2.2. Диссертациялар (PhD/DSc) ҳимоя кўрсатгичлари
Отамухамедова Гузал Камариддиновнанинг 02.00.03- Органик кимё ихтисослиги ихтисослиги буйича “Турли хил катализаторлар ёрдамида терминал алкинлар ва кетонлар асосида ацетилен спиртларини синтез килиш” мавзусидаги кимё фанлар буйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг химояси Тошкент вилояти Чирчик давлат педагогика институти хузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.09.2020.K82.02 27 ракамли Илмий кенгашнинг 2021 йил 6 январь куни соат 10:00 даги мажлисида булиб утди.
Зиядуллаев Анвар Эгамбердиевичнинг 02.00.14- Органик модадалар асосида материаллар технологияси (Кимё фанлари бўйича) "Цианур кислота асосида винил бирикмалар синтези, олинган бирикмаларнинг хоссалари ва қўлланилиши" мавзусидаги кимё фанлар буйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг химояси Тошкент кимё-технология илмий тадқиқод институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.16/30.12.2019.т.87.01. рақамли илмий кенгашнинг 2021-йил 11 май куни соат 10-00 даги мажлисида бўлиб ўтди.
2.3. “Ёш олимлар кенгаши” ва “Докторантлар мактаби фаолияти”
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги 304-сонли карори, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тугрисида”ги 696-сонли карори хамда Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирининг 2019 йил 26 июндаги 572-сонли буйругига асосан институтда “Институт таянч докторантлари ва стажёр-тадкикотчиларининг илмий- тадкикот фаолияти мониторингини утказиш тугрисида”ги институт ректорининг 2019 йил 31 декабрдаги №01-946 сонли буйруги чикарилган. Ушбу буйрукда Тошкент вилояти Чирчик давлат педагогика институти “Докторантлар мактаби” фаолиятининг йиллик иш режаси, Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун изланувчилар фаолиятинииг самарадорлиги мониторинги мезонлари, “Докторантлар мактаби тугрисида Низом” ва “Талабгорларнинг якка тартибдаги режаси бажарилишини хар чоракда мониторинг килиш тартиби тугрисидаги Низом” лар ишлаб чикилган хамда 5 та ихтисослик буйича Эксперт гурухлари таркиби тузилган. Х,исобот йилида инстиутда ташкил этилган олий таълимдан кейинги таълим кафедрада таълим олаётган таянч докторантлар ва стажёртадкикотчиларнинг илмий-тадкикот ишлари натижалари белгиланган тартибда мониторинг килиб борилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |