Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муҳайё ҳакимова семасиология ўқув қўлланма
Download 0.55 Mb.
|
Хакимова Семасиология
кунI
1. осмон жисми 2 . ёруғ 3. нур сочувчи кун1. 1. сутка қисми 2. ёруғ 4. иссиқ Кун2 семемаси кун1 семемасидан маъно кенгайиши асосида ўсиб чиққан. Бунда қисм билан (сутканинг ёруғ қисми билан) бутун (тун ва кун) номланмоқда ва ўз-ўзидан маълумки, синекдоха ном кўчиш усули амалда бўлмоқда. Кун2 семемасининг семик структураси: «кеча-кундуз», «24 соатдан иборат вақт», «сутка». Маъноси: кун ва тундан иборат 24 соатли вақт, сутка. Кун2 семемасининг семик тузилишида кун1 семемасидаги “сутка қисми” семаси синекдоха асосида (қисм билан бутунни номлаш) “сутка”га айланган: кун1 кун2 1 . сутка қисми сутка 2. ёруғ 3. кеча-кундуз 4. 24 соат Кун3 семемаси кун2 семемасидан метонимия асосида ҳосил бўлган: Кун2 – бир кеча-кундузга(куну тунга) тенг вақт. Кун3 – ой ёки ҳафтанинг бир кеча-кундузга тенг санаси (шанба куни, якшанба куни). Кўриниб турибдики, К3 шаклланишида К2 таркибидаги «кеча-кундуз», «24 соат» семаси муҳим аҳамият касб этган. Кун3 семемасининг семалари қуйидагичадир: «календарь санаси», «24 соат», «ой ёки ҳафта санаси». кун2 кун3 1. сутка 2. кеча-кундуз кеча-кундуз 3. 24 соат 24 соат 4. календарь сана Кун4 семемаси кун2 семемасидан маъно кенгайиши асосида ҳосил бўлиб, бу ҳолатда кун2 семемаси таркибидаги “сутка” (чегараланган вақт) семаси киши умридаги кунлар билан белгиланувчи аниқ чегараланмаган вақт, давр, кез маънолари учун ихтисослашган. Бу маъно синекдоха асосида шаклланган. Яъни “кечаю кундузни” (қисмни) аниқ ифодалашдан вақтнинг бундан каттароқ мавҳум қисмларини (бутунни) ҳам ифодалай бошлашга ўтилган. Ушбу маънонинг ифодаланишида -лар аффиксининг иккиламчи умумлаштирувчи маъноси катта аҳамиятга эга: болалик кунларимда (вақтимда), таътил кунлари (вақтида) каби. Кун4 семемасининг семик структураси қуйидагича бўлиши мумкин: «вақт», «инсон умри». Семеманинг таърифи: инсон умридаги муайян вақт, давр, кез. кун2 кун4 1. сутка вақт 2. 24 соат аниқ чегараланмаган 3. кеча-кундуз 4. инсон умри Кун5 семемаси кун4 семемасидан синекдоха, аниқроғи қисм орқали бутунни номлаш асосида ҳосил бўлган. Бунда «инсон умрининг муайян вақти» маъносидан «инсон умри» маъноси ҳосил қилинган. Бу ҳолатга кун4 семемасидаги “инсон умри” асос бўлган ва “вақт” семаси ташлаб юборилган. Кун5 семемаси инсон умри, ҳаёт, тирикчилик маъносини ифодалайди. кун4 кун5 1. вақт 2. аниқ ченараланмаган 3. инсон умри инсон 4. умр Кўриниб турибдики, қуёш маъносидаги кунI лексемаси асосида «сутканинг ёруғ қисми» маъноли кун1 семемаси шаклланган ва бу икки семема полисеманик муносабатда бўлган. Ушбу «сутканинг ёруғ қисми» маъноли кун1 семемаси кейинчалик ўзидаги «вақт» семаси асосида тараққий этиб борган. Кун1, кун2, кун3, кун4, кун5 семемаларида вақт белгиси бор бўлиб, у «сутка қисми», «сутка», «кеча-кундуз», «24 соат», «инсон умри», «умр» семалари таркибида субсема сифатида мавжуддир. Семантик тараққиёт «вақт» архисемаси асосида ривожланиб кетиб, тараққиёт занжирининг дастлабки элементи, яъни «қуёш» маъносидаги тўнғич бош маъно ва кейинги элементлари – ҳосила маънолар орасида семантик боғлиқлик хиралашиб, семантик мотивация унутила бошланган: кун (қуёш) – кун (инсон умри). Шу тариқа қуёш маъносидаги кун лексемаси ва вақт семантикали кун семемалари ўртасидаги муносабат омонимияга қадар етиб боради дейиш мумкин. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling