Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидагиўзбекистон миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
Download 0.77 Mb.
|
Matritsa va determinant
- Bu sahifa navigatsiya:
- И.А.Каримов КИРИШ Битирув лойиҳа ишининг долзарблиги.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР..........................................................................66
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати....................................68 Ватанимиз келажаги, ҳалқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори авва-ломбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. И.А.Каримов КИРИШ Битирув лойиҳа ишининг долзарблиги. Ўзбекистоннинг келажаги, унинг истиқболи, биринчи навбатда ёшлар тарбиясига, уларни соғлом қилиб ўстиришга, миллий ғоя, миллий мафкура ва ўз ватанига садоқат руҳида тарбиялашга боғлиқ бўлиб, бу мураккаб жараённи муваффақиятли амалга ошириш мустақил мамлакатнинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шунинг учун ҳам, Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Мамлакатимизнинг истиқболи ёш авлодларимиз қандай тарбия топишига, қандай маънавий фазилатлар эгаси бўлиб вояга етишига, фарзандларимизнинг ҳаётга нечоғлик фаол муносабати бўлишига, қандай олий мақсадларга хизмат қилишига боғлиқ эканлигини ҳамиша ёдда тутишимиз керак”деб таъкидлагани бежиз эмас. Шу боисдан ҳам бугунги кунда ёшларнинг таълим-тарбияси мустақил Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида устивор аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришган кундан сўнгги давр ичида та’лим соҳасида эришилган энг ноёб кашфиётлардан бири Президентимиз И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва айни вақтда изчиллик билан ҳаётга босқичма-босқич татбиқ этилаётган ”Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”дир. Айнан ушбу дастур туфайли мамлакатимизда фаолият кўрсатиб келган та’лим тизими кўп босқичли ва узлуксиз та’лим мактабига айланди. Ҳозирги кунда амалда ўз ижросини намоён этаётган Ўзбекистон Конститутсияси, қатор қонунлар, жумладан, “Та’лим тўғрисида”ги ва “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунлар, Президент фармонлари ҳамда Ҳукумат қарорлари мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини бозор муносабатларига мослаштириш ва уни ривожлантириш сур’атини жадаллаштиришга қаратилган моддий-ҳуқуқий имкониятларини яратиб бермоқда. “Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлигини ташкил этиш” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг асосий вазифалари ҳамда йўналишлари этиб белгиланган: маданият ва оммавий спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, халқнинг бой маданий меросини қайта тиклаш, асрлар мобайнида шаклланган юксак маънавиятни, халқ анъаналари ва урф-одатларини ҳар томонлама ривожлантириш, жисмонан соғлом, маънавий жиҳатдан бой ва уйғун камол топган шахсларни вояга етказиш борасидаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш; жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, аҳолини, биринчи навбатда ёшлар ва болаларни спорт билан шуғулланиш зарурлигини англаш руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзи ва спортга муҳаббат иштиёқини сингдириш, ёшларни меҳнатга ва республика қуролли кучларида хизмат қилишга тайёрлаш; Олимпия ўйинларида, жаҳон ва осиё чемпионатларида, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиладиган ва юқори спорт натижаларига эриша оладиган юксак маҳоратли спортчиларни тайёрлаш мақсадида олимпия захираси муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитларни яратиш, жумладан, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; Олий та’лимнинг Давлат та’лим стандартларига кўра “Спортда математика” фани жисмоний тарбия ва спортда математик ҳисоблашларни бажариш бўйича билим, малака ва кўникмаларни тизимли шакллантиришга йўналтирилган. “Спортда математика” фани янги киритилган бўлиб, назарий ва амалий муаммолари, “Спортда математика” фанини ўқитишдаги инновациялар, ўқув дастури, маъруза матнлари, “Спортда математика” фанидан тайёрланаётган кейслар, амалий топшириқлар, назорат саволлари тузиш ҳамда педагогик технологиялар аҳамиятини ўрганиш ишнинг долзарблигини ташкил этади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling