талабаларнинг билимларини савол - жавоб шаклида қуйидаги саволлар билан фаоллаштиради:
- қишлоқ хўжалиги сервис деганда нимани тушунасиз?
- қишлоқ хўжалиги маркетингининг ҳуқуқий асослари деганда нимани тушунасиз?
- Деҳқон ва фермер хўжалиги маркетинги фаолияти барча давлатлар учун бир хил бўлиши мумкинми?
- қишлоқ хўжалиги сервисни такомиллаштириш мақсадида қандай тадбирларни амалга ошириш лозим?
- қишлоқ хўжалигида сервисни ривожланиш босқичлари нималарни қамраб олишлари керак?
2.2. қишлоқ хўжалигида маркетинг тушунчасининг турли хил назарий ва амалий қарашларини тушунтириб беради. Талабаларни муҳокама қилинаётган муаммога жалб қилади, муаммони ечиш йўлларини шакллантиради.
2.3. Муаммонинг ечимини топишни ташкил қилади, талабалар билан биргаликда муаммонинг ечимини муҳокама қилади ва таҳлил қилади. Пайдо бўлган муаммоларни аниқлайди.
2.4. Муаммонинг ечимини қидириш усулларини ташкил қилади: Биринчи «Муаммоли вазиятни» шакллантиради. Муаммоли саволларни шакллантиради (1(10.1.1)-Илова) ва ишлаш босқичининг хусусиятларини тушунтиради (2(10.1.1)-Илова)
2.5. Талабаларни 5-6 кишидан иборат гурухларга бўлади. Гурухларда ишлашни ташкил қилади.
2.6. Гурухларнинг ечими бўйича тақдимотнинг бошланишини эълон қилади. Гурухлар иш натижаларини муҳокама қилади. Талабалар билан ҳамкорликда жавобларнинг тўлиқлигига баҳо берилади. Жавоблар тўлиқ бўлмаган ҳолларда қўйилган муаммонинг ечими бўйича ўзи жавоб беради.
2.7. «Муаммоли вазият»нинг ечими бўйича аниқ рационал таклифларни ишлаб чиқишни ташкил қилади. Биринчи оралиқ хулосани чиқаради.
2.8. Биринчи «муаммоли вазият»нинг ечими бўйича оралиқ хулосани шакллантиради.

Оғзаки жавоб беришади

Гурухларда ишла-шади, муаммоли саволлар бўйича аниқ жавобларни шакл-лантиради (6 минутгача). Гурух бўлиб ишлаш натижаларини тақдим этади, бошқа гурухларнинг жавобларига ўз фикрини билдиради, таҳлил ва муҳокама қилади.


«Муаммоли вазият» ечимининг оптимал ҳолати бўйича фикр билдиради.

Якуний босқич
(15 мин)

3.1. Ўқитувчи «Муаммоли вазият» ечимини топишдаги талабаларнинг ҳатти-ҳаракатини таҳлил қилади.
3.2.Талабаларнинг гурухда ишлаш ва муҳокама қилиш босқичидаги фаоллигига, тайёргарлик даражасига баҳо беради (3 (10.1.1)-Илова).
3.3. Муаммонинг умумий ечими кейинги маъруза машғулотида давом этишини эълон қилади.

Натижаларга изоҳ беради.








Download 392.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling