Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “сурдопедагогика” кафедраси


Download 0.59 Mb.
bet13/37
Sana27.07.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1663032
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37
Bog'liq
47251 инклюзив таълим УМК

Умумий қоидалар.
ҲМР-ТҲУ таянч тамойили (шахс устуворлиги)га таянган бўлиб, ҳар бир гўдак, ўсмир ва ёши катта инсон ўзининг таянч таълимга бўлган эҳтиёжларини сўзсиз тан оладики, ушбу тушунча энг юқори ва тўла маънода қониқиш, янги дунёни билишга ўрганиш, ҳаракат қилиш бошқалар билан биргаликда яшаш ва кун кўриш имконини берувчи таълим олиш ҳуқуқига эгадир. Шунингдек, ҲМР-ТҲУнинг мақсади-ҳар бир инсоннинг иқтидори ва имкониятларини очиш, ўқиётганлар шахсини ривожлантиришга йўналтирилган таълимни таъминлашдир, токи одамлар ўз ҳаётларини яхшилаб, ўз жамиятларини туза олсинлар”
Бундан ташқари ушбу Режанинг III.9 қисми “Махсус эҳтиёжли болаларни ўқитиш”, деб номланган бўлиб, унда махсус таълим тизимининг бугунги кундаги барча жабҳаларининг аҳволи ёритиб ўтилган.
Шунингдек, VI. Банд ҳам махсус таълим хусусида бўлиб унда қуйидагича баёнот қилинади:
1). Қонунчилик ва меъёрий ҳуқуқий базани такомиллаштириш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш режалаштирилди:
a. “Ривожланишда жисмоний ва руҳий нуқсонлари бўлган болаларнинг узлуксиз таълими тўғрисидаги Низом”ни тасдиқлаш;
b. “Махсус эҳтиёжлари мавжуд болаларни хонадонларда ўқитиш” тўғрисида Низом ишлаб чиқиш;
c. Махсус ёрдамга муҳтож болалар коррекцион таълими давлат стандартларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш ва бошқалар.
2). Махсус таълим ва тарбия мазмунини такомиллаштириш бандининг бош масаласи инклюзив таълим тизимидир:
a. болалар боғчалари ва мактабларида инклюзив таълим стратегиясини амалга ошириш. Умумтаълим мактаб ўқитувчилари билан махсус мактаб ўқитувчиларининг ҳамкорликда ишлашига эришиш;
b. “Таълим тўғрисида”ги Қонунда инклюзив таълимни қўллаб-қувватловчи молиявий воситаларни ҳаракатлантирувчи механизмларини асослаш ва қонуний тасдиқлашни кўзда тутиш мақсадга мувофиқ.
c. имконияти чекланган мактабгача ёшдаги болаларнинг скрининг ҳолатини аниқлаш. Имконияти чекланган болаларни умумтаълим мактабларига жалб этишда улардаги нуқсонларнинг тури ва даражаси, шу ҳудудддага шароитлардан келиб чиққан ҳолда босқичма-босқич амалга ошириш.
Ташхис марказлари ходимлари иш фаолиятига боғча ва мактабларга инклюзив таълим стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мажбуриятини киритиш кабилар.
IX. йўналишнинг IV. банди инклюзив таълим тизимини ўқув услубий томондан такомиллаштириш хусусида бўлиб, унда қуйидагилар баён этилган:

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling