«Бухгалтерия ҳисобининг роли» номли еттинчи мавзуда бухгалтерия маълумотларининг мақсади, бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари, тамойиллари ва кўлами, тартибга солиш тизими, ташқи ва ички молиявий маълумотлар, тадбиркорлик операциялари устидан назорат, асосий молиявий тизимлар, бухгалтерия ҳисобининг қўлда ва компьютер тизимларида, маълумотлар баъзалари ва электрон жадваллар каби тушунчалар очиб берилган ва амалий мисоллар билан ёритилган.
“Назорат, хавфсизлик ва аудит. Фирибгарликни аниқлаш ва олдини олиш” номли саккизинчи мавзуда ички назорат тизимлари, ички назорат муҳити ва процедуралари, ички аудит ва ички назорат, ташқи аудит, АТ тизимларининг хавфсизлиги, фирибгарлик, фирибгарлик эҳтимоли, фирибгарликнинг ташкилот учун оқибатлари, фирибгарликни аниқлаш ва олдини олиш тизимлари, фирибгарликни аниқлаш ва олдини олиш учун жавобгарлик каби тушунчлар очиб берилган.
“Етакчилик ва одамларни бошқариш. Ишга қабул қилиш ва танлаш” номли тўққизинчи мавзуда менежментнинг мақсади ва жараёни ҳақида билиш, менежмент бўйича ёзувчилар, бошқарув ва назорат, етакчилик кўникмалари ва услублари, ишга қабул қилиш ва танлаш, ишга қабул қилиш ва танлаш учун жавобгарлик, ишга қабул қилиш жараёни, реклама бўйича бўш иш ўринлари, танловга тизими ёндашув, контурда танлов усуллари, суҳбатлар, танлов синовлари, бошқа танлов усуллари, ишга қабул қилиш ва танлаш амалиётини баҳолаш каби мавзулар ёритилган.
«Турли хиллик ва тенг имкониятлар» номли ўнинчи мавзуда ишда камситишнинг оқибатлари, тенг имконият, амалий натижалар, хилма хиллик каби тушунчалар очиб берилган.
Ўқув қўлланмадан жой олган ҳар бир мавзуда унга киритилган режалар бўйича мавзуларни ёритишда талабага эслаб қолиш ва осон бўлиши учун мавзуларга доир глоссарий, назорат саволлари келтирилган.
Ўқув қўлланмани такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни Самарқанд шахри, Амир Темур кўчаси, 9-уйга юборишларингизни сўрайман.
1 Мавзу. Тадбиркорлик ташкилотлари ва уларнинг манфаатдор томонлари
Режа:
Бизнесни ташкил этишнинг турлари ва мақсади
Тадбиркор ташкилотларининг манфаатдор томонлари.
Манфаатдор томонларнинг вазифалари.
Ички манфаатдор томонлар: ходимлар ва рахбарият.
Ташқи манфаатдор томонлар.
Манфаатдор томонларнинг стратегик қиймати.
Манфаатдор томонларнинг қониқишини ўлчаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |