Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “сурдопедагогика” кафедраси


Download 0.59 Mb.
bet22/37
Sana08.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1252072
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37
Bog'liq
47251 инклюзив таълим УМК

Ҳалқаро миқиёсида.
Маълумки, умумжаҳон статистика маълумотларига кўра, ер юзи аҳолисининг 9-11% ни ривожланишдан орқада қолган ва уларнинг руҳий-жисмоний ҳолати билан боғлиқ махсус таълимга эҳтиёжи бўлган кишилар ташкил этади.
Юнисеф Халқаро болалар жамғармасининг Узбекистон Республикасидаги ваколотханасининг собиқ бошлиғи Реза Хоссайни Инночентининг маълумотига кура марказий \ шарқий \европа мамлакатлари ва Балтика давлатларида минтақанинг 27давлатида ногирон деб тан олинган болалар сони 1990йилда 500мингта, 2000 йилга келиб уларнинг сони 1,5млн. га кўтарилди, ногирон болалар сони 3баробарга кўтарилган. Узбекистонда эса 2008йилда қайд қилинган ва назорат остидаги ногирон болалар сони 70мингтани ташкил қилган бўлса 2010 йилга келиб 125мингтага етди. Бу кескин ўсиш, биринчи навбатда болалар ногиронлиги масаласининг долзарблиги ва кўмак излаётган оналарнинг кўпаяётганлигини тан олиш билан боғлиқ6.
БМТ собиқ бош котиби Кофи Аннан ўз маърузасида қўйидаги ҳаётий мисолларни келтирди Мактабда деярли бўлмаган, на иши, на бехатар бошпанаси бўлмаган махсус ёрдамга мухтож болани тасаввур қилинг...
Оналари дори солинган шишага ёпиштирилган ёрлиқни ўқий олмагани учун жон таслим килаётган болани ёки юридик хужжатни ўқий олмагани учун меърос қолган ердан махрум бўлиб колган кишини кўз олдингизга келтиринг.Таълим ҳар доим ҳам қарамлик, васваса ва қашшоқликдан ҳалос бўлиш учун калит бўлиб хисобланган. Талим бу қамбағалликга қарши курашадиган самарали қурол. У кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади ва рақобатбардошлигини оширади ,ижтимоий ва сиёсий тараққиётини рағбатлантиради. Таълимнинг узликсизлиги янги глобал иқтисодиётнинг калитидир. Ривожланиш ижтимоий тараққиёт ва инсон озодлиги учун у туб аҳамиятга эга. Аммо бугунги кунда дунё бўйича 113 миллиондан ортиқ бола таълимдан бебаҳра қолмоқда. Мана бу боланинг фикрига этибор беринг “Менинг отим Америго. Ёшим 13да. Кўчада ёлғиз яшайман. Қачонлардир отам ташлаб кетган. Онам мен билан яшашни хохламайди. Отам жуда узокда яшайди. Мен унинг ёнига боришим мумкин, лекин у ҳам мени олишни хохламайди. Хуллас менинг ўйим кўча. Илгарилари эски\туски нарсаларни йиғиб сотардим. Қандайдир касалликка чалинганимдан сўнг кўзим ҳиралашиб, қулоғимнинг эшитиши ҳам ёмонлашди. Бир оз вақт музқаймоқчи билан ишладим. Мен пляжда музқаймоқ сотар эдим, Аммо бу жуда машаққатли иш. Мўзқаймоқ тўла оғир яшикни кўтариб юришга тўғри келарди. Қулоғимнинг эшитмаслиги эса мени янада қийин аҳволга сола бошлади.
Ҳозир пойафзалларни тозалаяпман. Бироқ ҳеч қачон қорин тўймайди, кейинги кеча қаерда тунашни билмайман. Мен ҳам ўз ўйимда яшашни, мактабга боришни жуда\жуда истар эдим. Қишкечалари жуда совуқ бўлади. Совуқдан кўчада ўлиб қолиш ҳам ҳеч гап эмас” Америгонинг аҳволи ягона воқеа эмас. Бутун дунё бўйича 1000лаб болалар кўчада яшайдилар. Хавфли жойларда ишлайдилар. Уларни (айниқса нуқсонли бўлса) ҳар доим камситадилар, кўпинча бу болаларнинг оддийгина ҳуқуқлари ҳам йўқ.”\ (“ Минг йиллик маърузаси ”\ 2000 йил7 )
Чет эл ва Россия федерациясининг тажрибасини ўрганиш жараёнида Россияда ижтимоий муаммолари бўлган болалар бўйича қўйидаги кўрсаткичлар маълум бўлди. Биринчи ўринда асаб тизими ва ҳис қилиш органи (21,7%), шуларнинг орасида энг кўп учрайдиган церебрал фалажланган (ДЦП), иккинчи ўринда психик ривожланиши бузилган (18, 6 %) ва (71,0%) ақли заиф, туғма аномал (18, 5 %) . 3та туридаги касалликлар тизими, сабаблари болалар ногиронлиги асосининг қарийб 70 % ни белгилаб беради.
Ҳалқаро ташкилотлардан бири UNICEF, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази 2декабрь 2005 йилда бутун жахон ногиронлар кунига бағишлаб ўтказилган тадбирнинг ҳам асл мақсади ногиронларни хар\қандай дискриминациядан озод қилиш, ногиронлар барчалар қатори ўз қобилият ва имкониятларини кўрсата билиш, билим, малакага эга эканлиги тўғрисида фуқаролар эътиборини қаратиш (призыв)дан иборат эди..
СНГ, Марказий Шарқий Европа (МШЕ) давлатларида 2000й. бошларида махсус ташкил топган муассасалар, мактаб \ интернатларда 317000 имконияти чекланган болалар яшаб келган. Улар ўз ота\оналаридан ва ўариндошларида узоқда ажралган холда махсус мактаб ва мактаб \ интернатларга жўнатилган.
Шуни айтиш жоизки бу болалар ота\оналарининг қўллаб\қуватлаши асосида ривожланган таълим тизимида яшаши мумкин эди. “Барча регионнлардаги холатни кўриб чиқиш жараёнида болалар ота\оналаримизни олдида яшаб барча соғлом тенгдошларимиз қатори бир\ҳил мактабларда ўқишни ҳохлар эдик” деб таъкидлашди. Ўзбекистондаги Юнисеф ташкилотини бош вакили Реза Хоссайнининг таъкидлашича “кўп вазиятларда ногиронликни олдини олиш мумкин, қачонки онанинг хомиладорлик вақти, боланинг туғилиши ва туғилишидан кейинги вақтларда уларни парвариш қилишга қулай бўлган тизимни йўлга қуйилса. Ногирон болани илк ёшдан ташхис қўйиш, керакли бўлган парваришни таъминлишни кўп муддатли тасир кўрсатишни биз ҳам камайтирган бўлар эдик.”
“Ҳақиқат шуки ота\оналар ўзларини ижтимоий \ иқтисодий ёрдамга мухтожлигини ҳис қилишади. Кўп мамлакатларда хозирги кунда имконияти чекланган болаларни муаммоси ва ҳаётини ҳал қилувчи норматив хўжжат\қонун мавжуд. Мисол тариқасида СНГ\ давлатларидан бири Ўзбекистонда ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш қонуни (1991й.) ва ногиронларни ижтимоий реабилитацияси бўйимконияти чеклангана давлат дастури мавжуд бўлиб, ҳамда болаларни ўзини ўзинишахсий оиласида яшаб инклюзив таълим тизимида таълим олиши бўйимконияти чеклангана иш олиб борилмоқда. Бугунги тадбир ногирон болалар ва уларни оилаларини ҳаётини позитив ижтимоий ўзгартиришга қизиқиши бор ташкилотлар диққатини жалб қилишни ва уларни овозини эшитишга сафарбар қилишмоқда.”
Таълим:
“Ногирон болаларни таълим олиш учун қилган мурожатини келтирмоқчимиз “Биз мактабларда ўқимоқишни ҳохлаймиз. Биз ҳохлаймизки бизларга ҳамма қатори бир хил муносабатда бўлишини. Бизларнинг орзу\умидларимизни амалга оширадиган имкониятларни бизга беришингизни сўраймиз” Азиза 18 ёш диагнози ДЦП Ўзбекистон.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling