Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муҳайё ҳакимова семасиология ўқув қўлланма


Назорат учун савол ва топшириқлар


Download 0.55 Mb.
bet22/34
Sana25.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1231419
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   34
Bog'liq
Хакимова Семасиология

Назорат учун савол ва топшириқлар

  1. Лексик маънонинг ўзгариш сабаблари нималардан иборат?

  2. Лексик маънонинг ўзгариш йўллари ҳақида гапиринг.

  3. Лексик маънодаги ўзгаришнинг натижалари қандай бўлади?

  4. Лексик маъно тараққиёти ҳақида маълумот беринг.


15-§. Лексик маънонинг паридигматик хусусиятлари
Муносабат бир бутуннинг таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро алоқалар ва боғланишлардир.
Тил бирликлари орасида, асосан, уч хил муносабат турлари ажратилади: парадигматик (ўхшашлик, ассоциатив), синтагматик (қўшничилик, кетма-кетлик) ва иерарх (поғонали) муносабат.
Бир сатҳга мансуб бўлган, яъни бир хил даражадаги тил бирликларининг маълум умумийлик асосида бир гуруҳга (парадигмага) бирлашуви парадигматик муносабат дейилади.
Парадигматик муносабат асосида ҳосил қилинган ўхшашликка асосланган қаторлар, гуруҳлар, уялар парадигмалар деб юритилади. Масалан, сезги аъзолари парадигмаси: кўз – қулоқ – тил – бурун – тери. Парадигмалар бевосита кузатишда берилмайди. Парадигмалар имконият тарзида тил эгалари онгида мавжуд бўлади ва уларда нутқ учун танланиш имкони мавжуд бўлади.
Кўп маъноли лексема англатаётган маънолар – семемаларнинг парадигматик хусусиятлари бир-биридан фарқли бўлади. Масалан, баҳор лексемасининг бош маъноси «фасл номлари» парадигмасига аъзо бўлса, ёшликни ифодаловчи ҳосила маъноси эса «инсон умрининг даврлари» парадигмасининг элементидир.
Семема ўзининг семик структураси асосида ҳар бир семаси билан бирдан ортиқ парадигмаларга аъзо бўлиши мумкин. Масалан, тил лексемасининг бош маъноси «аъзо» семаси билан «тана аъзолари» парадигмасига (тил, тиш, лаб…), «таъм сезувчи» семаси билан «сезги органлари» парадигмасига (тил, кўз, қулоқ…), «нутқ органи» семаси билан «нутқ аъзолари» парадигмасига (ўпка, ун пайчалари, тил,…) аъзодир.
Семантик парадигмаларга мисол қилиб синонимик қаторларни, лексемаларнинг мазмуний гуруҳларини, мазмуний майдонларни кўрсатиш мумкин. Лекин, лексик-семантик гуруҳ, мазмуний майдон элементлари ўртасида ҳам парадигматик, ҳам иерарх муносабатлар кузатилади.
Парадигмалар маълум умумийликка асосланиши маълум. Лексик парадигмаларга лексемалар, аниқроғи, уларнинг семемалари интеграл семалари билан бирлашадилар. Лекин ҳар бир парадигма аъзоси интеграл семадан фарқли дифференциал семаларга ҳам эга бўлади. Ушбу дифференциал, фарқли семалар парадигма аъзоларининг ўзаро зидланишларига 32(зиддият, оппозиция) сабаб бўлади.


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling