Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " 27 " июлдаги


-МАВЗУ: ЗАМОНАВИЙ МЕДИА МУҲИТДА АХБОРОТ


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/18
Sana07.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1081275
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
media savodxonlik

3-МАВЗУ: ЗАМОНАВИЙ МЕДИА МУҲИТДА АХБОРОТ 
МАНИПУЛЯЦИЯСИДАН ҲИМОЯЛАНИШ 
Режа: 
1. Медиа манипулятция инструменти сифатида 
2. Манипуляцияси усуллари 
3. Манипуляциясидан ҳимояланиш йўллари 
 
Машҳур “Forbes”
2
нашрининг ёзишича, медиа манипуляцияси идрок ва 
ҳақиқат ўртасидаги фарқдан фойдаланади. Оммавий ахборот воситалари узоқ 
даврлар давомида жамоатчилик учун ишончли ахборот манбаи бўлиб келган. 
Бугунги кунда уни ишончли қилган барча тўсиқлар бузилди. Шунга қарамай, 
эски тушунчалар сақланиб қолмоқда. Агар тасодифий ҳар қандай блогдаги 
медиа контент бир нечта муҳаррирлар томонидан текширилган, таҳрирланган 
ва кўриб чиқилган “New York Times” мақоласи каби ишончли бўлса, уни 
ёритиш икки баравар осон ишга айланади. Бу эса манипуляторлар орасида ким 
ўзарга ўйнаш ёки кимнинг овози баландроқ чиқишига баҳслашиш ва онлайн 
оламда ким кўпроқ шов-шуб қила олишни кўрсатиш имконини беради. 
Биламизки, агар биз етарлича онлайн шовқин-суронни ярата олсак, одамлар 
тутун бор жойда олов бор деб ўйлашади ва ҳақиқий бўлмаган нарса 
ҳақиқатга айланади.
Ўтган асрда ёки янги асримизнинг бошида ҳам, оммавий ахборот 
воситаларини манипуляция қилиш ҳақида гап кетганда, бизда фақат бир нечта 
таҳдидлар бор эди: ҳукумат тарғиботчиси ва шов-шувли публицист. Улар 
жиддий таҳдидлар эди, аммо бу каби таҳдидлардан ҳимояланишда ҳушёрлик 
қолибилияти аниқ ва оддий ҳимоя сифатида ишларди. Аммо бугунги 
глобаллашув ва рақамлашув даврида, блогларга тобелигимиз ва интернетга 
асосланган медиа сиклимиз билан ҳеч нарса бўрттириш, бузиш, уйдирма ва 
соддалаштиришлардан қочиб қутула олмайдиган болиб қолдик. 
Медиа манипулятор сифатида мазкур ҳолатни англаш, уни ўз 
файдасига ҳал этиш мураккаб эмас.Чунки унинг иши оммавий ахборот 
воситаларидан манипуляция иструменти сифатида фойдаланиш яъни 
одамларни ўзлари қилмайдиган нарсаларни қилишлари ёки ўйлашлари учун 
медиа орқали ундаш ҳамда таъсир ўтказишдан иборатдир. Улар худди парда 
ортида қўғирчоқнинг ипларини тортиб ўйнатадиган актёрларга ўхшайдилар. 
Бу ҳолатда актёр –манипулятор, иплар – оммавий ахборот воситалари, 
қўғирчоқ эса- аудиториядир.
2
https://www.forbes.com/sites/ryanholiday/2012/07/16/what-is-media-manipulation-a-definition-and-
explanation/?sh=352eb8333939


Америкалик тадқиқотчи Дениел Боорстин ўзининг “Тасвир: 
Америкадаги псевдо-ҳодисалар бўйича қўлланма”китобида шундай 
фикрларни келтиради: “Биз ва ҳаёт ҳақиқатлари ўртасида қандайдир қалинлик 
пайдо бўлмоқда ва у борган сари мураккаблашмоқда.” Чиндан ҳам олимнинг 
давосида жон бор, чунки буган аудитория янгиликни нима муҳимлигига қараб 
эмас, балки нимани хоҳлаётганига қараб яратилмоқда; информация қабул 
қилиш сикли шунчалик тезлашмоқдаки, ахборотлар доимий ва мунтазам 
равишда тўлиқ бўлмаган, текширилмаган бошқа нарса бўлиш эҳтимоли жуда 
юқорилаб бормоқда.
Анъанавий оммавий ахборот воситалари (матбуот, телевидение, радио) 
йилдан-йилга ўз таъсирини йўқотиб, янги ОАВ, аксинча, замонавий медиа 
маконда ўз ўрни ва кўламини янада кенгайтириб бормоқда. Масалан, 
“Медиасcопе” маълумотларига кўра, 2019 йилда Россияда Интернет биринчи 
марта кундалик ёритиш бўйича телевизордан ўзиб кетди: йирик шаҳарлар 
аҳолисининг тахминан 75 фоизи ҳар куни онлайн ва 70,4% телевизор томоша 
қилган.
3
Бугунги кунда нафақат оддий компютерлар ва смартфонлар, балки 
уланган замонавий телевизорлар ҳам мавжуд. Интернет фойдаланувчиларга 
(уларнинг шахсий хоҳишларига кўра) оммавий ахборот воситалари 
матнларини индивидуал танлаш имкониятини беради. Шуни таъкидлаш 
керакки, медиа-манипуляторлар ушбу интерактив хусусиятлардан онгли 
равишда фойдаланадилар. Аммо “эски оммавий ахборот воситалари” даврида 
бу манипуляциялар давлат ва бизнесдан келиб чиққан тузилмалар томонидан 
амалга оширилган бўлса, бугунги кунда илгари манипуляция қилинган 
аудиториянинг ўз яъни оддий ўқувчилар, томошабинлар ва тингловчилар аста-
секин медиа контентларнинг тўлиқ ҳуқуқли яратувчиси ва тарқатувчиларига, 
шу жумладан манипуляторга айлани бормоқда. 1980-йилларда газеталар 
(айримлари юзлаб ходимлардан иборат) тиражлари 2-3 миллионга етганидан 
фахрланарди, аммо бугунги кунда машҳур блоггернинг ўн миллион 
аудиторияси борлиги энди ажабланарли эмас.
Маълумки, ижтимоий тармоқлар дастлаб сиёсий ёки манипуляция 
воситаси сифатида ўйлаб топилмаган: улар дўстлар ва ўртасидаги мулоқот 
учун эркин ва демократик маконга айланиши керак эди. Қариндошлари, бошқа 
обуначилар билан китоблар, филмлар, мусиқа, саёҳатлар, таомлар ҳақидаги 
таассуротлари билан ўртоқлашдиган, рецептлар, фотосуратлар, видео ва 
постлар эълон қиладиган платформага айланиши кўзланган эди. Бироқ, 
ижтимоий тармоқлар билан (уларнинг кенг фойдаланувчиларни қизиқишлари 
3
Fedorov A. Media manipulation and Media literacy education. Moscow 2022. 


бўйича сегментация қилиш имкониятлари) дарҳол кўп миллионли 
аудиторияга эга бўлди ва бизнес манфаатлари соҳасига кирди. Бугунги кунда 
ижтимоий тармоқлар тобора кўпайиб бормоқда, ахборотни, шу жумладан 
ёлғонни тарғиб қилишнинг тез ва нисбатан арзон усули сифатида 
ишлатиладиган бўлди. Натижада, ижтимоий тармоқлар турли хил сиёсий ва 
реклама хусусиятига эга бўлган сохта маълумотлар манбаларига айланиб 
бормоқда. 
Медиалар маълум бир ҳиссий тажрибани шакллантириш ва 
ривожлантириш учун қулай майдонча вазифасини ўтайди. Уларни онгли 
равишда, масалан, маълум бир ҳиссий (яъни унинг асл моҳиятига мос) ҳолатга 
кириш учун ҳам қўллаш мумкин. Бунинг учун ёш журналист медиа юзага 
келтирадиган ҳиссий самараларни англашни ва таснифлашни ўрганиши зарур. 
Агар бошловчи журналист медиаконтентни адекват тарзда қабул 
қилишга
тайёр бўлса, медианинг унга ҳиссий таъсири ижобий бўлиши 
шубҳасиз. Агар у медиа юзага келтирадиган ҳиссиётлар табиатини тушунишга 
руҳий, ақлий ва жисмоний жиҳатдан тайёр бўлмаса, у шахсий медиаконтенти 
воситасида ўз реципиентларини маълум бир хавфга қўйиши ёки уларнинг 
онгини 
манипуляция 
қилиши 
(бошқариши) 
мумкин. 
Журналист 
суриштирувлари, долзарб мавзулардаги репортажлар, кун қаҳрамонлари (хоҳ 
ижобий, хоҳ салбий бўлсин) билан интервьюлар муаллифга аудиторияда 
даҳлдорлик, қизиқувчанлик ва ҳамдардлик ҳисларини юзага келтириш 
имконини беради. Муаллиф аудиториянинг умумлашган нуқтаи назарини баён 
этганда ана шу ҳамдардлик ва даҳлдорлик ҳислари янада кучаяди. 
Қуйидаги визуализацияда манипуляция тушунчаси остида яширинган 
мақсадларни англаб олиш мумкин. 
1-расм 


Чиндан ҳам манипуляция орқали аудиторияни ўз манфаатлари 
доирасида ахборотларга ишонтириш орқали уларнинг онг остига таъсир 
қилиш, сохта реаллик яратиш билан медиа истеъмолчиларнинг диққатини 
чалғитиш, кишиларнинг ҳиссиётларига таъсир қилиш мумкин. 
Манипуляция усуллари бугунги медиа оламда шунчалар кўпайиб 
бормоқдаки, уларнинг таъсир ддаражаси ҳам бир-биридан қолишмайди. 
Қуйида ҳозирги кунда энг кўп қўлланиладиган манипуляци усуллари ва уларга 
қисқача таърифлар келтирилган. 
1. Киберҳужум 

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling