Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " 27 " июлдаги
-тамойил. Ҳар бир фуқаро, бундай интилишни намойиш этмаса-да
Download 0.81 Mb. Pdf ko'rish
|
media savodxonlik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-тамойил.
- 2-МАВЗУ: ЁШ МЕДИА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРДА АХБОРОТГА НИСБАТАН ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШ КЎНИКМАСИ Режа: 1.
4-тамойил. Ҳар бир фуқаро, бундай интилишни намойиш этмаса-да,
янги маълумотлар, билим ва хабарларни олиш ва уларни тушунишни, бошқалар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлишни истайди. Уларнинг бундай ҳуқуқи ҳеч қачон бузилмаслиги керак. Ушбу тамойил, шунингдек, деярли барча мамлакатларнинг қонунчилигида мустаҳкамланган. Аммо АКТ ривожланиши туфайли бу ҳуқуқ шу билан бирга технологияларга ҳам тегишли бўлиб қолди, технологик имкониятлар коммуни-кация усулларини ўзгартирди, шу муносабат билан ушбу конституциявий ҳуқуқ ҳатто ҳозирги ахборот алмашиш жараёнига электрон форматга рақамли ўтиш шароитида ҳам бузилмаслиги керак. 5-тамойил. Медиа ва ахборот саводхонлигини бирданига ўзлаштириб бўлмайди. Бу — доимий ва динамик тажриба ва жараён. У ўз ичига ахборотдан фойдаланиш, уни яратиш ва узатиш, медиа ва технологик контент бўйича билим, кўникма ва қарашларни қамраб олганда якунланган, деб ҳисобланиши мумкин. Шундай қилиб МАС аста-секин, ҳар бир шахснинг шаклланишига параллель тарзда шакллантириладиган компетенцияга киритилади. 2-МАВЗУ: ЁШ МЕДИА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРДА АХБОРОТГА НИСБАТАН ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШ КЎНИКМАСИ Режа: 1. Медиа истеъмолчими ёки медиасаводхон истеъмолчи? 2. Медиа маҳсулот турлари. 3. Медиа маҳсулотни таҳлил қилишда танқидий фикрлашнинг аҳамияти. Ёшлар медиамаҳсулотларни энг кўп «қабул қиладиган» сегмент. Демак, ҳар бир замонавий йигитқиз медиа бозорнинг «ич»ини билиб ўсиши керак. Бу интеллектуал ахборот асрининг талаби, замонавийликнинг шарти. Шунинг учун ҳам ЮНЕСКО медиатаълимни XXI асрда маданий таълимнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаган. “Медиа маънавий маҳсулотларнинг виртуал бозори. Бу бозорда ҳеч ким “молим ёмон”, демайди. Бузғунчи, жиноятчи, жоҳиллар ҳам ўз ғоя маҳсулотини “энг яхши буюм”, дейди. Виртуал оламда бунёдкорлик, тараққиёт учун зарур манбалар ҳам кўп. Гап одамнинг ана шу бозор таклиф этаётган маҳсулотларни харид қилишда адашмаслигига бориб тақалади. Бугунги тилда айтганда, гап медиамаданиятни тўғри эгаллашида”. 1 Демак, ёшлар медиаматнларни ўқиётган, медиамаҳсулотни томоша қилаётганда уларни қабул этиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва яратиш, замонавий жамиятда медиамаҳсулотларнинг ижтимоий, маънавий, мафкуравий, маданий контекстини тушунишлари керак. Бу эса одамнинг медиамаданияти қандайлигига боғлиқ. Украиналик педагог олима С.М.Стерденко медиамаданияти юқори кишини мана шундай тасвирлайди: “Унинг медиабоғланишлари сони ва давомийлиги режалаштирилган бўлади. Ўзига керакли ахборотни тўғри танлай олади. Ахборотга танқидий ёндашади, чунки у медианинг зарарли таъсирларини билади, қаршисида очилган медиаматнни ўз фильтридан ўтказиб, кейин қабул қилади. Медиамаҳсулотдан фойдаланишда ахлоқ меъёрларига амал қилади. Медиамаҳсулот ярата олади». Медиамаданият турли медиа асарларни таҳлил қилиш, баҳолаш, яратиш учун зарур бўладиган билим, кўникма ва малакалар йиғиндиси. Ақлли йигитқизларнинг ўз ҳимоя қобиғи, “зирҳ”и бўлади. Улар медиа 1 М.Қуронов, Медиаогоҳлик “Маърифат” 2012 йил, 7 ноябрь № 88 (8529) маҳсулотларни ўз «маънавий фильтр”и (мафкуравий иммунитети) орқали кўра олишади, ўқиб, томоша қилишади. Медиаматнлардаги тарғиботташвиқотни, бирёқламаликни ва бунинг сабабларини, маълумот тарқатувчининг ниятларини кўриб туришади. Бундай медиамаданият медиамаҳсулотларга танқидий ёндашувни белгилаб беради, алданишлардан асрайди. Немис олимлари ушбу қонуниятга таяниб муҳим кашфиёт яратишди. «Муҳим маълумотга эга бўлиш ҳокимиятга эга бўлиш; кераклисини кераксизидан ажратиш янада кўпроқ ҳокимиятга эга бўлиш; керакли маълумотни ўз режиссурасига асосланиб тарқатиш ёки ушлаб туриш икки карра ҳокимиятга эга бўлиш демакдир. Одамларга ахборот орқали психологик таъсир кўрсатишнинг имкониятлари ана шундай», дейилади Германиянинг асосий политология дарсликларидан бирида. Медиа деб оммавий ахборот воситаларига (ОАВ) айтилади. ОАВнинг бир қатор муҳим хусусиятлари борки, уларни эътиборга олмасдан ОАВ фаолиятига тўғри баҳо бериб ва уни ташкил этиб бўлмайди. Фикримизча, бу хусусиятларнинг ичида энг муҳимини таниқли канадалик олим Маклюэн тушунтириб берган: медиа – бу инсон ҳиссиётларининг давомидир. Мазкур ғоя муаллифнинг китобида яхши тушунтириб берилганлиги сабабли, биз бу масалага тўхталмаймиз. Китобнинг асосий хулосаси сифатида шуни айтиш зарурки, медиа, одамнинг ақлидан кўра, ҳиссиётларига кўпроқ таъсир қилади. Маклюэннинг машҳур таъбири – воситанинг ўзи ахборотдир – айнан шу ғояни тасдиқловчи ибора. Замонавий оммавий ахборот воситалари турли хил форматларда, жумладан босма оммавий ахборот воситалари (китоблар, журналлар, газеталар), телевизор, филмлар, видео ўйинлар, мусиқа, мобил телефонлар, турли хил дастурий таъминот ва Интернетни ўз ичига олади. Ҳар бир медиа тури таркибни, шунингдек, ушбу контент етказиб бериладиган қурилма ёки объэктни ўз ичига олади. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling