Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " 27 " июлдаги


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/18
Sana07.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1081275
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
media savodxonlik

1-тамойилАхборот, коммуникация, кутубхона, медиа, технологиялар, 
интернет жамият томонидан танқидий фойдаланилиши керак. Улар 
мақоми бўйича тенг ва ушбу манбаларнинг биронтасини бошқаларига 
нисбатан аҳамиятлироқ деб қарамаслик керак. 


2-тамойил. Ҳар бир фуқаро ахборот/билим яратувчисидир. Ҳар ким 
ахборот/ билимдан фойдаланиш ва ўзини ифодалаш ҳуқуқига эга. Медиа ва 
ахборот саводхонлиги эркаклар учун ҳам, хотин-қизлар учун ҳам инсон 
ҳуқуқлари билан узвий боғлиқ бўлиши керак. 
Интернет ва замонавий медиа шароитида ҳар қандай киши ахборот 
муаллифи/ҳаммуаллифи ва тарқатувчиси бўлиши мумкин. Бу турдаги 
фаолиятни амалга ошириш учун жаҳон ҳамжамияти томонидан барчага 
ахборот бериш воситаларидан фойдаланиш бўйича тенг имконият яратиш 
усуллари ишлаб чиқилмоқда. Ҳукуматлар бу борада иш олиб бормоқда ва ўз 
қонунчилик ҳужжатларига ахборот алмашинуви соҳа-сидаги ҳуқуқий 
муносабатларни, маълумотларни олиш ва тарқатиш бўйича ҳуқуқни, алоҳида 
шахсларнинг чоп этилган материаллар бўйича мажбуриятлари ва 
масъулиятини тартибга солувчи турли меъёрларни киритмоқда. 
3-тамойил. Ахборот, билим ва хабарлар ҳар доим ҳам бетараф, 
мустақил ёки холис бўлавермайди. МАСнинг ҳар қандай концептуализацияси, 
ундан фойда-ланиш ва қўллаш ушбу тасдиқнинг барча фуқаролар учун 
шаффоф ва тушунарли бўлишини таъминлаши керак. 
Фактларни ажратиб олиш ва танлашни амалга оширар эканмиз, биз 
ахбо-ротга ва унинг фильтрациясига таъсир кўрсата бошлаймиз. Бу ҳар доим 
ҳам манипуляция билан боғлиқ бўлмайди, балки урғу бериш учун биз биринчи 
даражали ва иккинчи даржали маълумотларни ажратамиз. Айни пайтда, бу 
дунёни ўзимизнинг нуқтаи назаримиздан кўрсатиш йўлидаги қадам 
ҳисобланади. Ушбу тамойил, манбалар билан ишлашда ҳам ва умуман медиа 
билан ишлашда ҳам бундай вазият кузатилиши мумкинлигини таъкидлайди, 
21
 
ушбу фактни албатта ҳисобга олиш керак. 

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling