Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти
Кафедра профессор-ўқитувчилар тўғрисида маълумот
Download 248.5 Kb.
|
Кимё кафедраси ҳисоботи 14 dekabr 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ф.И.Ш. Лавозим унвон Илмий даража
- Кафедра профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти
- 1.4. Иқтисодиёт соҳаларига оид корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари
- 1.5.Чет эл грантлари бўйича бажарилган ишлар
- 1.6. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси (натижаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳолати)
- 1.7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорлик
- 1.8. Инновацион ғоялар ва ишланмалар
- 1.9. Педагогик таълимда инновацион кластер дастури бўйича амалга оширилган ишлар
Кафедра профессор-ўқитувчилар тўғрисида маълумот
Кафедра профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти Кимё кафедрасида жами 22 нафар профессор-укитувчи 16,00 штатда фаолият олиб боради. Булардан, 11 нафари асосий штатда, 11 нафари уриндошлик асосида фаолият олиб боради. Шундан 3 нафари фан доктори булиб, улардан 2 нафари профессор, 6 нафари доцент, бундан ташкари 9 нафари фан номзоди булиб, улардан 6 нафари доцент, 1 нафари илмий унвонсиз, 10 нафар укитувчилар илмий даражасиз булиб, илмий салохият асосий штат буйича 45% хисобланади. 1.4. Иқтисодиёт соҳаларига оид корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари Хозирги кунда институтда иктисодиёт сохаларига оид корхона ва ташкилотлар билан хамкорликда бажарилаётган хужалик шартномалари мавжуд эмас. 1.5.Чет эл грантлари бўйича бажарилган ишлар 2021 йилда Тошкент вилояти Чирчик давлат педагогика институтида хорижий университетлар ва илмий марказлар билан тажриба алмашиш, олий таълимнинг турли сохалари буйича узаро манфаатли хамкорликни йулга куйиш, иктидорли ёш педагогларни аниклаш, уларнинг кобилияти, ижодий салохиятларини ривожлантириш, касб малакасини юксалтириш, ривожланган демократик давлатларнинг етук укув юртларида ва марказларида тажриба орттиришига кумаклашиш, хорижда малака ошираётган ва тажриба орттираётган профессор-укитувчиларнинг таълим олиш жараёни, шунингдек, укишдан кейинги мехнат фаолияти мониторингини олиб бориш, уларнинг илмий-педагогик салохиятидан самарали фойдаланишга кумаклашишга алохида эътибор бериб келинмокда. Шу жумладан, Жамгарма Васийлик кенгашининг 2021 йил 22 апрельдаги 2-сонликарорига мувофик стипендия танловида Стажировка таълим дастури буйича голиб деб топилган стипендиат Тиркашева Сарвиноз Исок кизи хозирда Москва Давлат Университетида стажировка уташ учун юборилди. 1.6. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси (натижаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳолати) Кимё кафедраси Узбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимидаги Усимлик моддалар кимёси, Умумий ноорганик кимё, Биоорганик кимё илмий тадкикот институтлари билан хамкорлик урнатган. Хисобот йилида кафедра ва ИТИ олимлари хамкорликда 13 та илмий макола (Scopus базасида 3 та, халкаро базаларга киртилган журналда ва УзР ОАК руйхатига киритилган журналда 10 та) ва 12 та илмий тезис (6 та республика, 6 та халкаро) нашр этилган. “Кимё” кафедраси қошида “Интерполимер комплекслар ва композицион материаллар” илмий-тадкикот лабораторияси билан “DUAL SULAMA GRОUP” МЧЖ ( Шарипов А.Ш., Қибрай тумани) “Полимер-пластик материалларни (трубалар) хоссаларни ўрганиш, аниқлаш ва синовдан ўтказиш ишларини олиб бориш” бўйича 15 млн сўмлик хўжалик шартномаси келишилган. 1.7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорлик Кимё кафедраси Узбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимидаги Усимлик моддалар кимёси, Умумий ноорганик кимё, Биоорганик кимё илмий тадкикот институтлари билан хамкорлик урнатган. Узаро хамкорлик натижасида юкорида номлари келтирилган ИТИ фаолият олиб бораётган 3 нафар укитувчи кафедрага уриндошлик асосида ишга жалб этилган, бундан ташкари кафедрадаги 3 нафар магистрант илмий рахбарлар ва маслахатчилар бириктирилган. Институт магистрантлари ва таянч докторантлари ушбу ИТИ ларида илмий тадкикот ишларини олиб боришда лаборатория тажрибалари ва олинган натижалар тахлилини олиб бормокда. Жумладан, 2021 йил давомида кафедранинг 2 нафар укитувчиси, 2 нафар магистранти ва 1 нафар таянч докторанти ИТИ бажарилаётган илмий-тадкикот лойихаларида иштирок этди. Хисобот йилида кафедра ва ИТИ олимлари хамкорликда 13 та илмий макола (Scopus базасида 3 та, халкаро базаларга киртилган журналда ва УзР ОАК руйхатига киритилган журналда 10 та) ва 12 та илмий тезис (6 та республика, 6 та халкаро) нашр этилган. 1.8. Инновацион ғоялар ва ишланмалар Кафедранинг 11 профессор-укитувчилари ва ёш олимлари томонидан куйидаги устивор йуналишларида “Интерполимер комплекслар ва фофогипс асосида композицион материаллар олиш, физик-кимёвий хоссаларини урганиш”, “Умумтаълим мактаблари укувчиларининг кимёвий билимлар асосида касбий дуне карашини шакллантириш”, “Полимер комплекслар асосида ресурс тежамкор композит материаллар олиш” 1.9. Педагогик таълимда инновацион кластер дастури бўйича амалга оширилган ишлар Кафедра номидан инновацион кластер дастури бўйича иккита лойиха такдим этилди: “Педпгогик таълим класстери тизимида лойиха асосида кимёни укитиш технологияси” ва “Кушимча касб эгаллаш”. Download 248.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling