Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидагиўзбекистон миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


“Матрица ва детерминант” мавзусидан кейслар


Download 0.77 Mb.
bet18/28
Sana11.05.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1452597
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28
Bog'liq
Matritsa va determinant

2.3. “Матрица ва детерминант” мавзусидан кейслар.
Кейсни мақсади: спорт фаолиятида кўп учрайдиган педагогик тадқиқот натижалари ўзгаришининг малакаларини эгаллаш.
Кейсни таълим жараёнидаги аҳамияти:
Кейсни амалга ошириш босқичлари (ва мақсади):
1. Аниқ вазият билан танишув (Муаммоли вазиятни тушуниш)
2. Изланишга доир: топшириқ материалларида ифода этилган ахборотни баҳолаш (Ечим учун зарур ахборотни топишга ўргатиш)
3. Муҳокама этиш: муқобил ечимларнинг имкониятларини муҳокама қилиш (Альтернатив фикрлашни ривожлантириш).
4. Қарор қабул қилиш: гуруҳларда ечимни излаб топиш (Ечим вариантларини таққослаш ва баҳолаш).
5. Мунозара: ҳар бир гуруҳ ўз ечимини ҳимоя қилади (Ечимни далиллар билан асослаш).
6. Натижаларни таққослаш: гуруҳларда қабул қилинган ечимларни таққослаш (Алоҳида ечимларда акс этган қизиқишларнинг ўзаро алоқадорлигини баҳолаш).
Кейс-технологияга асосланган ўқув машғулотининг технологик чизмасининг қуйидаги вариантини танлаймиз:
Кейс билан ишлашга 1 та ўқув машғулоти ажратилган. Кейс ўлчами унчалик катта эмас .
1. Кейс билан якка тартибда танишиш.
2. Кейс билан жамоа бўлиб ишлаш:
2.1. Ақлий ҳужум - муаммоли вазиятни ҳал этиш ғоялари мунозараси.
2.2. Жамоанинг баҳоси ва устувор ғояларнинг танланиши.
3. Ўқитувчи резюмеси.
4. Талабаларнинг ўқув ютуқларини баҳолаш
5. Мунозара: ҳар бир гуруҳ ечимини далиллар билан ҳимоя қилади.
6. Натижаларни таққослаш: гуруҳларда қабул қилинган ечимларни таққослаш (Алоҳида ечимларда акс этган қизиқишларнинг ўзаро алоқадорлигини баҳолаш).
Ўқитувчи (шароитга қараб шу дарсда ёки кейинчалик) масаланинг қуйидаги ечимини тавсия этса ва таълим олувчилар муҳjкамасига ҳавола этса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Кейсда кўриб чиқилган масала бўйича таълим олувчиларнинг ўқув ахборотларини эгаллаши амалий вазиятни таҳлил этиш ва ҳал қилишга қаратилган машғулот самарадорлигини белгиловчи муҳим омиллардан бири бўлганлиги сабабли кейс билан ишлаш ўқув мавзуси тугалланганида ёки уни ўрганиш давомида ўтказиши – кейс турига, шу жумладан унинг мақсадлари ва иш муддатларига боғлиқ бўлади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling