Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " 27 " июлдаги
Download 0.81 Mb. Pdf ko'rish
|
media savodxonlik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-машқ: Қуйидаги расмларда қандай манипулятив ахборот борлигини аниқлашга ҳаракат қилинг ва фикрингизни изоланг!
- 4-МАВЗУ: АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МЕДИА ВА АХБОРОТ САВОДХОНЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ
Мустаҳкамлаш учун машқлар!
1-машқ: Қуйидаги саволларга жавоб беринг! 1. Ҳар куни неча соат вақтингизни ахборот олишга сарфлайсиз? 2. Янгиликларни қаердан ёки қайси манбалардан оласиз? 3. Ижтимоий тармоқларда ўз саҳифангизга эгамисиз? 4. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда қандай контентни эълон қилиб борасиз? 5. Манипуляция усулларини санаб беринг! 6. Медиа манипуляциядан ҳимояланиш учун қандай чораларни кўриш керак, деб ўйлайсиз? 2-машқ: Қуйидаги расмларда қандай манипулятив ахборот борлигини аниқлашга ҳаракат қилинг ва фикрингизни изоланг! 4-МАВЗУ: АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МЕДИА ВА АХБОРОТ САВОДХОНЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ Бугунги медиа фойдаланувчисининг олдида икки турдаги ахборотни қатъий муҳофазалаш каби зарур вазифа ётади: шахсий ахборотлар ва ижтимоий аҳамиятга эга ахборотлар. Маълумки, ҳар қандай давлатнинг ахборот ресурслари унинг иқтисодий ва ҳарбий салоҳиятини белгиловчи омилларидан бири ҳисобланади. Ушбу ресурсдан самарали фойдаланиш мамлакат хавфсизлигини ва демократик ахборотлашган жамиятни муваффақиятли шакллантирилишини таъминлайди. Бундай жамиятда, ахборот алмашинув тезлиги юксалади, ахборотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш бўйича илғор ахборот коммуникациялар технологияларини қўллаш кенг кўламда амалга оширилади. Ахборотлашган жамият тезлик билан шаклланиб бормоқда. Ахборот дунёсида давлат чегаралари деган тушунча йўқолиб бормоқда. Жаҳон компьютер тармоғи давлат бошқарувини тубдан ўзгартирмоқда. Ҳудудий жойлашишидан қатъи назар, кундалик ҳаётимизга турли хилдаги ахборотлар Internet халқаро компьютер тармоғи орқали кириб келди. Шунинг учун ҳам мавжуд ахборотларга ноқонуний кириш, улардан фойдаланиш ва ўзгартириш, йўқотиш каби муаммолардан ҳимоя қилиш долзарб масала бўлиб қолди. Шахсий ахборотлар ҳам худди шундай. Aхборот қимматли бўлганлиги сабабли, у сотиш ва сотиб олиш объекти бўлиши мумкин, ҳатто ўғирлик (рухсатсиз кириш), шунинг учун уни ва уни қўллаб-қувватловчи инфратузилмани ҳимоя қилиш керак. Бундан ташқари, ахборот шахсга, жамиятга ва умуман оламга таъсир ўтказишнинг кучли воситасидир. Шунинг учун инсониятга замонавий дунёда ахборотни филтрлаш механизми ва уларни ҳимоялай олиш лаёқати салбий маълумотлардан ҳимоя қилиш воситаси талаб қилинади. Бир гап билан айтганда медиасаводхон бўлиш бугунги замонавий дунёда эндиликда устунлик эмас, унинг бўлмаслиги катта ютқазишдмр. Дунё тез ўзгариб бормоқда ва ахборот жамияти босқичига ўтиб, у бола ёки катталар бўлишидан қатъи назар, замонавий инсон ҳаётининг барча қирраларини ўзгартиради. Деярли ҳар бир сонияда одам турли хил маълумотларга дуч келади, уларнинг моҳияти фойдали ва зарурийдан очиқ тажовузкор, манипулятивгача ўзгариб туради. Ҳар бир маълумот бирлиги, ҳар бир сўз, белги, матн инсоннинг қадриятлари, одатлари, мотивациясига таъсир кўрсатадиган семантик юкни ўз ичига олади. Оғзаки ёки босма сўз психикага таъсир қилади, кўпинча шахсни бостиради, манипуляция қилади. Жамиятнинг ривожланишнинг янги ахборот даражасига ўтиши ахборот хавфсизлиги муаммосининг долзарблигини келтириб чиқаради. Юқорида айтилганларнинг барчасига асосланиб, ахборот хавфсизлиги муаммоси пайдо бўлади ва энг аввало у индивидуал қобилият, характер, қизиқиш ташувчиси сифатида намоён бўлади. Умуман олганда, ахборот хавфсизлиги муаммоси ниҳоятда кўп қиррали. Унда бир нечта муҳим жиҳатларни ажратиш мумкин. Биринчидан, тўғридан-тўғри ахборот ва ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган ахборотнинг ўзи. Aфсуски, мавжуд меъёрий ҳужжатларнинг аксарияти ахборот хавфсизлигини айнан шу шароитда кўриб чиқади, шахсий муаммолар билан чегараланиб қолади. Aхборот хавфсизлиги бу: а) хавфсизлик ҳолати, унда шахсга тегишли бўлган маълумотларга зарар етказиш хавфи йўқ; б) инсон ҳаётининг аҳволи ва ҳолати, унда ахборот билан инсонга зарар етказиш хавфи йўқ 5 . Ва бу ердан ахборот хавфсизлигини ахборот-мафкуравий ва ахборот- техник деб ажратиш керак. Шу билан бирга, шахснинг ахборот ва техник 5 Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling