Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти


Ўқув-услубий комплекслар ва илмий-тадқиқот марказлари ва лабораторияларининг фаолияти тўғрисида маълумот


Download 248.5 Kb.
bet12/12
Sana28.12.2022
Hajmi248.5 Kb.
#1011133
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Кимё кафедраси ҳисоботи 14 dekabr 2021

3.4. Ўқув-услубий комплекслар ва илмий-тадқиқот марказлари ва лабораторияларининг фаолияти тўғрисида маълумот

2021 йилда Илмий фаолият бўйича “Кимё” кафедраси томонидан шартномалар асосида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ЎзФА Ўсимлик моддалар кимёси институти ва О.С.Содиков номидаги Биоорганика институти етакчи илмий ходимлари кафедрада таҳсил олаётган талабалар билан дарслар олиб боришади ҳамда бакалавриат талабаларининг БМИ ва магистрантларининг МД ишларига илмий раҳбар сифатида иштирок этишади. Хусусан, кимё укитиш методикаси таълим йўналиши бўйича ЎзФА институтлари етакчи ва катта илмий ходимлари илмий раҳбарлигида БМИ ва МДлар бажариляпти.


Бажарилган ишлар бўйича 10 та мақола, 10 та тезис ва битта монография чоп этилган. 3 та лойиҳа иши (4,5 миллиард сўмлик) Инновацион ривожлантириш вазирлигига топширилган.
ТВЧДПИ Ректорининг 2021 йил 5 июлдаги 61-180 – сонли буйруғига асосан “Кимё” кафедраси қошида “Интерполимер комплекслар ва композицион материаллар” илмий-тадкикот лабораторияси ташкил этилган ва фаолият олиб боряпти.
Олиб борилган илмий ишлаш натижаларига кўра 15 та макола, 15 илмий тезис ва 1 та монография чоп этилган.
“Кимё” кафедраси қошида “Интерполимер комплекслар ва композицион материаллар” илмий-тадкикот лабораторияси билан “DUAL SULAMA GRОUP” МЧЖ ( Шарипов А.Ш., Қибрай тумани) “Полимер-пластик материалларни (трубалар) хоссаларни ўрганиш, аниқлаш ва синовдан ўтказиш ишларини олиб бориш” бўйича 15 млн сўмлик хўжалик шартномаси келишилган.
IV. ЯКУНИЙ ҚИСМ



  1. Институтда 2021 йилдаги Узбекистон Республикаси конунлари, Узбекистон Республикаси Президентининг карор ва фармонлари, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорлари, Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги хамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг буйруклари хамда тегишли меъёрий хужжатларида келтирилган вазифалар ижроси амалга оширилмокда.

  2. Тошкент вилояти Чирчик давлат педагогика институти хузуридаги DSс03/30.09.2020.К.82.02 ракамли Илмий Кенгаш ОАК нинг 2021 йил 30 - сентябрдаги 274- сонли карори билан тасдикланган. Илмий кенгашга 02.00.03-Органик кимё; 02.00.06-Юкори молекуляр бирикмалар ихтисосликларидан кимё фанлари буйича диссертацияларни химояга кабул килиб олишга хамда 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё фанлари) ихтисослиги буйича бир марталик илмий кенгаш тузишга рухсат берилган.

  3. 2020 йилда институтда фаолият олиб бораётган куйидаги ўқитувчилар томонидан докторлик (PhD, DSc) диссертациялари ҳимоялари килинди:

- Отамухамедова Гузал Камариддиновнанинг 02.00.03- Органик кимё ихтисослиги ихтисослиги буйича “Турли хил катализаторлар ёрдамида терминал алкинлар ва кетонлар асосида ацетилен спиртларини синтез килиш” мавзусидаги кимё фанлар буйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг химояси Тошкент вилояти Чирчик давлат педагогика институти хузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.09.2020.K82.02 27 ракамли Илмий кенгашнинг 2021 йил 6 январь куни соат 10:00 даги мажлисида булиб утди.
- Зиядуллаев Анвар Эгамбердиевичнинг 02.00.14- Органик модадалар асосида материаллар технологияси (Кимё фанлари бўйича) "Цианур кислота асосида винил бирикмалар синтези, олинган бирикмаларнинг хоссалари ва қўлланилиши" мавзусидаги кимё фанлар буйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг химояси Тошкент кимё-технология илмий тадқиқод институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.16/30.12.2019.т.87.01. рақамли илмий кенгашнинг 2021-йил 11 май куни соат 10-00 даги мажлисида бўлиб ўтди.
4. 2021 йилда институтнинг 1 нафар докторанти киска муддатли хорижга илмий сафарларга юборилди, жумладан Россия давлатига илмий-тадкикот ишларини ривожлантириш максадида стажировка уташ учун кетди.
5. 2021 йилда кафедра профессор-укитувчилари томонидан илмийтадкикот ишлари натижаларига кура 81 та макола (31та халкаро илмий журналларда ва ОАК эътироф этган Республика илмий журналларда 50 та ) чоп этилган. Илмий-тадкикот ишлари натижаларига кура 51 та илмий тезис нашр килинган.
6. Мустакил тадкикотчилик асосида докторлик диссертациялари устида иш олиб бораётган 8 нафар тадкикотчи диссертация мавзулари бўйича иш олиб бормоқда.


Иловалар
Download 248.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling