Танқидий фикрлаш - қабул қилинаётган ёки мавжуд ахборотлар,
қарашлар, фаразларга танқидий ва таҳлилий ёндашиш. Мантиқий анализ
қилиб кўриш. Субектив ва холис ахборотларни ажратиш. Факт ва фикрларни
фарқлай олиш.
Шу ўринда танқидий фикрлаш деганда негатив фикрлаш назарда
тутилмаслигига алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Мазкур кўникмани
ёш медиа истеъмолчиларда тўғри ва мукаммал шакллантириш орқали
қуйидаги муаммоларни бартараф этишга эришиш мумкин.
– Ахборот оламида алданиб қолиш ёки ўзи билмаган ҳолда бошқалар
томонидан бошқарилишнинг олдини олишда;
– Чексиз ахборотнинг қайси бири ёлғон, қайси эса рост, қайси бири
найранг, қайси бири эса самимий эканини ажратиш борасида тўғри
фикр юрита олмасликда;
– Турли салбий бирлашмалар ва гуруҳлар тузоғига тушиб қолишда.
Медиа истеъмолида танқидий фикрлашни қўллашнинг 5W+H
методикаси қуйидаги саволларни бериш орқали ахборотларни таҳлил қилиш,
баҳолаш, саралаш ва фойдаланишда тўғри йўлдан боришга ёрдам беради:
1. Ким?
2. Нима?
3. Қачон?
4. Қаерда?
5. Қандай қилиб?
6. Нима учун?
Юқоридаги саволлар нуқтаи назаридан ҳар бир медиа маҳсулотга
ёндашиш истеъмолчига ахборотнинг ичига чуқурроқ кириш, унинг остида
яширинган ғояларни англаш ва ахборотнинг зарурлик даражасини баҳолаш
имкониятини беради.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, медиатўйинган жамиятнинг ҳар
бир аъзоси ёши, жинси, касб-кори ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар
медиага нисбатан танқидий фикрлаш кўникмасига эга бўлиши лозим. Мазкур
кўникма инсонларни нафақат зарарли ахборотлардан балки ортиқча
ахборотлардан ҳам ҳимоя қилади. Чунки ортиқча ахборот ҳам бир кун келиб
зарарли ахборотга айланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |