Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " 27 " июлдаги
Download 0.81 Mb. Pdf ko'rish
|
media savodxonlik
Сўз эркинлиги ҳақида Ҳар биримиз сўз эркинлиги ва ахборотни излаш, ундан фойдаланиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга эканимизни эслатиб ўтамиз. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 19-моддаси: “Ҳар бир инсон эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ҳеч бир тусқсиз ўз эътиқодига амал қилиш эркинлигини ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай восита билан, давлат чегараларидан қатъи назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади.” Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 19- моддаси: 1. Ҳар бир инсон ҳеч бир то‘сиқсиз ўз фикрига собит бо‘лиш ҳуқуқига эга. 2. Ҳар бир инсон ўз фикрини эркин баён этиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ давлат чегараларидан қатъи назар ёзма равишда ёки матбуот орқали ёки ифодалашнинг бадиий шакллари ёки ўз ихтиёрига кўра бошқача усулларда турли ахборот ва ғояларни қидириш, олиш ва тарқатиш эркинлигини қамраб олади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддаси: “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир. Ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқи Инсон эга бўлган фундаментал ҳуқуқлардан яна бири. Ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқи давлат чегараларидан қатъий назар ахборотни исталган усулда ва ҳар қандай шаклда излаш, олиш ва тарқатишни назарда тутади. Ахборот соҳасида муносабатларни тартибга солиш тамойиллари: – ҳар ким қонуний йўл билан ахборотни эркин излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга. – ҳар ким қонун доирасида ахборотни эркин ишлаб чиқариш ва тарқатиш ҳуқуқига эга. Интернетга ким эгалик қилади? Дунёнинг турли мамлакатларидаги компютер мосламаларини бирлаштирувчи ахборий-телекоммуникацион тармоқ бизга макон ва об-ҳаво шароитларидан қатъий назар исталган ҳажмда ахборот алмашиниш имконини беради. Бунинг учун тармоқда бўлиш кифоя. Интернетни бошқариш тугмачаси йўқлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ҳа, у чиндан ҳам мавжуд эмас, чунки Интернетнинг мутлақ эгаси йўқ. Ҳар биримиз - фойдаланувчилар, фуқаролик жамияти, давлат, бизнес - Интернет тармоғига эгалик қилишимиз мумкин. Баъзан бу рискларнинг пайдо бўлиши ва ҳуқуқбузарликлар учун шароит яратади, шунинг учун бугун рақамли ҳуқуқларни ўрганиб, Интернет билан тўғри муносабатларни йўлга қўйиш муҳим. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling