3.4. Профессионал таълимда илғор хорижий тажрибалар.
Ривожланган мамлакатларда профессионал таълим тизимининг ўзига хосликлари. Профессионал таълим ва инновaцион технологиялар соҳасидаги илғор хорижий тажрибалар: blended learning (аралаш ўқитиш), маҳорат дарслари, вебинар, эвристик методлар ва бошқ. Замонавий таълимда тьютор, супервизор, фасилитатор, эдвайзер ва модераторлик фаолияти. Хориж таълим тажрибасида дифференциал таълим, интегратив ва масофавий таълим масалалари.
Хорижий мамлакатлар таълим тизимида замонавий ёндашувлар: Болонья декларацияси ва Европа ягона таълим муҳити. Модулли таълим мақсади ва вазифалари, мазмуни, моҳияти. Модулли таълим тамойиллари. Модул блоклари. Модулли-кредит тизими моҳияти. ЕСТS кредитлари. ЕСТSнинг асосий тамойиллари. ЕСТSнинг хусусиятлари. Кредитларни тақсимлаш ва ЕСТS ўқув режаларига ўтиш методикаси.
3.5. Электрон педагогика асослари.
Axбoрoт – кoммуникaция теxнoлoгиялaри вa улaрни тaълим жaрaёнидa қўллaшнинг дидактик имкoниятлaри, ахборот тизимлари, шaxснинг тaълим, тaрбияси вa ривoжлaнишидa зaмoнaвий axбoрoт теxнoлoгиялaри вa тизимлари. LMS тизимлари – педагогнинг шахсий, касбий ахборот майдонини такомиллаштиришнинг воситаси. Web-технологиялар, унинг хусусиятлари ва таълим жараёнида фойдаланиш. Педагогик дастурий воситалар (AutoPlayMedia Studio, CourseLab, iSpring Suite, Hot Potatoes ва бошқ.) дан фойдаланиб мультимедиали ўқув курсларини яратиш.
IV. ИНСТИТУТ (МАРКАЗ) ИХТИЁРИДАГИ СОАТЛАР
(ТАНЛОВ ФАН).
Институт (Марказ) ихтиёридаги танлов фанлари тингловчиларнинг эҳтиёжлари асосида шакллантирилади. Танланган модуллар бўйича ишчи дастурлар ишлаб чиқилади ва малака ошириш таълим муассасаси томонидан тасдиқланади.
V. Малака иши ҳимояси.
Тингловчиларнинг курсни тамомлагандан кейинги малака иши ҳимояси ҳимоя қилиш асосида ўтказилади.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотларда тингловчилар ўқув модуллари доирасидаги ижодий топшириқлар, кейслар, ўқув лойиҳалари, технологик жараёнлар билан боғлиқ вазиятли масалалар асосида амалий ишларни бажарадилар.
Амалий машғулотлар замонавий таълим услублари ва инновацион технологияларга асосланган ҳолда ўтказилади. Бундан ташқари, мустақил ҳолда ўқув ва илмий адабиётлардан, электрон ресурслардан, тарқатма материаллардан фойдаланиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |