Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат


Download 2.16 Mb.
bet32/35
Sana08.10.2023
Hajmi2.16 Mb.
#1695571
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
w

Реверсив силжиш регистри
 
Ўз номи билан аталганча, маълумотни бир даражадан иккинчисига силжитиш икки ёклама бажарилади. 4 - расмда иккита кетма-кет ахборот киришига (ахборотни чапга DSL ва унгга DSR силжитиш учун), ёзиш параллел киришларига (D0...D2), С синхрокиришига, барча триггерларни ноллаш -R киришига, М1,М0 иккита режим танлаш киришига эга булган уч даражали реверсив регистр чизмаси берилган.

Четдаги даражалардан ташкари барча D-киришларига мультиплексорнинг 1 ва 2 киришлари оркали чап ва унг кушни триггерларнинг чикишлари уланган. Агар М1=0, М0=1 булса, у холда D киришларига мультиплексорнинг биринчи киришлари уланган ва ахборот нолинчи триггердан ташкари барча триггерларга чап кушни триггердан ёзилади, яъни унгга силжиш юз беради. DSR кириши ушбу режимда ахборотни кетма-кет киритиш учун хизмат килади. Агар М1=1, М0=0 былса, у холда D киришларига мультиплексорнинг иккинчи киришлари уланган ва ахборот охирги триггердан ташкари барча триггерларга унг кушни триггердан ёзилади, яъни чапга силжиш юз беради. Маълумотларни параллел кириши учун бу режимда DSL кириши ишлатилади. М1=МD=1 холатда параллел ёзиш Qi=Di такт сигналининг мусбат фронти ёрдамида бажарилади. Ахборотни саклаш учун M1=MD=0 комбинациясини бериш керак. Бу холда триггерларнинг D-киришига чизмада кўрсатилмаган мультиплексорнинг нолинчи киришига уланади. Навбатдан ташкари ёзиш юз бермаслиги учун ЁКИ-ВА чизмаси ушбу режимда синхроимпульсларнинг ўтишига тускинлик қилади. Худди шундай чизма асосида 1533ИР13 8-даражали регистр олинган. Реверсив регистр иккилик сонларни тез (атиги n такт ичида) кўпайтириш ва бўлиш учун ишлатилиди; масалан, 5 сони ўрнига чапга 2-даража силжиганидан сунг 20 сони пайдо булди.

Ҳисоблагичлар
Триггернинг схематик белгиси 2.5-расмда кўрсатилган. Бу ерда S, R- информацион киришларни, Q ва - чиқишларни белгилайди.
Триггернинг мантиқий элементлар асосидаги схемаси 2.6-расмда келтирилган.



Айтайлик триггер «0» ҳолатда (Q=0, =1) ва R, S киришларда ноль сигнали берилган бўлсин. Бунда триггернинг холати ўзгаришсиз қолади. Хақиқатдан ҳам чиқишдаги «1» сигнал биринчи ЁКИ элементининг киришига уланган. Ушбу элемент чиқиши R=0 ни эътиборга олган холда «1» сигналга эга бўлади ва иккинчи элемент ИНКОР киришига уланган, натижада бу элементнинг чиқишида ва Q чиқишда аввалгидек «0» сигнал бўлади. Иккинчи ИНКОР элементининг чиқишидан «0» сигнал учинчи элемент ЁКИ киришларидан бирига уланган, унинг иккинчи S киришига «0» сигнал берилади натижада учинчи элемент ЁКИ чиқишида хам «0» сигнал хосил бўлади. Бу сигнал тўртинчи элемент ИНКОР чиқишида «1» сигнал хосил бўлади. Натижада триггернинг “0” холати тасдиқланади (Q=0, =1).



Download 2.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling