Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " 27 " июлдаги


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/18
Sana07.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1081275
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
media savodxonlik

 
Шахснинг рақамли ҳуқуқлари 
Рақамли ҳуқуқлар - инсоннинг рақамли асарлардан фойдаланиш
яратиш ва эълон қилиш, компютер ва бошқа электрон воситалардан 
фойдаланиш ва уларда ишлаш имконияти, шунингдек, Интернет тармоғига 
уланиш билан боғлиқ ҳуқуқларидир. БМТ резолюцияси (А/ҲРC/20/2)га 
биноан, «... инсон офлайн муҳитда эга бўлган ҳуқуқлар, онлайн муҳитда ҳам 
ҳимояланиши керак, хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 
ҳамда Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар халқаро пактининг 19-моддасида 
белгиланган давлат чегараларидан қатъий назар, ҳар қандай воситалар орқали 
фикр билдириш эркинлиги ҳуқуқи ҳам шулар жумласидандир...» 
Рақамли ҳуқуқлар - бу: 
• Интернет; 
• Шифрлаш; 
• Приватлик;
• Анонимлик; 
Ахборотдан фойдаланиш
• Фикр эркинлиги ҳуқуқлари. 
 
Интернетдан фойдаланиш ҳуқуқи 
2011 йил 3 июнда Интернетдан фойдаланишни инсоннинг асосий 
ҳуқуқи сифатида эътироф этувчи БМТ резолюцияси қабул қилинди. Шу 
тариқа у ёки бу ҳудудларнинг Интернет тармоғодан узилиши инсон 
ҳуқуқларининг поймол этилиши саналади. Шу билан бирга, тармоқдан 
фойдаланиш имконияти қатор мамлакатлар қонунчилигига асосан инсоннинг 
ажралмас ҳуқуқи деб белгилаб қўйилган. 


Қизиқарли фактлар:
- ҲеадҲунтер компаниясининг тадқиқот маркази маълумотларига кўра, 
Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ фаол фойдаланувчилари - ўсмирлар ва 35 
ёшгача бўлган кишилар.
- 2021 йил 25 сентабр ҳолатига Ўзбекистонда 655 Интернет-ОАВ 
рўйҳатга олинган.
- 2022 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мобил Интернет 
фойдаланувчилари сони 27,2 млн кишини ташкил этади.
- Ўзбекистонда Интернет фойдаланувчисининг 5 Гб ҳажмдаги ҲД-
филмни юклаб олиши учун 5 соатдан ортиқ вақт керак бўлади.
- Айни дамда Ўзбекистонда ҳар 100 кишига 12,7 кенг полосали уланиш 
абоненти тўғри келади - ўртача жаҳон кўрсаткичидан бироз паст. 

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling