Олий ва ўрта тиббий таълим бўйича ўқув-услуб идораси
Мустақил рецепт ёзиш учун мисоллар
Download 1.21 Mb.
|
Ум. рец
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЮМШОқ ДОРИ ШАКЛЛАРИ Юмшоқ дори шаклларига қуйидагилар киради: суртмалар (мазь), пасталар, линиментлар, шамчалар, пластирлар. СУРТМАЛАР
Мустақил рецепт ёзиш учун мисоллар:
Дитилин (Dithylinum, td = 0,02) эритмасини венага 2 мл дан киритиш учун тақсимланган усулда рецепт ёзинг. Пентамин (Pentaminum, Md = 0,2) эритмасини 2 мл дан ампулаларда тери остига киритиш учун рецепт ёзинг. 3. Скополамин гидробромид (Scopolamini hydrobromidum, td = 0,04) эритмасини тақсимланмаган усул билан 6 ти марта тери остига 2 мл дан киритиш учун рецепт ёзинг. 4. Дигицилен (Digicilenum) новогален препаратини мушак ичига 1 мл дан киритиш учун ампулаларда рецепт ёзинг. Хафтада 1 марта бўғинга 3 — 5 мл миқдорда киритиш учун, гидрокортизон ацетат (Hydrocortisoni acetas) ни 5% суспензиясини 5 мл ли 6 тита флаконга рецепт ёзинг. Эстрадиол дипропионат (Oestradiol dipropionas, td = 0,001) мойли эритмасини ампулаларда 1 мл дан мушакга киритиш учун 6 та ампулага рецепт ёзинг. Таркибида 1,0 тиопентал-натрий (Thiopentalum-natrium) бўлган 6 та флаконга рецепт ёзинг. Хар бир флакон 50 мл инъекция учун сувда, қўлланишдан олдин эритилсин ва венага аста киритилсин. ЮМШОқ ДОРИ ШАКЛЛАРИ Юмшоқ дори шаклларига қуйидагилар киради: суртмалар (мазь), пасталар, линиментлар, шамчалар, пластирлар. СУРТМАЛАР Суртма (бош келишик бирлик сонда - Unguentum, қаратқич келишик бирлик сонда - Unguenti). Суртма юмшоқ дори шакли бўлиб, асосан тана сиртига суртиш учун ишлатилади. Суртмалар юқори даражада қовушқоқликга эга бўлган гомоген масса бўлиб, тери ёки шиллиқ қаватлар юзасида текис, сидирилиб кетмайдиган парда хосил қила олади. Суртмалар мураккаб дори шакли бўлиб энг камида 2 та таркибий қисм: таъсир кўрсатувчи (basis) ва шакл берувчи (суртма асослари - constituens) моддалардан иборат бўлади. Шакл берувчи моддалар юқори даражада сифатли бўлишлари ва қуйидаги хоссаларга эга бўлмоқликлари зарур: ёруғлик нури, ҳаво, ҳарорат таъсирида бузилмасликлари дори воситалари билан кимёвий реакцияга киришмасликлари юқори даражада суртилиш ва тана ҳароратида эриб кетишлиги баъзи холларда улар теридан яхши сурилишлиги таннархи арзон бўлишлиги Шуни таъкидлаш жоизки суртма асослари шакл берувчи вазифасини ўташ билан бир қаторда ижобий маҳаллий таъсирга эгадирлар, яъни улар маълум қалинликдаги парда хосил қилиб, тери ва шиллиқ қаватларни механик таъсиротлардан сақлайдилар, уларни сезувчанлигини пасайтирадилар, иссиқлик тарқатишни камай тиридилар тўқималар трофикасини яхшилайдилар, яллиғланишга қарши, антисептик ва қичишишга қарши таъсир кўрсатадилар. Суртма асоси сифатида қуйидаги моддалар қўлланилади: Вазелин (Vaselinum) — нефтни қайта ишлаш маҳсулоти. Вазелин яхши сақланади, индифферент, тери ва шиллиқ қаватлардан сўрилмайди. Шунинг учун тана сиртга ишлатиладиган суртмаларни тайёрлашда кенг ишлатилади. Вазелин мойи (Oleum Vaselini) — рангсиз, ҳидсиз, таъмсиз, ёғсимон консистенцияга эга суюқлик бўлиб, сувда эримайди. Тери ва шиллиқ қаватлардан ёмон сўрилади. Ланолин (Lanolinum) — қўйларнинг жунини ювиш орқали ажратиб олинади. Сувда эримайди, сақланганда бузилмайди, органик эритувчиларда яхши эрийди. Ланолин 2 хил: сувли ва сувсиз бўлади. Ланолин 26 — 42 ўС да эрийди, теридан яхши сўрилади, шу сабабли ундан тайёрланган суртмалар резорбтив таъсирга эга. Сувсиз ланолин 150% гача ўзига сув шимади ва ундан тайёрланган суртмалар асосан суюқлик кўп ажралаётган яралар юзасига қўйилади. Спермацет (Spermacetum) — китсимон денгиз ҳайвони — кашалотларнинг ички ёғидан ажратиб олинади. Хидсиз, сувда эримайди, 45 — 54 ўС да эрийди. Суртма асоси сифатида мустақил қўлланилмайди. Бошқа асосларга гигроскоплик, зичлилик ва эластиклик хоссасини ошириш учун кўшилади. Тозаланган чўчка ёғи (Adeps suillus depuratus). Чўчқа чарвисини эритиш йўли билан олинади. Оқ, бир хил масса бўлиб 34 — 46 ўС да эрийди. Яхши тарафи шундаки у терини устини идеал қоплайди, маҳаллий таъсирламайди, кўпчилик дориларга салбий тасир кўрсатмайди. Тери ва шиллиқ қаватлардан яхши сўрилади. Аммо, чўчқа ёғи қуйидаги камчиликларга эга: тез бўзилади (1 — 2 ҳафтада ачийди), баъзи дорилар уни оксидлайди (кумиш нитрат, симоб оксиди ва бошқалар). Суртмалар асосан официнал ва камдан-кам холларда магистрал йўл билан тайёрланади. Суртмалар оддий ва мураккаб (таркибида 2 ва ундан ортиқ дори) бўлади. Рецептларда суртмалар қисқартирилган ва кенгайтирилган кўринишда ёзилади. қисқартирилган шаклда рецептлар ёзилганда суртманинг миқдори ва унинг таркибидаги дори фоизи кўрсатилади. Рецептда суртма асоси кўрсатилмаган бўлса одатда вазелин ишлатилади. Суртилиш юзасига кўра рецептда суртмалар миқдори 5,0 дан 100,0 гача ёзилади. Кенгайтирилган кўринишда рецепт ёзилганда суртмалар таркибига кирувчи ҳамма моддаларнинг номи ва миқдори ёзилади. Кейин M.f. unguentum ёзилади, сўнгра D.S. ёзилади. Мисол. Таркибида 10% рух оксиди бўлган 20 г суртмага рецепт ёзилсин. Хисоб: 100,0 — 10,0 20,0 - х х = 2,0 Демак таркибида 10% рух оксиди бўлган 20 г суртма тайёрлаш учун 2 г рух оқсиди олиш керак экан. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling