Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " 27 " июлдаги


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/18
Sana07.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1081275
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
media savodxonlik

 
Рақамли фуқаролик 
Рақамли фуқаро - бу мамлакат ва жамият ҳаётида иштирок этиш учун 
ахборот технологияларидан кенг фойдаланадиган киши. Ушбу мақомга 


эришиш учун Интернетдан мунтазам ва самарали фойдаланиш, шу билан 
бирга, технологияларни қўллашда масъулиятли бўлиш кифоя.
Оддий фуқаролик билан рақамли фуқароликнинг фарқи нимада? 
Биринчи навбатда, рақамли фуқаролик берадиган янги имкониятларда:
•давлат электрон хизматларидан фойдаланиш;
•қоғозбозликнинг камайиши;
•жамият ҳаётига тегишли масалалар юзасидан муҳокамаларда электрон 
иштирок этиш;
•келишувлар;
•товар ва хизматлардан фойдаланиш;
•глобал жамият ҳаётида иштирок этиш.
Ҳатти-ҳаракатларнинг экстерриториаллиги ҳам эътиборга лойиқ — 
ахир, муҳими, онлайн бўлиш. 
Бугун 
ижтимоий 
тармоқлар 
ва 
бошқа 
сервислар 
барча 
қизиқишларимиздан бохабар, бу уларга фойдаланувчи ҳақида тўлиқ 
тасаввурга эга бўлиш, унинг портретини яратиш имконини беради. Шунинг 
учун, Сиз бўлишаётган ҳар бир нарса беиз қолмаслигини - Сизнинг изингизни 
қолдиришини англаш муҳим.
Кейин нима бўлади?
- таргет реклама
- маркетинг ва ижтимоий тадқиқотлар ва ҳ.к.
Юқорида сезиларли зарар келтирмайдиган, кези келса, фойдали 
мисоллар келтирилди. Бироқ Сиз ҳақингиздаги ахборот сервис ва 
платформаларда нарх-наво шаклланишига таъсир кўрсатиши мумкин, бу эса 
зарурий маҳсулотлар рекламасидек ёқимли эмас. Ёдингизда бўлсин, ҳеч бир 
ижтимоий тармоқ маълумотлар ўғирланиши хавфидан мутлақ ҳимояга эга 
эмас. Демак, Сиз излаган маълумотлар тарихи ва контент билан боғлиқ 
ҳаракатларингиз жиноятчилар қўлига тушиб қолиши мумкин. Шунинг учун 
ҳам бугун ҳар бир онгли фойдаланувчи учун рақамли саводхонлик 
кўникмаларига эга бўлиш ва ўз маълумотларини қандай ҳимоялашни билиш 
муҳим.
Ҳар куни ижтимоий тармоқлар, веб-сайт ва бошқа ресурслар чексиз 
кўламдаги шахсий маълумотларни йиғади ва қайта ишлайди.
Шахсий маълумотлар - бу муайян жисмоний шахсга бевосита ёки 
билвосита тегишли бўлган ахборот. Масалан, исм ва фамилия, телефон рақами 
ва электрон манзил - биз кунига бир неча маротаба хайрихоҳлик билан 
бўлишадиган маълумотлар.
Махсус шахсий маълумотларга мисоллар:
- маълум миллатга мансублик;


- сиёсий ва диний қарашлар;
- саломатлик тўғрисидаги маълумотлар;
- судланганлик ва қарздорлик ҳақидаги ахборот;
- телефон рақами ва электрон почта манзили;
- СТИР ва паспорт маълумотлари.
Қизиқ жиҳати шундаки, маълумотлар биргаликда мужассам бўлса, 
шахсий маълумотга айланади, масалан, телефон рақами мазкур шахсга 
тегишли экани кўрсатилса. Шу билан бирга, кишининг физиологик ва 
биологик ўзига хосликларини ифодаловчи биометрик шахсий маълумотлар 
ҳам алоҳида ажратиб кўрсатилади: бармоқ излари, генетик ахборот, овоз 
намуналари ва ҳ.к. Шахсий маълумотлар мавзуси рақамли ҳуқуқлар, хусусан, 
тармоқда приватлик ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун ўз 
ҳақингиздаги ахборотни муҳофаза қилинг! 

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling