Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарⱪанд иⱪтисодиёт ва сервис институти з


Download 1.74 Mb.
bet57/301
Sana21.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1684188
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   301
Bog'liq
бизнесда бухгалтер укув кулланма 1 кисм последний вариант — копия

Шахсий-инсоний омил- бу меҳнат қилиш қобилиятидан иборат бўлмиш ишчи кучи ва унинг фаолият қилишидир. Шахсий инсоний омил меҳнатга лаёқатли аҳоли, унинг жисмоний ва ақлий қобилияти, билим ва савияси, малака ва маҳоратидир
Моддий ашёвий омил-бу ишлаб чиқариш учун зарур бўлган барча моддий шаклдаги воситалардир. Унинг таркибига табиий бойликлар, улардан олинган хом ашёлар, машина- механизм, асбоб-ускуна, қурилмаган иншоотлар киради. Улар ишлаб чиқариш воситалари, деб ҳам юритилади. Уларнинг маълум нархда ҳисобланиб, пулга чақилган шакли, яъни қиймат-пул шакли МДҲ мамлакатларида ишлаб чиқариш фондлари номини олган.
Моддий омиллар таркибан уч қисмдан иборат:
-Меҳнат қуроллари (машина, асбоб-ускуна, ўлчаш ҳисоблаш асбоблари)
-Меҳнат предмети (хом ашё ва материаллар)
-Меҳнат шароити (бино, иншоот, йўл, омборлар ва ҳоказолар)
Моддий-ашёвий омил билан шахсий-инсоний омил бирикиб меҳнат жараёни, яъни ишлаб чиқариш юзага келади. Бунинг натижасида турли-туман маҳсулотлар ва хизматлар яратилади.90
Иқтисодий омилларга бир нечта мисоллар келтириш мумкин. Уларга қуйидагилар киради:
Фоиз Ставкаси (Interest Rate). Фоиз ставкаси иқтисодиётдаги нақд пулнинг ликвидлигига таъсир қилувчи асосий омил ҳисобланади. Инвестицияларнинг кўпайиши билан мамлакатда пул оқими камаяди ва натижада мамлакат ликвидлиги пасаяди. Аксинча, мамлакатда инвестиция пул оқимининг пасайиши мамлакат ликвидлигини оширади.
Инвестицияларнинг юқори рентабеллиги инвесторларни жалб қилади. Аммо, агар кредитлар бўйича фоиз ставкаси ошса, мамлакатда пул оқими камаяди, натижада мамлакат ликвидлиги пасаяди. Аксинча, кредитга нисбатан фоиз ставкасининг пасайиши билан мамлакатда пул оқими ошади ва мамлакат ликвидлигини оширади. Демак, фоиз ставкаси иқтисодиётга таъсир қилади.
Валюта Курси (Exchange Rate). Валюта курси экспорт ва импортни амалга оширишда, халқаро тўловлар ва товарлар нархига таъсир қилади.
Солиқ Ставкаси (Tax Rate). Солиқ ставкаси иқтисодиётнинг ҳал қилувчи қисмидир. Солиқ ставкаси товарлар нархига ва уларни сотишга таъсир қилади, иқтисодиётга таъсир қилади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   301




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling