Мониторинг ва назорат (Monitoring and control)
|
Лойиҳа менежери режадан чиқиб кетиш сабабларини аниқлаши ва тузатиш чораларини кўриши керак
|
Муаммони ҳал қилиш (Problem resolution)
|
Кутилмаган муаммолар пайдо бўлиши мумкин ва уларни тартибга солиш ёки бунинг учун жавобгарликни бўйсунувчига топшириш лойиҳа менежерига тушади
|
Демак юқоридаги мавзуга доир очиб берилган маълумотлардан келиб чиқиб қуйидаги хулосаларни келтиришимиз мумкин:
Биринчидан, менежмент бизнеснинг муҳим соҳаси бўлиб ҳисобланади;
Иккинчидан, менежер ваколатга эга бўлган ходим, у жамоада иш муҳитини яратишда локоматив бўлиб ҳисобланади. Кучли жамоанинг шакилланиши менежернинг куч таъсири натижасида амалга оширилади.
Учинчидан, менежмент бизнес лойиҳаларни амалга ошириш ва уларни назоратини амалга оширади.
Буюк Британияда менежерлар катта менежер ва ўрта менежер лавозимларга тақсимланган. Ваколат доиралари шунга қараб белгиланган.
Умуман олганда менежментнинг мақсади бизнеснинг самарадорлигини оширишга қаратилган деб айтсак ҳам бўлади.
9.2. Менежмент бўйича ёзувчилар.
Менежмент ва ташкилот бўйича классик ёзувчилар асосан самарадорлик билан шуғулланишган. Foundations of Accounting in Business - FAB Study Text 2016. PART A: Chapter 11 « Leading and managing people» қисмида менежмент ҳақида қуйидаги ёзувчиларнинг қарашлари ёритиб берилган.
Henri Fayolнинг бошқарувнинг бешта функцияси (Henri Fayol: five functions of management). Henri Fayol маъмурият ходими бўлган ва ташкилотнинг универсал тамойилларини таклиф қилган.
А. Файол боищарув фанининг ривожланишига салмоқли хисса қўшган француз олимларидандир. У Франциядаги кўмир қазиб олувчи йиррик компанияни бошқарган. А. Файол ўзининг бой амалий тажрибасини “Умумий ва саноат бошқаруви” (1916) номли китобида умумлаиггирган. Унинг илгари сурган қуйидаги бошқаув ғоялари ҳозирги кунда ҳам ўз ахамиятини йўқотмаган.325
Fayol (1841-1925) – универсал менежмент принциплар концепциясини илгари сурган ва оммалаштирган француз саноатчиси: бошқача қилиб айтганда, барча ташкилотлар маълум рационал принциплар асосида тузилиши ва бошқарилиши мумкин деган фикрни илгари сурган.
Fayolнинг ўзи бундай принципларни амалда қўллаш оддий эмаслигини тан олди: камдан-кам ҳолларда биз бир хил принципларни бир хил шароитда икки марта қўллашимиз мумкин, ҳар хил ва ўзгарувчан шароитларда, вазиятга қараб принциплар белгиланиши керак.
Fayol ҳар қандай ташкилотга тегишли бошқарувнинг бешта функциясини таснифлади (39-жадвал).
39-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |