Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " 27 " июлдаги


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/18
Sana07.01.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1081275
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
media savodxonlik

Ахборот хавфсизлиги асослари: Маърузалар курси / физика- математика фанлари номзоди, катта илмий ходим 
И.М.Каримовнинг умумий таҳрири остида. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013. – 131 б. 


хавфсизлиги деганда, табиий ёки сунъий табиатнинг тасодифий ёки қасддан 
таъсиридан, шахсга зарар етказиш билан тўла бўлган маълумотларнинг 
хавфсизлиги, шунингдек, ахборот ва мафкуравий хавфсизлик - шахснинг 
ҳимояси тушунилиши керак. ахлоқий ва ахлоқий меъёрларга зид бўлган, 
ахборотни яратиш, истеъмол қилиш ва тарқатиш, ахборот инфратузилмаси ва 
ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлар ва эркинликларнинг 
бузилишига олиб келадиган, қасддан ёки билмаган ҳолда етказилган ахборот 
таъсиридан айтилмаган (екстрасенсор, онгсиз) табиатга эга бўлиб, ижтимоий 
онгга асоциал муносабатларни жорий этиш. 
Шахснинг ахборот хавфсизлиги - бу унинг ҳуқуқлари ва еркинликлари 
амалга ошириладиган шахс ҳаётининг ҳолати ва шарти
6

Ҳаётий манфаатлар - эҳтиёжлар мажмуи, унинг қондирилиши шахс, 
жамият ва давлатнинг изчил ривожланиши учун мавжудлик ва имкониятларни 
таъминлайди. 
Шахснинг ҳаётий манфаатларига қуйидагилар киради: ахборот излаш, 
олиш, ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўйича конституциявий ҳуқуқларга риоя 
қилиш ва амалга ошириш; фуқароларнинг шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқини 
амалга ошириш билан боғлиқ; маълумотлардан маънавий, жисмоний, 
интеллектуал ривожланиш мақсадларида фойдаланиш; интеллектуал мулк 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; фуқаронинг ўз соғлиғини шахс томонидан тан 
олинмаган зарарли маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқларини таъминлаш. 
Хавфсизлик таҳдиди - шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий 
манфаатларига таҳдид соладиган шарт-шароитлар ва омиллар тўплами. 
Шахсий ахборот хавфсизлигига таҳдидлар: 
· Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига зид бўлган норматив 
ҳужжатларни қабул қилиш; 
· Фуқароларнинг шахсий ҳаётга дахлдорлик ҳуқуқларини амалга 
оширилишига қарши чиқиш; 
· Очиқ маълумотларга киришни ноқонуний равишда чеклаш; 
· Оммавий ахборот воситалари соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари 
бузилиши. 
· Инсон онгига таъсир қилувчи махсус воситалардан ноқонуний 
фойдаланиш; 
· Aхборотни манипуляция қилиш. 
Шахснинг ахборот хавфсизлигига таҳдид манбалари сифатида бошқа 
шахс, дастурий таъминот ва аппарат воситалари, одамлар гуруҳи, жамоат 
гуруҳи ёки ҳатто давлат, Интернет, оммавий ахборот воситалари бўлиши 
6
S.K.Ganiyev, A.A.Ganiyev, Z.T.Xudoyqulov. Kiberxavfsizlik asoslari:
о‘quv qо‘llanma. – T.: «Aloqachi», 2020, 303 bet. 


мумкин. 
Киберхавфсизлик ҳозирда янги кириб келган тушунчалардан бири 
бўлиб, унга берилган турлича таърифлар мавжуд. Хусусан, CСЕC2017 Жоинт 
Таск Форcе манбасида киберхавфсизликка қуйидагича таъриф берилган [1]: 
киберхавфсизлик – ҳисоблашларга асосланган билим соҳаси бўлиб, 
бузғунчилар мавжуд бўлган шароитда амалларни тўғри бажарилишини 
кафолатлаш учун ўзида технология, инсон, ахборот ва жараёнларни 
мужассамлаштиради. У хавфсиз компютер тизимларини яратиш, амалга 
ошириш, таҳлиллаш ва тестлашни ўз ичига олади. Киберхавфсизлик 
таълимнинг мужассамлашган билим соҳаси бўлиб, қонуний жиҳатларни, 
сиёсатни, инсон омилини, етика ва рискларни бошқаришни ўз ичига олади. 
Тармоқлар соҳасида фаолият юритаётган Cисcо ташкилоти еса 
киберхавфсизликка қуйидагича таъриф берган: Киберхавфсизлик – тизим, 
тармоқ ва дастурларни рақамли ҳужумлардан ҳимоялаш амалиёти. Ушбу 
киберхужумлар одатда махфий ахборотни бошқариш, алмаштириш ёки йўқ 
қилишни; фойдаланувчилардан пул ундиришни; нормал иш фаолиятини 
бузишни мақсад қилади. Ҳозирги кунда самарали киберхавфсизлик 
чораларини амалга ошириш инсонларга қараганда қурилмалар сони ва 
турларининг катталиги ва бузғунчилар салоҳиятини ортиши натижасида 
амалий томондан мураккаблашиб бормоқда.
Aхборот хавфсизлиги - ахборотнинг ҳолати бўлиб, унга биноан 
ахборотга тасодифан ёки атайин рухсациз таъсир етишга ёки рухсациз ундан 
фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ёки, ахборотни техник воситалар ёрдамида 
ишланишида 
унинг 
махфийлик 
(конфиденсиаллик), 
яхлитлик 
ва 
фойдаланувчанлик 
каби 
характеристикаларини 
(хусусиятларини) 
сақланишини таъминловчи ахборотнинг ҳимояланиш сатҳи ҳолати. 
Ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ марказий тушунчалар, 
муаммоларни олимлар С.К.Ганиев, А.А. Ганиев, З.Т.Худойқуловлар 
қуйидагича таърифлайди: 
Aхборотни ҳимоялаш – ахборот хавфсизлигини таъминлашга 
йўналтирилган чоралар комплекси. Aмалда ахборотни ҳимоялаш деганда 
маълумотларни киритиш, сақлаш, ишлаш ва узатишда унинг яхлитлигини
фойдаланувчанлигини ва агар, керак бўлса, ахборот ва ресурсларнинг 
конфиденсиаллигини мададлаш тушунилади. 
Aхборот хавфсизлиги соҳаси ахборотнинг ифодаланишидан қатъий 
назар – қоғоз кўринишдаги, электрон ва инсонлар фикрлашида, оғзаки ва 
визуал алоқада интелектуал ҳуқуқларини ҳимоялаш билан шуғулланади. 
Киберхавфсизлик эса электрон шаклдаги ахборотни (барча ҳолатлардаги, 
тармоқдан то қурилмагача бўлган, ўзаро бирга ишловчи тизимларда 


сақланаётган, узатилаётган ва ишланаётган ахборотни) ҳимоялаш билан 
шуғулланади. Бундан ташқари, ҳукуматлар томонидан молиялаштирилган 
ҳужумлар ва ривожланган доимий таҳидлар (Advanced Persistent Threat, APT) 
ҳам 
айнан 
киберхавфсизликка 
тегишлидир. 
Қисқача 
айтганда, 
киберхавфсизликни ахборот хавфсизлигининг бир йўналиши деб тушуниш 
уни тўғри англашга ёрдам беради. 
Киберэтика – компютерлар билан боғлиқ фалсафий соҳа бўлиб, 
фойдаланувчиларнинг 
хатти-ҳаракатлари, 
компютерлар 
нимага 
дастурлаштирилганлиги, умуман инсонларга ва жамиятга қандай таъсир 
кўрсатишини ўрганади. Киберэтика масалаларига қуйидаги мисолларни 
келтириш мумкин: 
- Интернетда бошқа одамлар тўғрисидаги шахсий маълумотларни 
(масалан, онлайн ҳолатлар ёки ГПС орқали жорий жойлашувни) узатиш 
жоизми? 
- фойдаланувчиларни сохта маълумотлардан ҳимоя қилиш керакми? 
- рақамли маълумотларга ким егалик қилади (мусиқа, филмлар, 
китоблар, веб-саҳифалар ва бошқалар) ва уларга нисбатан фойдаланувчилар 
қандай ҳуқуқларга ега; 
- онлайн қимор ва порнография тармоқда қандай даражада бўлиши 
керак? 
- Интернетдан фойдаланиш ҳар бир киши учун мумкин бўлиши 
керакми? 
Мулк. Aхборотдан фойдаланишдаги этикага оид мунозаралар узоқ 
вақтдан бери мулкчилик тушунчасини ташвишга солмоқда ва киберэтика 
соҳасидаги кўплаб тўқнашувларга сабаб бўлмоқда. Егаликка оид низолар 
егалик ҳуқуқи бузилган ёки ноаниқ бўлган ҳолларда юзага келади. 
Интеллектуал мулк ҳуқуқлари. Интернет тармоғининг доимий равишда 
ўсиб бориши ва турли маълумотларни сиқиш технологияларининг (масалан, 
мп3 файл формати) пайдо бўлиши “пеер-ро-пеер” файл алмашинувига катта 
йўл очди. Бу имконият дастлаб Напстер каби дастурлар ёрдамида амалга 
оширилган бўлса, ендиликда БитТоррент каби маълумотларни узатиш 
протоколларида фойдаланилмоқда. Узатилган мусиқаларнинг аксарияти 
муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган бўлсада, мазкур файл алмашинуви 
ноқонуний ҳисобланади. 
Ҳозирги кунда аксарият электрон кўринишдаги медиа файллар 
(мусиқа, аудио ва кинолар) интелектуал мулк ҳуқуқларига риоя қилинмасдан 
оммага тарқалмоқда. Масалан, аксарият катта маблағ сарфланган киноларнинг 
“ператиский” версияси чиқиши натижасида, ўз сарф харажатини қоплай 
олмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. 


Бу ҳолатни дастурий таъминотлар учун ҳам кўриш мумкин. Масалан, 
аксарият дастурлар лицензияга эга ҳисоблансада, турли усуллар ёрдамида 
уларнинг “крек” қилинган версиялари амалда кенг қўлланилади. Масалар, 
лицензияга ега бўлмаган Wиндоwс 10 ОТ, антивирус дастурий воситалари, 
офис дастурий воситалари ва ҳ. 
Муаллифлик 
ҳуқуқини 
ҳимоялашнинг 
техник 
воситалари. 
Муаллифлик 
ҳуқуқини 
таъминлашда 
турли 
ҳимоя 
усулларидан 
фойдаланилади. Улар CД/ДВД дисклардаги маълумотларни рухсациз 
кўчиришдан ҳимоялашдан тортиб оддий ПДФ файлларни таҳрирлаш 
имкониятини чеклаш каби жараёнларни ўз ичига олиши мумкин. Шу билан 
бирга, кўплаб инсонлар лисензияли CД дискни сотиб олсам, ундан кўчириш 
имкониятига ҳам ега бўлишим керак деб фикрлайдилар. 
Хавфсизлик. Интернет тармоғидаги ахборотдан фойдаланганда 
хавфсизлик анчадан бери ахлоқий мунозаралар мавзуси бўлиб келмоқда. Бу 
биринчи навбатда жамоат фаравонлигини ҳимоя қилиш ёки шахс ҳуқуқини 
ҳимоя қилиш деган саволни ўртага қўяди. Интернет тармоғида 
фойдаланувчилар сонини ортиши, шахсий маълумотларни кўпайиши 
натижасида уларнинг ўғирланиши ва кибержиноятлар сони ортмоқда. 
Aниқлик. Интернетнинг мавжудлиги ва баъзи бир шахс ёки жамоалар 
табиати туфайли маълумотларнинг аниқлиги билан шуғулланиш муаммога 
айланмоқда. Бошқача айтганда, Интернетдаги маълумотларнинг аниқлигига 
ким жавоб беради? Бундан ташқари, Интернетдаги маълумотларни ким 
тўлдириб боради, ундаги хатолар ва камчиликлар учун ким жавобгар бўлиши 
кераклиги тўғрисида кўплаб тортишувлар мавжуд. 
Фойдаланувчанлик, цензура ва филтерлаш. Фойдаланувчанлик, 
сензура ва ахборотни филтерлаш мавзулари киберетика билан боғлиқ кўплаб 
ахлоқий масалаларни қамраб олади. Ушбу масалаларнинг мавжудлиги 
бизнинг махфийлик ва шахсийликни тушунишимизга ва жамиятдаги 
иштирокимизга шубҳа туғдиради. Бирор қонун қоидага кўра маълумотлардан 
фойдаланишни чеклаш ёки филтерлаш асосида ушбу маълумотни 
тарқалишини олдини олиш, фойдаланувчанлигига таъсир қилиш мумкин. 
Цензура ҳам паст даражада (масалан, компания ўз ходимлари учун) ёки юқори 
даражада (ҳукумат томонидан хавфсизликни таъминлаш учун амалга 
оширилган) бўлиши мумкин.
Aхборот эркинлиги. Aхборот эркинлиги, яъни, сўз еркинлиги, шу 
билан бирга маълумотни қидириш, олиш ва узатиш еркинлиги киберҳужумда 
кимга ва нимага ёрдам беради деган савол туғилади? Aхборот эркинлиги 
ҳуқуқи, одатда, таъсирланган мамлакат, жамият ёки маданиятга таъсир 
кўрсатадиган чекловларга боғлиқ. Чекловлар турли кўринишларда бўлиши 


мумкин. Масалан, айрим мамлакатларда Интернет оммавий ахборот 
воситаларига киришнинг бир шакли ҳисобланиб, ундан барча давлат 
резидентлари фойдаланади. Бундан ташқари, айрим давлатларда Интернетдан 
фойдаланиш бўйича чекловлар бир давлатнинг турли штатларида фарқ 
қилиши мумкин. 
Рақамли тўсиқлар. Aхборот эркинлиги билан боғлиқ ахлоқий 
масалалардан ташқари, рақамли тўсиқ деб аталувчи муаммо тури мавжуд 
бўлиб, у киберфазодан фойдаланиш имконияти чекланганлар ўртасидаги 
ижтимоий тафовутни англатади. Дунё мамлакатлари ёки минтақалари 
ўртасидаги бу тафовут глобал рақамли тўсиқ деб аталади. 
Тақиқланган контентлар (порнография). Интернет тармоғида мавжуд 
бўлган тақиқланган контентларни вояга йетмаганлар томонидан фойдаланиш 
доим ахлоқий мунозараларга сабаб бўлган. Aйрим давлатларда бундай 
контентлардан фойдаланиш қаттиқ тақиқланса, айрим давлатларда бунга 
рухсат берилган. 
Қимор ўйинлари. Бу муаммо ҳам етик масаладаги мунозаралардан бири 
бўлиб, уни кимлардир зарар деб ҳисобласа, яна кимлардир уларга қонун 
аралашувини ёқтирмайдиган. Ўз навбатида томонлар орасида “Қайси турдаги 
ўйинларга рухсат бериш керак? Улар қайерда ўтказилиши керак?” деган 
саволлар кенг мунозараларга сабаб бўлмоқда. Ҳозирда аксарият давлатларда 
бу турдаги ўйинларга қонуний рухсат берилган бўлса, қолганларига қатъий 
чекловлар мавжуд. 
Компютерлан фойдаланиш этикалари. Компютер этикаси институти 
нотижорий ташкилот бўлиб, вазифаси технологияни ахлоқий нуқта назардан 
тарғиб қилиш ҳисобланади. Ушбу ташкилот томонидан қуйидаги 10 та этика 
қоидалари келтириб ўтилган: 
- шахсий компютерингиздан бошқаларнинг зарарига фойдаланманг; 
- бошқа фойдаланувчиларнинг компютер ишларига халақит берманг; 
- бошқа одамларнинг компютер файлларига қараманг; 
- ўғирлик учун компютердан фойдаланманг; 
- ёмонлик учун компютердан фойдаланманг; 
- ўз пулингизга сотиб олмаган дастурдан фойдаланманг ва нусха 
кўчирманг; 
- бировни компютерини рухсациз фойдаланманг; 
- бировларни интеллектуал меҳнати самарасига зарар йетказманг; 
- сиз яратган дастурни ижтимоий оқибати ҳақида ўйланг; 
- ўз компютерингиздан бошқаларга нисбатан онгли ва ҳурмат билан 
фойдаланинг. 
Aхборотдан оқилона фойдалиниш кодекси. Aхборотдан оқилона 


фойдаланиш кодекси бухгалтерия тизимига қўйиладиган талабларни 
таъкидлайдиган беш тамоилга асосланади. Ушбу талаблар AҚШ соғлиқни 
сақлаш ва инсонларга хизмат кўрсатиш вазирлигин томонидан 1973 йилда 
киритилган: 
- шахсий маълумотларни тўплайдиган тизимлар бўлмаслиги керак; 
- ҳар бир киши тизимда у тўғрисида қандай маълумотлар сақланишини 
ва ундан қандай фойдаланилишини бошқариши керак; 
- ҳар бир киши ўзи тўғрисида тўпланган маълумотлардан битта 
мақсадда фойдаланилишини назоратлаш имкониятига ега бўлиши керак; 
- ҳар ким ўзи ҳақидаги маълумотларни тўғрилаши керак; 
- шахсий маълумотлар сирасига кирувчи маълумотлар тўпламини 
яратиш, сақлаш, ишлатиш ёки тарқатиш билан шуғулланадиган ҳар бир 
ташкилот ушбу маълумотлардан фақат улар белгиланган мақсадлар учун 
фойдаланилишини 
таъминлаш 
ва 
улардан 
бошқа 
мақсадларда 
фойдаланилишига қарши чоралар кўриши керак. 
8.1.3. Киберқонунлар 
Миллий 
қонунлар. 
2002 
йил 
12 
декабрда 
Ўзбекистон 
Республикасининг 439-ИИ – сонли “Aхборот эркинлиги принциплари ва 
кафолатлари тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун 16 моддадан 
иборат бўлиб, унда хусусан, қуйидагилар белгиланган: 
1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари 
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари ахборот еркинлиги принсиплари 
ва кафолатларига риоя этилишини, ҳар кимнинг ахборотни эркин ва 
монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, фойдаланиш ва сақлаш 
ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини, шунингдек ахборотнинг муҳофаза 
қилинишини ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги 
хавфсизлигини таъминлашдан иборат. 
4-модда. Aхборот эркинлиги 
Ўзбекистон Республикасининг Конститусиясига мувофиқ ҳар ким 
ахборотни монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш 
ва уни сақлаш ҳуқуқига эга. 
Aхборот олиш фақат қонунга мувофиқ ҳамда инсон ҳуқуқ ва 
еркинликлари, конститусиявий тузум асослари, жамиятнинг ахлоқий 
қадриятлари, мамлакатнинг маънавий, маданий ва илмий салоҳиятини 
муҳофаза қилиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чекланиши мумкин. 
6-модда. Aхборотнинг очиқлиги ва ошкоралиги 
Aхборот очиқ ва ошкора бўлиши керак, махфий ахборот бундан 
мустасно. 
Махфий ахборотга қуйидагилар кирмайди: 


фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликлари, уларни рўёбга чиқариш 
тартиби тўғрисидаги, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва 
бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи 
қонун ҳужжатлари; 
экологик, метеорологик, демографик, санитария-епидемиологик, 
фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда аҳолининг, аҳоли 
пунктларининг, ишлаб чиқариш обйектлари ва коммуникасияларнинг 
хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ахборотлар; 
ахборот-кутубхона муассасаларининг, архивларнинг, идоравий 
архивларнинг ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган 
юридик шахсларга тегишли ахборот тизимларининг очиқ фондларидаги 
мавжуд маълумотлар. 
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат 
ташкилотлари жамият манфаатларига тааллуқли воқйеалар, фактлар, 
ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
оммавий ахборот воситаларига хабар бериши шарт. 
10-модда. Aхборот беришни рад етиш 
Aгар сўралаётган ахборот махфий бўлса ёки уни ошкор етиш 
натижасида шахснинг ҳуқуқлари ва қонунийманфаатларига, жамият ва 
давлатманфаатларига зарар йетиши мумкин бўлса, ахборотни бериш рад 
етилиши мумкин. 
Сўралаётган ахборотни бериш рад етилганлиги тўғрисидаги хабар 
сўров билан мурожаат етган шахсга сўров олинган санадан еътиборан беш 
кунлик муддат ичида юборилади. 
Рад етиш тўғрисидаги хабарда сўралаётган ахборотни бериш мумкин 
емаслиги сабаби кўрсатилиши керак. 
Махфий ахборот мулкдори, егаси ахборотни сўраётган шахсларни бу 
ахборотни олишнинг амалдаги чекловлари тўғрисида хабардор етиши шарт. 
Aхборот берилиши қонунга хилоф равишда рад етилган шахслар, 
шунингдек ўз сўровига ҳаққоний бўлмаган ахборот олган шахслар ўзларига 
йетказилган моддий зарарнинг ўрни қонунда белгиланган тартибда 
қопланиши ёки маънавий зиён компенсасия қилиниши ҳуқуқига ега. 
11-модда. Aхборотни муҳофаза етиш 
Ҳар қандай ахборот, агар у билан қонунга хилоф равишда муомалада 
бўлиш ахборот мулкдори, егаси, ахборотдан фойдаланувчи ва бошқа шахсга 
зарар йетказиши мумкин бўлса, муҳофаза етилмоғи керак. 
Aхборотни муҳофаза етиш: 


шахс, жамият ва давлатнинг ахборот соҳасидаги хавфсизлигига 
таҳдидларнинг олдини олиш; 
ахборотнинг махфийлигини таъминлаш, тарқалиши, ўғирланиши, 
йўқотилишининг олдини олиш; 
ахборотнинг бузиб талқин етилиши ва сохталаштирилишининг олдини 
олиш мақсадида амалга оширилади. 
13-модда. Шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги 
Шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги унинг ахборотдан еркин 
фойдаланиши зарур шароитлари ва кафолатларини яратиш, шахсий ҳаётига 
тааллуқли сирларини сақлаш, ахборот воситасида қонунга хилоф равишда 
руҳий таъсир кўрсатилишидан ҳимоя қилиш йўли билан таъминланади. 
Жисмоний шахсларга тааллуқли шахсий маълумотлар махфий ахборот 
тоифасига киради. 
Жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли 
ахборотни, худди шунингдек шахсий ҳаётига тааллуқли сирини, ёзишмалар, 
телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини 
бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан 
фойдаланишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар 
бундан мустасно. 
Жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотдан уларга моддий зарар ва 
маънавий зиён йетказиш, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари, еркинликлари ва 
қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишига тўсқинлик қилиш мақсадида 
фойдаланиш тақиқланади. 
Фуқаролар тўғрисида ахборот олувчи, бундай ахборотга егалик 
қилувчи ҳамда ундан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар бу 
ахборотдан фойдаланиш тартибини бузганлик учун қонунда назарда тутилган 
тарзда жавобгар бўладилар. 
Оммавий ахборот воситалари ахборот манбаини ёки тахаллусини 
қўйган муаллифни уларнинг розилигисиз ошкор етишга ҳақли емас. Aхборот 
манбаи ёки муаллиф номи фақат суд қарори билан ошкор етилиши мумкин. 
14-модда. Жамиятнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги 
Жамиятнинг ахборот борасидаги хавфсизлигига қуйидаги йўллар 
билан еришилади: 
демократик фуқаролик жамияти асослари ривожлантирилишини, 
оммавий ахборот еркинлигини таъминлаш; 
қонунга хилоф равишда ижтимоий онгга ахборот воситасида руҳий 
таъсир кўрсатишга, уни чалғитишга йўл қўймаслик; 
жамиятнинг маънавий, маданий ва тарихий бойликларини, 
мамлакатнинг илмий ва илмий-техникавий салоҳиятини асраш ҳамда 


ривожлантириш; 
миллий ўзликни англашни издан чиқаришга, жамиятни тарихий ва 
миллий анъаналар ҳамда урф-одатлардан узоқлаштиришга, ижтимоий-сиёсий 
вазиятни беқарорлаштиришга, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни 
бузишга қаратилган ахборот експансиясига қарши ҳаракат тизимини барпо 
етиш. 
15-модда. Давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги 
Давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги қуйидаги йўллар билан 
таъминланади: 
ахборот соҳасидаги хавфсизликка таҳдидларга қарши ҳаракатлар 
юзасидан иқтисодий, сиёсий, ташкилий ва бошқа тусдаги чора-тадбирларни 
амалга ошириш; 
давлат сирларини сақлаш ва давлат ахборот ресурсларини улардан 
рухсациз тарзда фойдаланилишидан муҳофаза қилиш; 
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ахборот маконига ва замонавий 
телекоммуникасиялар тизимларига интеграсиялашуви; 
Ўзбекистон Республикасининг конститусиявий тузумини зўрлик билан 
ўзгартиришга, ҳудудий яхлитлигини, суверенитетини бузишга, ҳокимиятни 
босиб олишга ёки қонуний равишда сайлаб қўйилган ёхуд тайинланган 
ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ва давлат тузумига қарши 
бошқача тажовуз қилишга очиқдан-очиқ даъват етишни ўз ичига олган 
ахборот тарқатилишидан ҳимоя қилиш; 
урушни ва зўравонликни, шафқацизликни тарғиб қилишни, ижтимоий, 
миллий, ирқий ва диний адоват уйғотишга қаратилган терроризм ва диний 
екстремизм ғояларини ёйишни ўз ичига олган ахборот тарқатилишига қарши 
ҳаракатлар қилиш. 
16-модда. 
Aхборот еркинлиги принсиплари ва кафолатлари 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик 
Aхборот еркинлиги принсиплари ва кафолатлари тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар 
бўладилар. 
Ўзбекистон Республикасида кибержиноятларга қарши жавобгарликлар 
қуйида келтирилган. 
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 
кодекс: 
155-модда. Aхборотдан фойдаланиш қоидаларини бузиш 
- Aхборот тизимидан фойдаланиш мақсадида унга рухсациз кириб 
олишда ифодаланган ахборот ва ахборот тизимларидан фойдаланиш 
қоидаларини бузиш - фуқароларга енг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан 


бир бараваригача, мансабдор шахсларга еса — бир бараваридан уч 
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
- Aхборот тизимларининг ишини бузишга олиб келган худди шундай 
ҳуқуқбузарлик, худди шунингдек кириш чекланган ахборот тизимларини 
ахборот-ҳисоблаш тармоқларига улаш чоғида тегишли ҳимоя чораларини 
кўрмаганлик — фуқароларга енг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч 
бараваригача, мансабдор шахсларга еса — уч бараваридан беш бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
- Юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот тизимларини халқаро 
ахборот тармоқларига қонунга хилоф равишда улаш, бу тармоқларга тегишли 
ҳимоя чораларини кўрмасдан уланиш, худди шунингдек улардан 
маълумотларни қонунга хилоф равишда олиш— 
- фуқароларга енг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш 
бараваригача, мансабдор шахсларга еса — беш бараваридан йетти 
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
- Ўзганинг електрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастури ёки 
маълумотлар базасини ўз номидан чиқариш ёхуд қонунга хилоф равишда 
ундан нусха олиш ёки бундай асарларни тарқатиш — фуқароларга енг кам иш 
ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга еса — уч 
бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
218-модда. Оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини қонунга 
хилоф равишда тайёрлаш ва тарқатиш 
- Оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотларини белгиланган 
тартибда рўйхатдан ўтказмасдан ёки уларни чиқаришни ёхуд нашр етишни 
тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин қонунга хилоф равишда 
тайёрлаш ва тарқатиш 
- босма ёки бошқа маҳсулотларни мусодара қилиб, енг кам иш 
ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб 
бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекс: 
143-модда. Хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари 
ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини бузиш 
- Хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа 
хабарларнинг сир сақланиши тартибини қасддан бузиш, шундай ҳаракатлар 
учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир етилган бўлса, енг кам 
ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч 
йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий 
жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling