Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарⱪанд иⱪтисодиёт ва сервис институти з


Download 1.74 Mb.
bet284/301
Sana21.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1684188
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   301
Bog'liq
бизнесда бухгалтер укув кулланма 1 кисм последний вариант — копия

Буюк Британияда – кадрлар комиссияси аъзолари номзодлар билан уларнинг шахсий суҳбатига асосланган. Қизил дарахтдан бўлган айлана стол атрофида ўтирувчи мутахассислар номзоднинг шажара, оила ва жойи, қаерда таълим олганлигига оид саволларни беришга қизиқадилар: масалан, “Сиз герцог Соммерсетский қариндоши эмасми? Оилангизнинг аъзоларидан қайси бири қироллик флотида хизмат қилган? Сиз қаерда ўқигансиз – Оксфорд университетидами?” Агарда номзод берилган саволларга бирданига жавоб берса, у тезда ишга қабул қилинади.

  • Германияда – таниқли олимлар, раҳбарлар, сиёсатчиларнинг ёзма тавсиясига асосланган ҳолда муҳим ҳужжатлар сони дастлабки номзодларни тайёрлашга асосланади. Етарли маълумотга эга эксперт комиссияси мутахассислари тавсия этилган ҳужжатларни таҳлил этади ва уларнинг расмийлаштирилишини назорат этади. Бўш лавозимга номзод вақт бўича бўлинган қатъий жараёнда ўтказилади. Ишга жойлашиш етарлича мураккаб жараён ҳисобланади.

  • АҚШда – номзоднинг интеллектуал қобилияти, компьютер асосида психологик тестлар, норасмий вазиятда номзодларни кузатиш асосида ўтказилади. Масалан, тушликка таклиф этилганда, тақдимот вақтида. Бунда инсон салоҳияти ва унинг шахсий камчиликларига катта эътибор берилади, чунки ҳамма вақт ҳам командада менежер бундай услубда ишга танлаб олиш имконини тасдиқламайди. Бироқ бу усул муайян фирмада ишлаш учун кириш мумкин бўлмаган яширин шахсий камчиликларни аниқлаш имконини беради.

  • Хитойда бу усул Мин сулоласи вақтидаги тарихий анъаналарга эга ёзма имтиҳонга асосланади. Номзодлар тарихни билиши, ёзма услуб ва енгил стилда классик билимни исботлаш учун бир қатор иншо ва достон ёзадилар. Барча имтиҳонларни мувофаққиятли топширганлардан кўпчилиги танлаб олинади ва улар жорий сиёсат мавзусида натижавий иншони ёзадилар. Бу имтиҳонни яхши топширганлар амалдор бўлади ва уларнинг хизмат фаолияти олинган баҳога боғлиқдир.

    Персонални бошқариш муаммолари билан шуғулланувчи кўпчилик мутахассисларнинг фикрича суҳбат ўтказиш муносиб номзодларни аниқлашнинг кучсиз воситасидир. Шундай экан, кўпчилик суҳбатни ўтказувчи мутахассислар дастлабки таъсуроти бўйича ўзларининг номзод ҳақида баҳоларни шакллантиради. Бундан ташқари яхши маълумки, кўпчилик танлов бўича суҳбатлар улар томонидан қабул қилинган қарорлар оқибатларини ўзларида ёмон тавсифловчи номутахассислар ўтказади. Персонални танлаш билан боғлиқ қарорлар жуда қимматга тушиши мумкин ва шунинг учун суҳбат ўтказиш жараёнининг ўзига вақтни кетказиш муайян маънога эга. Танлаш бўича суҳбат кенг миқёсда оммалашганлигига қарамасдан мақбул усул ҳисобланмайди.355



    Download 1.74 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   301




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling