Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " 27 " июлдаги
Download 0.81 Mb. Pdf ko'rish
|
media savodxonlik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-МАВЗУ: МЕДИА ВА АХБОРОТ САВОДХОНЛИГИ - РАҚАМЛАШУВ ДАВРИНИНГ АСОСИЙ ТАЛАБИ
Парвина Омонова – ЎзЖОКУ Медиа назарияси ва амалиёти кафедраси
ўқитувчиси Тақризчилар: С. Дониёров – “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти бош муҳаррири, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Н. Қосимова – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Медиа ва коммуникация факультети доценти, филология фанлари доктори I.КИРИШ Ушбу махсус курс тингловчиларда медиа ва ахборот саводхонлиги, инфоэтикани шакллантиришга хизмат қилади. Бугунги ахборот асридаги шиддатли ва мураккаб жараёнлар ахборот макони глобаллашуви, сўз эркинлиги таъминланиши, оммавий коммуникациянинг кучайиши, шунинг баробарида ОАВнинг манипулятив таъсири ошишига хизмат қилмоқда. Шундай шароитда профессионал журналистлар тайёрлашда журналистика таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг ахборотдан баҳрамандлик, ундан тўғри фойдаланиш, ишончли ахборот манбаларини аниқлаш бўйича билимларни эгаллаши — медиасаводхон бўлишига эътибор қаратиш зарур. “Медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича махсус курс” медиаматнларни таҳлил этиш, танқидий қабул қилиш ва яратиш, ахборот манбаларини, контекстда ахборот узатувчиларнинг сиёсий, ижтимоий, тижорий ёки маданий манфаатларини аниқлаш, медиа маҳсулотлар аҳамиятини изоҳлаш, ўз шахсий медиаматнларини яратишга мувофиқ келувчи ўзга медиаматнларни танлаш ва унга қизиқувчи аудиторияни топа оладиган малакали мутахассисларни шакллантиришнг кўзда тутади. 1-МАВЗУ: МЕДИА ВА АХБОРОТ САВОДХОНЛИГИ - РАҚАМЛАШУВ ДАВРИНИНГ АСОСИЙ ТАЛАБИ Инсон маълум бир экологик муҳитда хавф-хатарсиз ҳаёт кечириши учун аввало ўша муҳитда яшашнинг ўзига хосликлари ҳақида хабардор бўлиши зарур. Худди шундай замонавий инсон энг кўп вақтини сарфлаётган, ҳаёт кечираётган медиа муҳитда хавфсиз яшаши учун ҳам у ўзи фаолият олиб бораётган, ҳаётий зарур қарорлар қабул қилишига таъсир этаётган муҳитнинг ўзига хосликларидан хабардор бўлиши ушбу муҳитда хавфсиз яшаши учун муҳим заруратдир. Айниқса, бугун медиaтизация ҳаётимизга чуқур ва тезкор кириб бораётган, маълумотлар ҳажми тобора ортиб бораётган янги глобал даврга кириб боришимиз жараёнида инсоннинг ишончли ахборотга нисбатан эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда. Ахборот маконининг глобаллашуви, очиқлиги ва оммавий коммуникациянинг кучайиши натижасида ахборотлар инсон онгу шуурига шиддат билан оқиб келмоқда. Ахборот асрида оммавий ахборот воситалари сони кундан кунга ошиб бормоқда. Ихтисослашган, ўзининг махсус аудиториясига эга бўлган янги теле ва радиоканаллар, газета ва журналлар фаолият бошлаяпти. Инсоният истеъмол қиладиган маҳсулотлар ичида энг харидоргири – ахборотдир. Унга эҳтиёж ҳамиша юқори бўлган. Айниқса, ҳозирги шароитда, унинг ўрни ва аҳамияти ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораяпти. Ахборотга бўлган талабнинг юқорилиги, нафақат уни узатиш воситалари, турларига, балки ахборотнинг асосий вазифаси, мазмун-моҳиятига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаяпти. Ахборот технологияларнинг ривожланиши, айниқса, интернетнинг пайдо бўлиши, биринчидан, ахборотни тайёрлаш ва етказиш тезлигини бир неча баробар оширган бўлса, иккинчидан, уни қабул қилиш имкониятларини мислсиз даражада кенгайтириб юборди. Шу боис бу жараёнда узатилаётган ахборотнинг тўғри ёки нотўғри эканлиги у қадар эътиборга олинмаяпти. Натижада, ахборот замиридаги мақсад-муддао мавҳумлашмоқда, ундан турли мақсад ва манфаатлар йўлида фойда- ланилмоқда. Ёлғон, уйдирма, сохта ахборотлар эса аудитория онгини салбий таъсир кўрсатиб, одамлар орасидаги турли муносабатлар, жамиятда мавжуд тартиб-қоидалар, қадрият ва анъаналарнинг издан чиқишига олиб келаяпти. Қолаверса, бугунги кунда нафақат ижтимоий тармоқларда эълон қилинган янгиликлар, балки жиддий электрон ОАВ, айниқса ахборот сайтларидаги хабарлар ичида ҳам нотўғри ахборотлар кўп учрайди. Бу эса янгиликлар контенти истеъмолчилари уларни таҳлил қилмасдан қабул қилиш ва уларга кўр-кўрона ишонишларига олиб келяпти. “Охирги йилларда ОАВ ахборот узатиш каналларидан ҳам кўра фикр алмашиш воситасига айланиб қолмоқда. Ижтимоий тармоқларда борган сари блогерларнинг фаолият ортиб, жамоатчилик етакчиларининг фикрлари аудиторияни анъанавий ОАВ ва интернет ахборот ресурсларидан секин-аста тортиб олмоқдалар. Ижтимоий тармоқлар, блоглар, форумлар, фото ва видео хостингларда омма эътиборига ҳавола этилаётган материаллар фойдалувчилар орасида кенг муҳокама қилиняпти. Замонавий коммуникация воситалари борган сари текширилмаган ёки миш-мишларга асосланиб тарқатилаётган ахборот манбаларига айланиб қолмоқда. Афсуски, буни назорат қилиш имконсизлигича қолмоқда. Олимлар постиндустриал жамият назариясида ахборот қадриятдан товарга айланаркан, унинг сифати ҳам талаб даражасида ўзгариши табиий ҳоллиги таъкидлайдилар. Халқаро экспертларнинг ахборот ресурслари борган сари “фейк” хабарларга тўлиб бораётгани ва инсоният янги давр – пост ҳақиқат (post-truth) даврига ўтаётгани хусусидаги хавотирлари ўзини оқлади. Оксфорд луғатига кўра, “пост-ҳақиқат” ибораси 2016 йил атамаси сифатида эътироф этилди. Социал тармоқлар мутахассислари огоҳлантирганидек, тотал ахборот аппокалипсис (охират)нинг яқинлашиши ҳақиқат ва ёлғон ўртасидаги чегараларнинг йўқолишида кўрина бошлайди. Куннинг асосий қисмини ижтимоий тармоқларда ўтказадиган инсонларда бора-бора зерикарли реалликка апатия (зерикарли контент лайк йиғиши мушкул) шаклланиб, ҳақиқатни ёлғондан фарқлаш эҳтиёжи йўқолиб боради. Масалан, Facebook, Twitter ва Googleда клик, лайк, репостлар таъминлаб берадиган рекламали ўтишлар ва шу орқали пул топиш муҳим (таргетинг рекламанинг созлашлари) бўлиши мумкин. Ахборот сифати эса иккинчи даражали масалага айланди. Ҳақиқий воқеликни бузиб кўрсатувчи арзон ва оммабоп воситаларнинг кенг тарқалиши инфокалипсиснинг асосий сабабидир. Бундай шароитда ҳар қандай инсон аслида у содир бўлганми-йўқми, исталган воқеага тақлид килиши мумкин. Воқеликни бузиб кўрсатувчи технологияларнинг дастлабки намуналари аллақачон барчага маълум. Генератив нейротармоқлар янги мультимедиа оламини шакллантиришни аллақачон бошлаб юборган. Уларнинг ёрдамида одамлар ҳеч қачон қилмаган ишларини қиладиган ёки ҳеч ҳам айтмаган гапларини айтадиган қилиб кўрсатувчи видеолавҳалар яратиш мумкин. Мазкур технология асосчиси Ян Гудфеллоунинг ўзи ҳам ушбу ма- салалар билан боғлиқ хавфларни тан олган ва яна 10 йилдан сўнг YouTube ижтимоий тармоғини ҳақиқийларидан ажратиш қийин бўлган сохта видеолавҳалар билан тўлиб кетишини тахмин қилганди. Яқинда Nvidia алгоритми сохта видеолавҳаларни яратишнинг ишончли йўлларини билиб олди. Маълумки, тармоққа жойлаштирилган порнографик видеоларда машхур шахслар ёки исталган инсоннинг юзини суратга олиш имконини берувчи дастур аллақачон пайдо бўлган. Шу билан бирга, дунёдаги олимлар одамлар нутқни ирод қилиш, юз ифодалари ва имо-ишоралар устида ишламоқдалар. Эндиликда таниқли сиёсий етакчининг ўзи ҳеч қачон айтмаган сўзларини худди гапиргандек қилиб кўрсатувчи видео-лар яратиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Бунда унинг овози ва юз ифодалари (мимикаси) аслидан деярли фарқ қилмайди. Бир гап билан, шу пайтга қадар “фейк” янгиликлар қандай резонанс бераёт-ганини жамиятда содир бўлаётган воқеа- ҳодисалардан жуда яхши англаш мумкин. Медиа ва ахборот саводхонлиги концепцияси умуминсоний ҳуқуқларга асосланади ҳамда айрим шахслар, жамоалар ва бутун миллатлар сўз эркинлиги ҳуқуқи ва ахборотдан фойдаланиш эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланишининг асосий шарти деб ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 19-моддасида қайд этилишича, “Ҳар бир инсон эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ҳеч бир тўсиқсиз ўз эътиқодига амал қилиш эркинлигини ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай восита билан, давлат чегараларидан қатъи назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади”. Ушбу тамойилдан келиб чиқиб, ЮНЕСКО таъкидлайдики, медиа- ахборот савод-хонлиги концепцияси дунёнинг барча мамлакатлари фуқароларига тўла маънода ушбу асосий инсон ҳуқуқидан фойдаланиш имконини беради. ЮНЕСКОнинг медиа ва ахборот саводхонлиги тўғрисидаги нашрларида таъкид ланадики, “медиа ва ахборот саводхонлигини ўзлаштирган фуқаролар: 1) тегишли технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот ва медиаконтентни олиш, баҳолаш, яратиш ва тарқатиш лаёқатига эга бўлади”. Бу одамлар: 2) ўзларининг ахборот ва ОАВ билан ишлаш соҳасидаги ҳуқуқларини, шунингдек, ўз ихтиёрига бепул, мустақил ва турли-туман ахборот ва медиатизимлар берилиши бўйича талаб учун ўз масъулиятини тушунади ва билади. Медиа билан муносабатда улар: 3) ахборот ва медиа таъминотчилари роли ва функциясини, шунингдек, ушбу функцияларнинг амалга оширилиши шартларини тушунади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, ўзаро ахборот алмашишнинг фаол иштирокчиси бўлгани ҳолда, улар: 4) билим яратишга ва уларни кенг кўламда тарқатишга қодир. Медиасаводхонлик кўникмаларини учта асосий йўналишлар бўйича тақсимлаш мумкин: • тушуниш; • фойдаланиш; • яратиш Медиасаводхонликнинг марказий тушунчалари ҳақида қуйидаги графикадан кўриш мумкин. Аслида, бу сўзларнинг барчаси марказдаги сўзни тўлдиради. Агарда илгари саводхонлик ҳақида сўз кетганда одамнинг маълумоти, унинг ёзма ва оғзаки нутқи, фикрлаш кенглиги ва тафаккури кўзда тутилган бўлса, бугунги кунда ушбу тушунча инсон фаолиятининг кўп сонли йўналишларини, шу жумладан, ахборот, медиа ва рақамли коммуникация воситалари билан боғлиқ фаолиятни ҳам қамраб олади. Бу эса ушбу тушунчанинг кенгайишига олиб келган. Саводхонлик ҳам МАСнинг асосий тушунчаларидан биридир. Ушбу нуқтаи назардан уни қуйидаги тавсифлар билан тўлдирган ва аниқлаштирган ҳолда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ: Ушбу категориялардан ҳар бири ўз чегарасига, ўзининг фарқли, баъзан кесиша-диган, аввалги жиҳатни тўлдирувчи хусусиятига эга. Масалан, Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling