#
Rp.: Solutionis Novocaini 0,25%-5 ml
D.t.d.N.10 in ampullis
S. Бензилпенициллин эритмасини тайёрлаш учун.
Баъзи дори моддалари ёғли суспензия ҳолида флаконларда чиқарилади. Суспензиялар асептик шароитда тайёрланади. Уларни ишлатишдан олдин чайқатиб олиш керак. Дори моддаси эса керакли миқдорда олиниб парентерал йўл билан юборилади.
Мисол. 100 мл бийохинол суспензиясига рецепт ёзиб берилсин. 3 мл дан 3 кунда 1 марта мушаклар орасига юбориш буюрилсин. қўлланилишидан олдин чайқатилсин.
Rp.: Biiochinoli 100 ml
D.S. 3 мл дан 3 кунда 1 марта мушак орасига
юборилсин. қўллашдан олдин чайқатилсин.
Ампулаларда официнал эритмалар ва новогален препаратлари ёзиб бериладиган ҳолларда Rp.: сўзидан кейин препаратнинг номи ва унинг миқдори ёзиб берилади. Кейин берилиши лозим бўлган ампулалар сони кўрсатилади. Сўнгра сигнатура ёзилади.
Мисоллар: 1. Ичида 1 мл дан кордиамин бўлган 10 та ампула ёзиб берилсин ва 1 мл дан тери остига юбориш буюрилсин.
Rp.: Cordiamini 1 ml
D.t.d.N.10 in ampullis
S. 1 мл дан тери остига юборилсин.
2.Ичида 1 мл дан питуитрин бўлган 10 та ампула ёзиб берилсин. 1 мл дан тери остига юбориш буюрилсин.
Rp.: Pituitrini 1 ml
D.t.d.N.10 in ampullis
S. 1 мл дан тери остига юборилсин.
Такрорлаш учун саволлар:
Инъекция учун қўлланиладиган эритмалар қандай талабларга жавоб беришлари керак?
Инъекция йўли билан дори киритишни қандай афзалликлари мавжуд?
Инъекция учун эритмалар тайёрлашда қандай эритувчилар қўлланилади?
Инъекция учун дорилар рецептда неча хил шаклда ёзилади?
Эритмалари турғун бўлмаган дориларни инъекция учун қандай қўлланилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |