Дижитал (рақамли) гигиена
Бугун замонавий луғатда "рақамли маданият", "рақамли гигиена",
"рақамли саводҳонлик" каби янги атамалар пайдо бўлди. Рақамли дунё
инсониятга чексиз имкониятлар эшигини очиб, унинг бир қисмига айланди.
Бунда эса меъёр энг муҳим омилдир.
Қуйида "рақамли гигиена" қоидалари билан танишишингиз мумкин:
📌 Экран вақтингизни назорат қилинг
📌 Уй ичида телефон билан юрманг
📌 Гаджетларингизни уйқудан бир соат олдин ўчиринг
📌 Сизда хавотир ёки хасад уйҳотадиган саҳифалардаги обунани бекор
қилинг
📌 YouTube, Netflix ва шу каби бошқа сервислардаги кейинги
видеонинг автоёқилиш фунциясини ўчириб қўйинг
📌 Кимдир хонага кирганда экрандан кўзингизни узиб, одамнинг
кўзларига қаранг
📌 Узун ва ишончли пароллардан фойдаланинг
📌 Керакли ҳар қандай ҳужжат ва маълумотларингизни заҳира
нусхасини тайёрлаб қўйинг
📌 Ортиқча/кераксиз маълумотларга обунани бекор қилинг
📌 Ортиқча хабарлар сигналини ўчириб қўйинг
📌 Оилавий кечки овқатни гаджетларсиз ўтказинг.
Юқорида келтирилган қоидаларга амал қилиш медиа истеъмолчининг
нафақат вақтини тежайди, балки уни ахборот оқими ичига йўқ бўлиб кетишдан
ҳам ҳимоя қилади.
Мустаҳкамлаш учун машқлар!
1-машқ: Қуйидаги саволларга жавоб беринг!
1. Рақамли дунё қандай дунё?
2. Рақамли фуқаро қандай ҳуқуқларга эга?
3. Сиз экран вақтингизни қандай назорат қиласиз?
4. Рақамли гигиена деганда нимани тушунасиз?
5. Рақамли гигиенанинг зарурати нимада?
2-машқ: Гурҳдошларингиз билан суҳбатлашинг ва улардан қуйидаги
саволларга жавоб олинг. Уларнинг жавобларини таҳлил қилинг ва
рақамли гигиена қоидаларидан қанчалик хабардор эканликларини
текшириб кўринг!
1. Қайси ижтимоий тармоқларни кузатасиз?
2. Асосан қайси турдаги медиа контент (матн, овозли, расмли, тасвир
ва бошқалар) сизнинг эътиборингизни кўпроқ тортади.
3. Бир кунда неча марта YouTube га мурожаат қиласиз?
4. Ижтимоий тармоқлардаги постлар остида изоҳлар қолдирасизми?
5. Бошқаларнинг изоҳларини ўқийсизми?
6. Овқатланаётганингизда қўл телефонидан фойдаланасизми?
7. Электрон китоблар ўқийсизми?
8. Сиза дўстларингиз билан онлайн мулоқот қилиш мақулми ёки жонли
мулоқотни авфзал кўрасизми?
9. Мобил иловаларингизни тез-тез янгилаб турасизми?
10. Виртуал саёҳатларни ёқтирасизми?
11. Видео ўйинлар ўйнайсизми?
12. Бир кунда неча соат тоза ҳавода сайр қиласиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |