Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " 27 " июлдаги


-МАВЗУ: АХБОРОТНИ ФИЛТРЛАШ ВА ТЕКШИРИШ


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/18
Sana07.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1081275
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
media savodxonlik

5-МАВЗУ: АХБОРОТНИ ФИЛТРЛАШ ВА ТЕКШИРИШ 
КЎНИКМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
Сўнгги тадқиқотларга кўра дунё бўйлаб инсон 2.5квинтиллион бит 
маълумот ишлаб чиқаради. Aгар бу маълумотларнинг барчасини қўшиб 
ҳисобласа, бу 30 миллионта китобдан ташкил топган 250минг кутубхона 
дегани. Инсон мана шунча ахборотнинг орасидан ёлғон ва ростни, ишончли ва 
номақбул ахборотни ажратиб олишга мажбур бўлмоқда.
Олимларнинг фикрича, замонавий медиа муҳитдаги ахборотнинг бу 
кўрсаткич яна ҳам ортиб бораверади, натижада, ахборотларнинг барчасини 
филтрлаш имконсиз бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам, ягона йўл жамиятнинг 
ҳар бир аъзосини медиасаводхон қилиш, уларда танқидий фикрлаш 
қобилиятини шакллантириш, фактчекингни ўргатиш, яъни ахборотларни 
текшириш кўникмасини шакллантиришдан иборат.
Бугунги медиа макон фош этилган ёлғонлар, сохтакорлик, манипуля-
ция, нотўғри ахборотнинг кўплигидан бўғилиб кетгандай тасаввур уйғо-тади. 
Ваҳоланки, буларнинг барчаси, аслида айнан янгиликлар сифатида тақдим 
этилади. Бу ўз навбатида жамоатчиликнинг фактларни текшириш билан 
шуғулланадиган ташкилотларнинг хизматларига талаби ортишига олиб келди. 
Маълумки, талаб таклифни тақозо этади. Ҳаттоки Google ва Amazon 
fact-checkingни рақобатдаги афзаллик сифатида ишлатишга қарор қилди-лар. 
Турли фактчекинг платформалар, ахборотларни текшириш бюролари пайдо 
бўлди. Бироқ, медиа маконнинг трендлари тез ўзгаради. Бундай ахборот 
фильтрлари ҳам бепоён ахборот майдонида бора бора кучсиз бўлиб 
қолаверади. 
Хўш, фактчекинг нима? Фактчекинг бизга кундалик келиб тушаётган 
ахборотлардан ўзимиз учун муҳим бўлган қарорлар қабул қилишдан олдин 
ахборотни қайта текширишдир. Масалан, бизга “бугун даҳшатли қор ёғади” 
деган ахборот келиб тушса, ўз ўзидан устингизга қалин кийимлар кийиб 
ташқарига чиқамиз. Шу йўсинда биз ахборотдан фойдаланамиз. Агар 
фарзандимизни хориждаги олий ўқув юртига жўнатмоқчи бўлсак, олдин 
мазкур университет ҳақида обдон ўқиб кўрамиз. Ва ўқиганимиз ахборотга 
кўра ёки бориши, ёки бошқасини танлаши кераклиги ҳақида хулосага келамиз. 
Ёки пандемия даврини эслайлик, бизга ерқалампир ковидни даволаши, 
спиртни ҳидлаш, саримсоқ пиёз еб юрганлар ковид бўлмаслиги ва ҳоказо 
ҳақидаги ахборотлар ижтимоий тармоқлардан оқиб кела бошлади. Бунинг 
оқибатида соғлиқни сақлаш ташкилотларимиз ана шундай текширилмаган 
ахборотлар оқибатида оғир аҳволли беморлар сони қанчалик кўпайиб кетгани 
ҳақида қайта-қайта чиқиш қилишга мажбур бўлди. Aхборот бизни ана шундай 


бошқаради, у бизнинг ҳаётий зарур қарорлар қабул қилишимизга сабабчи 
бўлади. Шу туфайли ҳам ана шундай қарор қабул қилишдан олдин ахборотни 
фактчекинг қилиш, яъни қайта текшириб кўриш муҳим. Бунда энг аввало, 
ахборотга танқидий ёндашиш, уларни мантиқий таҳлилга тортиш, факт ва 
фикрни бир биридан ажратиш, субъектив ва холис ахборотларнинг фарқлаш 
ўта муҳим. 
Факт – текшириш мумкин бўлган эмпирик билимдир, лот. factum - 
амалга оширилган сўзидан олинган бўлиб– “ҳақиқий, тўқилмаган ҳодиса, 
воқеа…” деган маънони англатади. Фикр эса нимадир ҳақида кимнингдир 
тушунчаси, шахсий хулосаси, ҳиссий муносабатни талқин қилишга асосланган 
тўлиқ объективликка эришиш имкони бўлмаган ишонч, таъкид, нуқтаи назар.
Масалан, яна ҳам оддий қилиб айтганда, столдаги гулнинг ранги, 
узунлиги, ҳажми, нархи ва ҳк ҳақидаги ахборотлар факт бўлиши мумкин. 
Унинг хушбўйлиги, чиройлилиги, ёқимлилиги фикрдир. Бунда фактни 
текшириш мумкин, лекин фикрни текшириб бўлмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг вазифаси ана шу чизиқни қатъий 
чизишдир, сизга ишончли фактларни, холис ахборотни тақдим этишдир.
Субъектив ахборот манбалари, масалан, ижтимоий тармоқдаги 
телеграм, инстаграм, фейсбук каби ижтимоий тармоқ каналларини юритувчи 
инсонлар, блоггер, влоггер, инфлуэнсер, сиз саҳифасини кузатиб борадиган 
таниқли инсонлар, бундай жавобгарликни олишмайди. Улар ахборотни ўз 
истагига кўра тақдим қилади. Шу туфайли ҳам уларнинг ижтимоий 
тармоқдаги постларини таҳлилий прогноз ва ишончли маълумот сифатида 
эмас, балки шунчаки оддий инсоннинг шахсий позицияси ёки маълум бир 
воқеликда реклама агенти сифатида қабул қилиш керак. Шу боис, ахборотни 
бизга ким тарқатяпти, ким тақдим етяпти, аввало, шуни аниқлашдан бошлаш 
мақсадга мувофиқ. Ушбу ахборот сайти ёки каналининг мақсади нима? Унинг 
орқасида ким турибди?
Aгар 
биз 
ахборотни 
фарзандимизни 
юбормоқчи 
бўлган 
университетнинг расмий саҳифасидан олаётган бўлсак, билишимиз керакки, 
ҳеч ким ўзининг университетини ёмон демайди. Демак, биз бошқа ишончли 
сайтлар, нуфузли халқаро рейтинглардан бу университет ҳақда ўқиб 
кўришимиз орқали фарзандимизни сифатли университетда таълим олишини 
таъминлашимиз мумкин. Aгар бизга қўшнимиз, ёки қайсидир туманнинг 
ҳамширасидан келган аудиода коронавирусга қарши эмлашга ҳожат йўқ, 
саримсоқ пиёз еб юрган бу касал билан оғримайди, мазмунидаги ахборот 
келса, унда биз аввало, буни танқидий қабул қилишимиз, қўшнимиз ҳатто 
доктор эмаслигини, у ҳеч қандай илмий изланиш ўтказмаганини ўйлаб 
кўриишимиз, бу ҳақида ўзимизнинг расмий каналларимиздан ёки бутунжаҳон 


соғлиқни сақлаш тизимидаги расмий сайтларига кириб ўқиб кўришимиз 
мумкин. Бу ҳаётимизнинг хавфсизлиги учун муҳимдир. Замонавий медиа 
муҳитда ахборотни текшириш қобилиятига эга бўлмай хавфсиз яшаш 
даргумон.
Шу туфайли ҳам замонавий медиадаги ахборотларни текшира олиш, 
фактчекинг инструментлардан хабардорлик ўта муҳим ҳисобаланди. 
Келинг энди ахборотларни текшириш алгоритмини кўриб чиқамиз.
1-қадам. Aввало, тўғри хулоса қилиш учун ахборотнинг фақат 
қизиқарли сарлавҳасини эмас, балки бутун янгиликни охиригача ўқиймиз. 
Бугун, айниқса хусусий нашрларда сенсацион сарлавҳали ахборотларни 
бериш, асосий қисмда эса бутунлай бошқа нарса ҳақида гапириш урфга 
кирган.
2-қадам. Матн стилистикасига аҳамият берамиз. Имловий ва услубий 
хатолар тўлиб ётган, тўғридан-тўғри таржима бўлган, тушуниб бўлмас 
матнларни, шунингдек, "Шок! Шок! Шок!", "Буни дарҳол ўқинг!" ва ҳоказо 
чақириқларни кўрганингизда бу хабарни ташлаб қолдирган маъқул. Жиддий 
хабарлар бундай бошланмайди.
3-қадам. Aхборот манбасини аниқлаштирамиз, одатда бундай манбалар 
ҳаволалар орқали берилади, кириб расмий манбани топмагунимизча биринчи 
манбани қидириб кўришимиз лозим. Биринчи манба ишончли бўлсагина 
ахборотни бошқаларга улашиш тўғри бўлади. Сифатли контент яратувчи
ишончли ахборот манбалари доим биринчи манбага ҳавола кўрсатиб ўтади. 
Ҳавола берилмаган бўлса, унда бу хабарга ҳам шубҳа билан қараш лозим. 
Биринчи навбатда ахборотнинг бирламчи манбаини топиш лозим. Шу ўринда 
эътиборингизни Имом Ал-Бухорий ва унинг “Саҳиҳ ҳадислар”ига 
қаратмоқчимиз. Ахир саҳиҳ сўзи ҳадиснинг сифати бўлиб, “саҳиҳ ҳадис” 
дегани “хатодан ҳоли бўлган ишончли ҳадис” деган маънони англатади. 
Аллома томонидан ҳадисларни йиғиши ва ҳаққоний текшириши фактче-
кингнинг ўзига хос кўриниши десак, муболаға бўлмайди. Манбани текши-риш 
масаласига келсак, агар ал-Бухорий бирор кимсадан бир нечта яхши ҳадис 
ёзиб олса-ю, сўнг ўша кишининг фарзандига қанд ваъда қилиб бер-маганини 
ёки алдаганининг гувоҳи бўлса, ундан ёзиб олган ҳадисларини ўчирар экан. 
Оддий нарсаларда ҳаттоки, ёш болани алдашга қодир инсон-нинг келтирган 
ўгитларию, билдирган фикрини шубҳали ҳисоблар экан. Худди шунга ўхшаб, 
фактчекингда агар мақоладаги фикр “аноним манба ахборотига кўра”, деб 
кўрсатилган бўлса, бу манбада баён этилган факт-ларни аниқ билиши 
мумкинлигини тасдиқловчи тафсилотлар кўрсатилиши шарт. Агар манба 
умуман кўрсатилмаган бўлса, унда материалнинг асосий тезислари бўйича 
Google қидирув тизими орқали излаш самара бериши мумкин. Агар бирламчи 


манбани топиш мумкин бўлмаса, унда бу сохта маълумот ёки виждонсиз 
журналистнинг ижод маҳсули ҳисобланади. Ҳар иккиси ҳам бирдек ёмон 
сифатга эга. Буёғига теран фикр юритиб, қандай шароитда муайян манбадан 
кўрсатиб ўтилган маълумотлар келиши мумкин эканлигини ўйлаб кўриш 
керак. 
4-қадам. Aгар ахборот расмли контентдан иборат бўлсачи, унда бунинг 
биринчи манбасини қандай топишимиз мумкин? Аудиторияни ишонтириш 
учун энг самарали восита фотосурат ҳисобланади. Манипулятив таъсир 
доираси ҳам кенг. Фотофейкларни аниқлаш осон бўлмаса ҳам, уларни 
текшириб кўришнинг имкони бор, бунда бизга Reverse Image Search 
платформалари ёрдамга келади. 

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling