Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " " даги
Download 1.1 Mb. Pdf ko'rish
|
Блокчейн МК услубий кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Деутсче Банк
ahamiyati.
Ҳозирги кунда жаҳон молия-банк тизимида биринчи навбатда, рақамли иқтисодиётнинг электрон тўлов тизимлари, криптовалюталар ва воситачиларсиз кредитлаш каби элементлар бозоридаги улушнинг шиддатли ўсиши билан боғлиқ бўлган инқилобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Биринчи навбатда, мобил тўловлар (2010 йилдан 2016 йилгача ҳар йили қарийб икки баравар ўсган) ва бир-бирини (пеер-то-пеер – P2P) кредитлаш (охирги 3 йил ичида АҚШда 15 баравар ўсган ва 2015 йил айланмаси $78 млрд долларга этган) ҳажмининг тез ўсиши кузатилади. Маълумки, анъанавий фаолият соҳаларидан фарқли равишда, интернет- компанияларнинг бозор баҳоси ҳеч қанадй моддий асосга эга эмас ва компания қанчалик кўп фойдали маълумотлар тўплаган бўлса, маҳсулот (ёки ҳизмат) ишлаб чиқариш шунчалик арзонлашади.Ҳозирги кунда ўзининг офислари ва банкоматларига эга бўлмаган рақамли банклар ва молиявий муассасалар сонининг жадал суръатлар билан ўсиши кузатилмоқда. Рақамли банкларнинг (дигитал банкинг) асосий консепсиялари қаторига мижозларга йўналтирилганлик, Коснотсиум консепсиданрақамли банкинг контсептсиясига ўтиш, CРМ (Cастомер Релатионшип Манагемент) нинг ривожланиши, мижожларга бўлган ишончнинг ўсиши, таклифларни шахсийлаштириш ва ҳаракатчанлик ҳусусияти киради. Рақамли банклар ҳизматлари замонавий инсонларнинг ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларига, биринчи навбатда, мобил қурилмалар, ижтимоий тармоқлар, ахборот сервислари, электрон тижорат, интернет- савдо ва бошқаларга кириб боришда кузатилади. Рақамли банк ўз мижозларигарақамли каналлардан фойдаланган ҳолда турли хилдаги рақамли кўринишдаги маҳсулот ва ҳизматларни таклиф қилади. Бундай банк инфратузилмаси рақамли коммуникациялар учун оптималлаштирилган бўлиб, ҳозирча рақамли технологияларнинг тез алмашинувига унчалик тайёр эмас. Бундай банкларнинг асосий вазифалари қаторига мижознинг ҳисобрақамлари ҳолати ва амалга ошириган операциялар ҳақида уни тезкорлик билан ҳабардор қилиш, унинг учун энг яқин бўлган банк бўлинмаси, банкомат, алмашинув пункти ёки автокиоск излаб топиш киради. Бундан ташқари, рақамли банк ўз мижозларига шундай онлайн-сервис тақдим этиши лозимки, убарча платформаларда ишлай олсин ва ўз фаолиятини асосанмобил қурилмаларга йўналтирилсин.Банкинг рақамли моделини такомиллаштиришнинг еттита асосий йўналишини кўрсатишимиз мумкин: ❖ омниканаллик ва фойдаланувчилар сервисларини соддалаштириш; ❖ ахборотни бошқаришнинг янги усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиш; ❖ очиқ АПИ тизимидан фойдаланиш; ❖ молиявий-техник компаниялари билан ҳамкорлик ва рақобат; 57 ❖ мобил тўловларнинг ривожланиши; ❖ банкинг соҳасидаги инновацияларни бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш; ❖ фаолиятни инновацион тартибга солишни амалга ошириш. Рақамли ҳизмат кўрсатишга тўла-тўкис ўтиш нафақат банкларга, балки хилма-хил банк ҳизматларидан тезкор ва қулай тарзда фойдалана оладиган истеъмолчиларга ҳам фойда келтиради (масалан, ҳаражатларнинг пасайиши, мулоқот доирасини қамраб олиш имконияти, мослашувчанлик, мижозни яхшироқ билиш).Республика банк тизимида замонавий АКТ дастурий-техник воситаларига асосланган инновацион технологиялар фаол жорий қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маркабий банк Бошқармасининг банк тизими фаолияти якунлари бўйича кенгайтирилган мажлисида қайд этилишича, молия ҳизматлари структурасида банк ҳизматларининг улуши 88%ни ташкил қилган ва олдинги йиллар билан таққослаганда 1,2 бараварга ўсган. Бундан ташқари, 2019 йил учун банк тизими ҳизматлари сонини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, бу соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий қилиш бўйича муайян вазифалар белгилаб берилган.Республикада масофадан туриб кўрсатиладиган банк ҳизматларидан мунтазам фойдаланадиган мижозлар улуши кўплаб қулай омиллар туфайли оғишмай ўсмоқда. Аҳолининг молиявий саводхонлик даражаси пастлиги ва нақдсиз ҳисоб- китобларга ишонмаслик банк ҳизматлари кўрсатишнинг рақамли каналлари тез тарқалишига тўсқинлик қилайпати. Шунингдек,таъкидлаш жоизки, банкларнинг рақамли ҳизматларга ўтишиузоқ муддатли ва серҳаражат, акциядорларлар томонидан фаол қўллаб-қувватлашни, катта миқдорда маблағлар ажратишни талаб қиладиган жараён ҳисобланади. Ҳозирги кунда банклар ўз мижозларига бир қатор онлайн-ҳизматлар ва масофавий банк ҳизматларини кўрсатмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банкиўз мижозларига қуйидаги онлайн-ҳизматлар таклиф қилмоқда: 1) банк операциялари ҳақида СМС орқали хабардор қилиш; 2) амалга оширилган амаллар тўғрисида электрон почта (е-маил) орқали хабардор қилиш; 3) мижозлар учун персонал ИВР-кабинет ташкил қилиш. Мижозларга масофавий банк ҳизматлари кўрсатиш ва онлайн- ҳизматлар таклиф қилиш амалиётининг кўрсатишича, маҳаллий банкларчекланган турдаги онлайн-ҳизматлартаклиф қилмоқда, шунингдек, банк фаолиятини истеъмолчилар талабларига нисбатан оммалаштириш жараёни жуда секинлик билан рўй бермоқда. Агар маҳаллий банкларрақамли каналлар бўйича хилма-хил молиявий ҳизматлар тақдим этадиган бўлса, истеъмолчиларбанк сервисларидан исталган вақтда ва исталган жойда фойдаланиш имконига эга бўлган бўлар эдилар. Мижозларга масофавий банк ҳизматлари кўрсатиш ва онлайн-ҳизматлар кўрсатишни ривожлантириш мақсадида қуйидаги чоралар кўриш таклиф этилади: 58 1) янги технологиялар ёрдамида банклар билан истеъмолчилар ўртасидаги масофани қисқартириш; 2) мижозлар билан интерфаол усулда ишлаган ҳолда банк сервисларини муназам маслаҳат асосид ташкил қилиш ва ривожлантириш; 3) анъанавий банклар ва профессионал ташкилотлар ўртасида рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича коллаборатив муносабатлар ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш; 4) мижозларни банк операциялари ўтказишда янги рақамли технологиялардан фойдаланишга жалб қилиш. Банк ҳизматларининг инновацион турларини банк тизимига фаол жорий қилиш учун республикада рақамли иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш зарур бўлиб, бунинг учуннафақат инвестициялар, балки рақамлаштириш соҳасида биздан ўзиб кетган ривожланган мамлакатлар тажрибаларини яхшилаб ўрганиш ҳам зарур.Банк саноати – шиддат билан рақамли ривожланишга бўлган ёрқин мисоллардан бири бўла олади. Делоитте консалтинг компаниясиРоссия банклари орасида янги технологияларни қўллаш жараёнини тадқиқ этиб, бунинг натижасида экспертлар 11 та инновацияни танлаб олдилар ва уларни бир нечта гуруҳга ажратидилар: ҳавфсизликни таъминлаш («ақлли» идентификатсия-ИИ-Интеллектуал Идентифиcатион), таҳлил (Биг Дата, шахсий молиявий ёрдамилар – ПДА – Персонал Дигитал Ассистент), рақамли технологиялар (онлайн-ҳамён, мулоқотсиз тўлов ва бошқалар), автоматлаштириш (бўлинмалардаги автоответчиклар ва роботлар), геймификатсия (мижозлар учун ўйинлар ва квестлар) ва P2P-кредитлаш. Крипто-активлар, яъни блокчейндаги ўз қиймати ва эгаси бўлган қайдлар йиғиндиси айланмаси билан энди фақат лицензия асосида шуғулланиш мумкин. Лицензиялашга майнинг, крипто-активлар бозоридаги ҳизматлар ва крипто-биржалар фаолияти киради. Бу йўналишларни лицензиялаш НАПУ (Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлаги) томонидан амалга оширилади.Кейинроқ Ўзбекистонда крипто- биржаларга бўлган талаблар ҳам тасдиқланди: хорижий корхона, «устав миқдори» 30 000 экю (5,5 млрд сўмдан ортиқ), электрон тизим мавжудлиги, савдони амалга ошириш қоидалари, бозор котировкаларидан фойдаланиш ва савдо ҳақидаги ахборотларни беш йил давомида сақлаш мажбурияти.Кўплаб виртуалвалюталар моддий таъминотга эга бўлмасдан, ижтимоий шартнома шакли ҳисобланади.Таъкидлаш жоизки, валюталар, облигатсиялар, акциялар, опстионлар, векселлар ва бошқа шу каби молиявий воситаларнинг мутлақ кўпчилиги ҳам ижтимоий шартнома шакли ҳисобланади ва тўлиқ моддий таъминотга эга бўлмайди. Бироқ агар классик валюта қиммати асосануни эмиссия қиладиган мамлакатнинг молиявий- иқтисодий ва сиёсий ҳолатига боғлиқ бўлса, криптовалюталар қиймати фақат ундан фойдаланувчилар кутадиган натижалар билан белгиланади.Кембридж университети тадқиқотларига кўра, криптовалюталардан фойдаланувчилар умумий сони сўнгги уч йил ичида тўрт баравар – 2013 йилдаги 8,2 миллиондан 2018 йилга келиб тахминан 50 59 миллионгача ўсди.Таъкидлаш жоизки, рақамли иқтисодиётга ўтилиш билан иқтисодий ўсиш тенденсиялари янада фаол ўсиш томон ўзгариши мумкин. Бир томондан, яқин йилларда криптоиқтисодиёт умумий ҳажми алоҳида мамлакатлар бюджети билан таққосланадиган даражага етади. Бошқа томондан, ушбу иқтисодий фаолликбутун дунё бўйлаб (енг катта қизғинлик Хитой, Япония, Эвропа Иттифоқи давлатлари, Россия, АҚШ, Грузиява ва Африканинг бир қатор мамлакатларида кузатилди) тарқалган, аммо унинг кўлами ҳар бир алоҳида мамлакат иқтисодиёти умумий ҳажмида ва жаҳон миқёсида у қадар сезиларли миқдорда эмас. Бир қатор давлатлар (Швейсария, Англия, Исроил ва бошқалар) блокчейн технологиясини қўллаган ҳолда, ўзининг мос келувчи марказий банклар томонидан эмиссия қилинадиган ва назорат қилинадиган виртуал валютасини ҳам яратиш истагини билдирди. Бир томондан, блокчейн ва бошқа технологиялар жорий қилиш, шубҳасизки, давлат виртуал валюталари ишончлилигини оширади, бошқа томондан эса, бундай ёндашувкриптовалюталарнинг асосий ғоясига (тақсимланган ва марказий бошқарувсиз) зид келади ва унга тўлиқ маънода қаршилик кўрсата олмайди.Нима бўлганда ҳам, барча давлатлар ўзининг молиявий ва иқтисодий тизимини уларнинг бир қисми тартибга солинадиган бир нечта валюта муомалада бўлишига тайёрлаши зарур деб ўйлаймиз.Хусусан, Канаданинг энг йирик банкларидан бири, янги Шотландия банки ёки Сcотиабанк, яқинда банк мижозлари учун «банк иши одамларга қандай ҳизмат қилишини қайта фикрлаш» фалсафасига мувофиқ, рақамли инновациялар ва ечимлар ишлаб чиқиш ва жорий қилишни амалга оширадиган янги рақамли фабрика ишлаб чиқилиши ҳақида маълум қилди.Деутсче Банк ҳам рақамли банк маҳсулотларини ривожлантириш борасида ўз марказига эга: Дигитал Фаcторй Франкфуртда жойлашган. Бу рақамли фабрикада14 мамлакатдан бўлган 400 га яқин дастурий таъминот ишлаб чиқувчи ахборот технологиялари мутахассислари ва молиявий экспертлар энг замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда, рақамли маҳсулотлар ишлаб чиқиш устида биргаликда ишламоқдалар. 2016 йилнинг ноябрида Деутсче Банк дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларга анъанавий молия ҳизматлари доирасидан чиқадиган банк мижозлари учун рақамли ечимлар яратиш имкониятини тақдим этди. Бундай ёндашувбанк улар негизида бутун дунё стартаплари билан ҳамкорлик қиладиган учта инновацион лаборатория, рақамли фабрика ва тадқиқотлар янги марказини бирлаштирадиган инновациялар экотизими яратишга имкон берди. Банк дастурчиларга келажакнинг рақамли ҳизматларини амалга ошириш учун ўз ғояларини текширишга имкон бераидган амалий дастур интерфейс (дбАПИ) орқали рақамли муҳитга тўлақонли уланиш ва бу муҳитда ишлаш имкониятини таъминлайди.Транзакциялар қисмида очиқ интерфейслар мантиқинибанк соҳаси учун инқилобий бўлган «Иккинчи тўлов Директиваси» (Ревисед Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling