Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “сурдопедагогика” кафедраси


Download 0.59 Mb.
bet7/37
Sana27.07.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1663032
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37
Bog'liq
47251 инклюзив таълим УМК

Инклюзив таълимнинг муаммолари.
Кўплаб давлатларда инклюзив таълимни жорий этиш бўйича давлат норматив хужжатларида қайд қилинмаганлиги;
Ногирон болаларга нисбаттан салбий муносабат;
Имконияти чекланган болаларнинг ҳамжамиятда кўринмаслик муаммоси;
Имконияти чекланган болаларнинг мактабда кўринмаслик муаммоси;
Моддий маблағ муаммолари;
Таълим муассасаларини мослаштириш;
Синфда ўқувчилар сонининг кўплиги;
Камбағаллик;
Жинсий тафовутларга қараб камситиш;
Имконияти чекланган болаларнинг бошқаларга қарамлиги;
Фавқулодда вазиятлар , можаролар, қочоқлар;
Кадрлар масаласидаги муаммолар.
Ҳақли савол туғилади, нима учун имконияти чекланган болаларни инклюзив таълим тизимига жалб этиш керак?
Юқорида келтирилган далилларни ҳал этиб инклюзив таълим тизимига ўтишга қандай зарурият бор?
Дарҳақиқат, бу таълим тизими олдидаги муаммоларни ҳал этиш осон кечмайди. Аммо бу таълим тизимининг нафли жихати жуда кўп улар сирасига қўйидагилар киради:

  • Инклюзив таълим қашшоқлик исканжасидан қутилишга имкон беради;

  • Инклюзив таълим барча учун таълим сифатини яхшилайди;

  • Камситишларни олдини олади;

  • Инклюзив таълим янада инклюзивликка олиб келади. (Мактаблар ҳамма учун – Save the children – 2002й. 20\23 бет.)

Инклюзив таълимнинг принциплари:

    1. Инсоннинг қадр қиммати, унинг қобилияти ва ютуғига боғлиқ эмас.

    2. Ҳар бир инсон ўйлаш ва хис қилиш қобилиятига эга.

    3. Ҳар бир киши эшитиш ва мулоқот қилиш қобилиятига эга.

    4. Ҳар бир киши бир\бирига мухтож.

    5. Шахснинг тўлиқ ва ҳақиқий таълим олиши фақат реал ҳамкорликда амалга ошади.

    6. Ҳамма кишилар ўз тенгдошларини қўллаб қувватлашга мухтож.

    7. Ҳамма таълим олувчиларни ютуқга эришишига уларнинг нимадир қила олмаслиги эмас , балки ниманидир қила олишидир.

    8. Ҳамкорлик қилиш киши ҳаётини ҳар томонлама кўчайтиради.

Инклюзив таълим тизими қўйидаги таълим муассасаларни ўз ичига олади; мактабгача умутаълим, уму ўрта таълим, ўрта махсус касб\хунар ва олий таълим. Бу таълим муассасаларнинг мақсади болаларнинг таълим олиши ва касб\хунарга тайёрлашда уларнинг ўртасидаги тўсиқликни бартараф этиб очиқ таълим мухитини яратишдан иборат.
Умумтаълим мактабларда алоҳида дастур ва дарсликлардан фойдаланиш имконияти бўлмайди. Инклюзив таълим тизими интеграциялашган таълим тизимидан узиниг мазмун – мохияти, мақсади, вазифалари ва харакат дастури билан фарқланади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling