Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " 27 " июлдаги


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/18
Sana07.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1081275
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
media savodxonlik

(cyberbulling) 

рақамли 
технологиялардан 
фойдаланган ҳолда зўравонликни амалга ошириш усули. Бу ижтимоий 
тармоқларда, хабар алмашиш платформаларида, ўйин платформаларида ва 
мобил телефонларда бўлиши мумкин. Бу нишонга олинганларни қўрқитиш, 
ғазаблантириш ёки шарманда қилишга қаратилган такрорий хатти-
ҳаракатлардир. Масалан: 
– ижтимоий тармоқларда кимнингдир шармандали фотосуратлари ёки 
видеолари ҳақида ёлғон тарқатиш ёки жойлаштириш; 
– хабар алмашиш платформалари орқали хафа, ҳақоратли ёки 
таҳдидли хабарлар, тасвирлар ёки видеоларни юбориш” 
– кимгадир тақлид қилиш ва уларнинг номидан ёки сохта аккаунтлар 
орқали бошқаларга ёмон хабарлар юбориш.
4
2. Троллинг (cyber trolls) – Интернет-трол ёки онлайн безорилик
Facebook постларида, блогларида, YouTube видеолари остида, форумларда ва 
Twitter ва Instagram каби бошқа ижтимоий тармоқларда ҳақоратомуз изоҳлар 
қўйиш орқали одамларни атайлаб хафа қилишга, муаммо туғдиришга ёки 
бевосита ҳужум қилишга уриниш.
3. Хейтинг (hate) – “Нафрат нутқи” ижтимоий тинчликка таҳдид 
солиши мумкин бўлган ирқи, дини ёки жинси каби ўзига хос хусусиятларга 
асосланган гуруҳ ёки шахсга қаратилган ҳақоратли нутқни англатади. 
Манипуляциянинг бу каби жуда ўткир ва таъсирли усулларидан 
ҳимояланишда медиа ва ахборот саводхонлиги жуда зарур ҳисобланади. 
Шунингдек, қуйидаги визуал ахборотда келтирилган тавсиялар орқали ҳам 
медиа истеъмолчилар ўзларини манипуляциядан ҳимоя қилишлари ва унинг 
таъсирига тушиб қолишдан сақланишлари мумкин. 
4
https://www.unicef.org/end-violence/how-to-stop-cyberbullying


2-расм 
 
 
Медиа истеъмолчи сифатида сизга тақдим этилаётган контентни 
саралаш, баҳолаш ва қабул қилиш кўникмаларига эга бўлиш орқали сиз 
ўзингиз учун ҳимоя қобиғи яратишингиз мумкин. Агар бундан 
компитенциялар сизда ҳали мукаммал даражада шаклланмаган бўлса, медиа 
маҳсулотлар истеъмолида эҳтиёткор бўлганингиз маъқул, чунки ахборот 
чангалзорида манипуляторлар нишонига айланиб қолишингиз мумкин. 

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling