Rp.: Zinci oxydi 2,0
Vaselini ad 20,0
M.f. unguentum
D.S. Жароҳатланган жойга суртиш учун.
Агар суртма таркибига 1 та доривор модда кирган бўлса ва суртма асоси сифатида вазелин олинган бўлса, бундай ҳолда рецепт қисқартирилган холда ёзилади. Рецепт Unguenti сўзидан бошланади ва дори моддасини номи, миқдори кўрсатилади, кейин эса D.S. ёзилади.
Rp.: Unguenti Zinci oxydi 10% - 20,0
D.S. Жароҳатланган жойга суртиш учун.
қисқартирилган кўринишда официнал суртмалар ёзилади. Официнал суртмалар давлат фармакопеясига келтирилган бўлади. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Рух суртмаси (Unguentum Zinci)
Сариқ симоб суртмаси (Unguentum Hydrargyrum oxydum flavum)
Оқ симоб суртмаси (Unguentum Hydrargyrum oxydum album)
Глицерин суртмаси (Unguentum Glucerinum)
Нафталан суртмаси (Unguentum Naphthalanum)
Ксероформ суртмаси (Unguentum Xeroformium)
Масалан. 10,0 официнал рухли суртма ёзиш буюрилсин.
Rp.: Unguenti Zinci 10,0
D.S. Кўзга суртиш учун.
ПАСТАЛАР
Паста (бош келишик бирлик сонда - Pasta, қаратқич келишик бирлик сонда - Pastae). Бу қуюқ суртма ҳисобланади. Таркибида 20% дан 60% гача сочма ҳолдаги қуруқ моддалар (тальк, крахмал, рух оксиди, оқ тупроқ - Talcum, Amylum, Zinci oxydum, Bolus alba) ва бошқалар бўлади. Бундан ташқари пасталар адсорбция ва қуритиш хоссалари билан бир қаторда яллиғланишга қарши таъсири ҳам бор. Пасталар магистрал ва официнал бўлади. Магистрал пасталарга рецептлар фақат кенгайтирилган шаклда ёзилиб, паста таркибига кирувчи барча ингредиентларнинг номи ва миқдори кўрсатилади. Рецепт M.f. pasta кейин D.S. деб тамомланади.
Мисол. 50 г вазелиндан иборат асоси паста ёзилсин. Унинг таркибида 5% анестезин ва 25% рух оксиди бўлсин.
Хисоб: анестезин 100,0 — 5,0 рух оксиди 100,0 — 25,0
50,0 — х х = 2,5 50,0 — х х = 12,5
Do'stlaringiz bilan baham: |