Инвестиция
сарфлари (I)
Тежаш (S)
Давлат сектори
Солиққа Давлат
Тортиш (Т) Ҳаражатлари (G)
Хорижий сектор
Импортга талаб (М) Экспортга талаб (Х)
3-расм. Даромадларнинг айланма оқими пул олиш ва инъекцияларни кўрсатади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб иқтисодиётнинг асосий вазифалари қуйидагича бӯлади деб ўйлаймиз:
Биринчидан, инсон томонидан яратилган товарлар ва хизматларнинг, ресурсларнинг харакати бўйича иқтисодиёт турли фазалардан - ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш;
Иккинчидан, иқтисодий ресурсларни жамият, мамлакат, айрим корхона ва фирма, оила иҳтиёрида тӯпланган, айни вақтда мавжуд бўлган ҳамда товар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчига етказиб бериш ва истеъмол жараёнларида фойдаланиш мумкин бўлган иқтисодий имкониятлар, захиралар, манбаларни яратиб бериш;
Учинчидан, барқарор ўсишни таъминлаш, инсоният ва жамият учун моддий, иқтисодий-ижтимоий ва маънавий эҳтиёжларни замон талаб этадиган даражада таъминлай олиш;
Тўртинчидан, бугунги даврда рақамли иқтисодиёти ривожланган мамалакатлар қаторида, замонавий, иқтисодий, инновацион, инвестицион иқтисодий муҳитни шакиллантириш.
Иқтисодиётга таъсир қилувчи омиллар.
Айрим иқтисодий адабиётларда иқтисодиётга таъсир қилуви омилларга қуйидагиларни эттироф этиб ӯтган. Булардан, З. Йўлдошевнинг “ Миллий иқтисодиёт” номли ӯқув-қӯлланмаларида иқтисодиётга таъсир қилуви омилларга ташқи ва ички омилларга бӯлиб ажратганлар.
Ташқи омилларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
Иқтисодий
Сиёсий
Демографик
Маданий
Жаҳон ҳамжамиятини иқтисодий омилларига энг аввало у ёки бу давлатнинг миллий иқтисодиётини ихтисослик - йўналишини белгилайдиган халқаро меҳнат тақсимоти киради.
Сиёсий омиллар ҳар хил шаклларда намоён бўлиши мумкин. Масалан у ёки бу маҳсулот етказиб бериш ёки хизмат кўрсатишни тақиқлаб қўйиш; у ёки бу савдо-сиёсий уюшмаларига қабул қилиш ёки қилмаслик; дипломатик мунособатларни ўрнатилиши ёки бузилиши; у ёки бу ҳарбий-сиёсий ташкилотларга кириш, у ёки бу давлат билан бораётган уруш ҳолати ва ҳоказо.
Жаҳон ҳамжамиятида намоён бўладиган демографик омиллар энг аввало ишсизликни келтириб чиқариши мумкин бўлган ишчи кучларининг миграциясини (бир жойдан иккинчи жойга кўчиши) билан боғлиқдир. Бундай ҳолат қайси давлат учун яхши кўрсаткич бўлиши мумкин, ва унинг акси давлат учун ёмон кўрсаткич бўлиши мумкин.
Миллий иқтисодиётга маданий омиллар ҳам кучли таъсир ўтказиши мумкин. Масалан маданияти кучли бўлган давлатлар бошқа давлат маданиятига таъсири (босқинчилиги-экспансия) туфайли унинг иқтисодини пасайишига (фойда келтириб турган маданият ва санъат тармоқлари даромадларини пасайиб кетиши туфайли) олиб келади.
Миллий иқтисодиётга таъсир қилувчи ички омиллар:
Шахсий-инсоний омиллар
Моддий-ашёвий омил
Миллий иқтисодиётни ташкил қилиш шакллари
Do'stlaringiz bilan baham: |