Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Математика фанларини ўқитиш методикаси


Download 174.5 Kb.
bet10/13
Sana02.10.2023
Hajmi174.5 Kb.
#1690558
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
01 Математика Намунавий ўқув дастур 2021 йил

3.2. Математика фанларини ўқитиш методикаси.
Профессионал таълимда математикани ўқитиш масалалари. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва Қарорларида математика таълими жараёнини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари. Математика ўқитиш методикасининг мақсад ва вазифалари. Профессионал таълимда математиканинг бошқа фанлар билан алоқаси. Математикани ўқитиш тамойиллари. Математика дарсларида билиш турлари: Математик тушунча, ҳукм. Теорема ва унинг турлари. Теоремаларни исботлаш усуллари. Блум таксономияси. Математикани ўқитишда илмий изланиш методлари. Кузатиш ва тажриба. Таққослаш ва аналогия. Анализ ва синтез. Умумлаштириш, абстракциялаш. Индукция ва дедукция. Математикани ўқитишнинг инновацион технологиялари. Математикани ўқитишда муаммоли таълим технологияси. Математикани ўқитишда модул технологияси. Математикани ўқитишда муаллифлик технологиялари. Математикани ўқитишнинг инновацион метод ва воситалари. Математикани ўқитишнинг анъанавий методлари. Математикани ўқитишнинг анъанавий воситалари. Математикани ўқитишнинг инновацион методлари. Математикани ўқитишнинг инновацион воситалари. Математикани ўқитишнинг инновацион таълим муҳитини лойиҳалаштириш. Математика дарси ва унга қўйиладиган талаблар. Инновацион дарс ва унинг босқичлари. Математика ўқитувчисининг дарсга тайёргарлик тизими. Математика дарсини таҳлил қилиш. Ўқувчилар математик компетенцияларини назорат қилиш ва баҳолашни лойиҳалаштириш. Математик билим, кўникма ва малакаларни баҳолашнинг анъанавий методлари. Назорат ва баҳолашнинг ноанъанавий воситалари. Математик билимларни баҳолашнинг дастурий муҳити.
Математика бўйича синфдан ташкари машғулотларни лойиҳалаштириш. Математика буйича синфдан ташкари ишлар максадлари ва мазмуни. Факультатив машғулотлар. Математик кечалар.
3.3. Математикани касбга йўналтириб ўқитишни лойиҳалаштириш.
Математикани касбга йўналтириб ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари ва уни амалга ошириш имкониятлари. Касбий контекстдаги масала тушунчаси. Математик моделлаштириш цикли. Касбий контекстдаги масала ечишда ўқувчининг ақлий фаолияти. Алгебра ва математик анализ асосларини касбга йўналтириб ўқитиш имкониятлари. Ўсиш ва камайиш жараёнларга оид касбий контекстдаги масалалар тизими. Дифференциал ҳисобга оид касбий контекстдаги масалалар тизими. Интеграл ҳисобга оид касбий контекстдаги масалалар тизими. Эҳтимолликлар назариясини касбга йўналтириб ўқитиш имкониятлари. Комбинаторикага оид касбий контекстдаги масалалар тизими. Эҳтимоллик тушунчасига оид касбий контекстдаги масалалар тизими. Тасодифий ҳодисалар ва жараёнларга оид касбий контекстдаги масалалар тизими. Математик статистикани касбга йўналтириб ўқитиш имкониятлари. Маълумотларни тўплаш, тақдим этиш ва талқин қилишга оид касбий контекстдаги масалалар тизими. Танланмалар, тажрибалар ва кузатишлардан хулосалар чиқариш ва уларни асослаш оид касбий контекстдаги масалалар тизими. Чизиқли моделларга оид касбий контекстдаги масалалар тизими.

Download 174.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling