Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат


Download 2.16 Mb.
bet31/35
Sana08.10.2023
Hajmi2.16 Mb.
#1695571
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
w

Паралел ва кетма-кет регистрлар
Паралел ёзишли регистрларни яна хотира регистрлари хам дейилади. Уларда динамик бошқарувли триггерлар хамда "тиник кулфлар" деб аталувчи триггерлар ишлатилиши мумкин, 1-расмда ахборотни ёзишда умумий бошкариладиган киришли 8-даражали хотира регистри ва унинг шартли белгиси келтирилган. С-киришдаги юқори қатлам ахборотни киришдан чиқишга қайта ёзилишига, паст қатлам эса ахборотни "қулфланишига" (сақлаб қолинишига) олиб келади.

Кетма-кет регистрлар, яъни силжиш (2-расм) регистрлари динамик синхро киришли триггерлар асосида қурилади (бир тактли регистрлар учун мос келади). Икки тактли регистрларда "қулфланадиган" тиник регистрлар ҳам ишлатилиши мумкин. Д-триггерларда қурилган силжиш регистрининг N-даражасига ёзиш функцияси қуйидаги кўринишда берилади: DO= DS=x, DI=Q(i-1), Бу ерда i=1,2,…,n-1. DS-кетма-кет ёзиш кириши.

С-синхро импульснинг навбатдаги мусбат фронти келиши билан, i-триггер киришидаги сигнал tуш.р- вактдан сунг унинг чикишида пайдо булади ва (i=1) триггер киришига узатилади. Бирок унинг чикишигача бу сигнал етиб бормайди, чунки t 0,1-актив фронт узунлиги t уш.р дан кичикдир. Шу билан бир даражага силжиш жараёни кейинги такт сигналининг мусбат фронти келгунча кадар якунланади. Бундан статик бошкарувли триггерларни ишлатиш мумкин эмаслиги келиб чикади. Чунки хар сафар С=1 булганда бутун заржир DS киришидан Q 7 чикишигача тиник булиб, DS=x, барча триггерларга ёзилиб колади. Силжиш регистрларида стрелка йуналиши шартли берилган. Турли лугатларда бу йуналишлар турлича. Шартли равишда ушбу силжиш кичик даражадан юкорига караб йуналтирилган деб олигади.
Регистрларнинг амалий чизмалари хар бир триггерга уланадиган, Di-паралел ёзишли киришга эга бўлган ва ҳар бир триггер учун умумий тозалаш -R асинхрон киришига ва ёзишга рухсат берадиган L-киришига эга бўлган чизмалар билан тўлдирилади. Бу чизмалар -Ri,-Si бўш киришларга уланади. Бунга қуйидаги 1 жадвали мос келишини кўришимиз мумкин.
 
Di ва Х-турли кийматга эга булиши мумкин, лекин Di-бир сатр оралигида узгармасдир. -Ri ва -Si мантикий функцияларини Карно картаси ёрдамида минимизациялаштириб куйидагиларни оламиз:-Si=-(l*Di*-R) ва -Ri=-R*(-L+Di). Ушбу жуфт тенгламага 3-расмда курсатилган чизма ва силжиш регистрининг шу чизмага мос шартли белгиси берилган.
-R кириши юқори афзалликка эга бўлиб, агар -R=0, у холда -Ri=0, -Si=1 бўлиб, у холда L, Di ва С сигналларидан қатъий назар барча триггерлар нолланади. L ва Di киришлари энг паст афзалликка эга. Агар -R=1, у холда L=1да ахборотни паралел ёзиш юз беради. (Qi=Di C-сигналидан катъий назар), ва нихоят, агар -R ва L киришларда паст катлам булса, у холда -Ri=1 -Si=1 хам паст катлам булиб, регистр ахборотни саклайди ёки уни

силжитади. Кодларни паралел куйидиган силжиш регистрлари маълумотларни параллел форматдан кетма-кет форматга утказиш, шу маълумотларни бир симли алока йули буйича узатиш (иккинчи йул "ер" ёки экран) ва иккинчи тарафда кетма-кет маълумотни параллел форматга утказиш учун ишлатилади.
 Бундай чизма ЭХМ коммуникацион портларида (СОМ-порт), К580 ИК51 микросхемада ва шунингдек модемларда ишлатилади.



Download 2.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling