Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " " даги


Сопра Банкинг Софтwаре, ТCС Банкс, ИБМ, САП, Миcрософт


Download 1.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/33
Sana24.04.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1393690
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
Блокчейн МК услубий кулланма

Сопра Банкинг Софтwаре, ТCС Банкс, ИБМ, САП, Миcрософт ва 
бошқалар) киради. 
"рақамли банкинг" бу банк хизматлари интернет орқали амалга 
ошириладиган онлайн банк тизимига ўтишдир. "Онлайн" ёки "интернет 
банкинг" деганда эса банк ёки бошқа молиявий институт мйжозларига 
молиявий институт веб-сайти ёрдамида бир қатор молиявий 
трансакцияларни амалга ошириш имконини берувчи электрон тўлов 
тизимидир. Ушбу тизим банклар ва мижозларга банк хизматларини қулай 
ва тезроқ амалга оширишларига имкон беради. 
"Рақамли банк" тизими жараёнларнинг юқори даражада автоматлашуви, 
хизмат- ларнинг веб-сайтларга асосланиши, институтлараро банк 
маҳсулотларини этказиб беришни таъминловчи дастурий интерфейс 
иловаларининг (АРО.фойдаланилиши, мижозларга молиявий ахборотга 
компютер, мобил телефон ва банкоматлар орқали боғланиш 
имкониятининг мавжудлиги кабиларга асосланади
4

Энди рақамли иқтисодиёт шароитларида Ўзбекистон Республикаси банк 
тизимини, яъни, рақамли банкинг муаммоларини ва уни ривожлантириш 
йўл-йўриқларини ҳам бироз кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. Аввало шуни 


61 
таъкидлаш лозимки, "рақамли банк" хизмати ўзига хос бир қатор 
хусусиятларга эгадир. Улар, жумладан ЎзР банк тизими учун 
қуйидагилардан иборатдир: 
➢ ҳозирги пайтда пул массаси айланмасининг устувор шакли нақдсиз 
бўлиб, тизим самарадорлигини ошириш учун мижоз билан масофавий 
электрон алоқага киришишни максималлаштиришни назарда тутади; 
➢ аутентификатсия усулларидан физик электрон, пароллашган биометриc 
ҳамда комбинатсиялашган усуллардан фойдаланилиб, банк хизматлари 
хавфсизлигини таъминлаш усулларини модернизатсия қилишни мақсад 
қилади; 
➢ мамлакат доирасида интернет орқали марказлашган маълумотлар 
маркази "биг дата" имкониятлари ёрдамида рақамли ахборот тизими 
архитектурасини тузиш ва у орқали маълумотларни бошқаришни 
мақбуллаштириш режалаштирилаяпти; 
➢ банк автоматлаштириш бўлимларининг пайдо бўлиши ва кенгайиши, 
бошқа бўлимларга бўлган иш юкламасининг камайиши натижасида 
банк хизматларини ва банк фаолиятини автоматлашувнинг аҳамияти 
ошиши; 
➢ банкнинг мижозлар билан ўзаро алоқасида ижтимоий медиа, wеб-
дастурлар ва видеоалоқа ускуналаридан кенг фойдаланиш кўзда 
тутилиши кабилардир. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, 
мамлакатимиз банк сектори ресурс базаси кенгайиб бораётганига, 
республикамизда "рақамли банклар" фаолиятини ривожлантиришга 
астойдил киришилганлигига қарамасдан, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 
банк активлари улушлари анчагина камлигича қолмоқда. Шунингдек, 
республикамиз банк тизимида давлат таъсирининг юқорилиги ва тижорат 
банклари ўртасида эркин рақобатнинг етарли даражада эмаслиги банк 
хизматларини кўрсатишда рақамли инновацион технологияларни қўллаш, 
масофадан кенг кўламли банк хизматларини кўрсатиш, банк тизимини кенг 
миқёсда "рақамлаштириш" фаолиятини тўла-тўкис рағбатлантира 
олмаяпти. Эндиликда республикамизда электрон ҳукумат тизимининг 
ривожланиши, 
ахборот-коммуникация 
технологияларининг 
ҳизмат 
доирасининг кенгайиши, интернет тезлиги ва имкониятларининг ошиши 
банк секторида интернет-банкинг хизматларининг янада кўпайишига 
хизмат қилиши кутилмоқда. 
Республикамиз банк тизими ресурс салоҳиятини ошириш ва "рақамли 
банкинг"ни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишда 
қуйидаги йўналишларда ислоҳотларни фаоллаштириш мақсадга мувофиқ 
бўлади деб ўйлаймиз: 
✓ республикамиз банк секторида аста-секинлик биан давлатнинг 
монополик таъсирини камайтириб бориш ва тижорат банкларининг 


62 
бозор институтлари сифатидаги мустақиллигини таъминлаш; 
✓ мамлакатимиз банк тизимига хорижий капитални фаол жалб қилиш, 
чет эл банкларининг турли кўрунишдаги филиалларини очишни 
рағбатлантириш; 
✓ банк тизимида замонавий рақамли ахборот технологияларини кенг 
қўллаш, интернет сифати ва тезлигини ошириб бориш, банк 
инфратузилмасини янада ривожлантириш; 
✓ тижорат банклари ўртасида эркин рақобатни таъминлаш, нобанк 
кредит ташкилотларини ривожлантириш орқали молия бозорида 
рақобат муҳитини шакллантириш; 
"рақамли банк" тизимини шакллантиришда муҳим омил бўлган 
замонавий билимга эга дастурчи-молиячи кадрларни рақамли 
иқтисодиёт саароитларида ишлашга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш 
тизимини янада такомиллаштириш. 
 

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling