қуйилсин.
Баъзи ҳолларда официнал шамчалар мураккаб таркибли бўлса, уларнинг савдо номи кўрсатилади. Масалан, ““ “Анузол”, “““Бетиол” ва бошқалар. Бундай ҳолда рецепт тушум келишиги кўплик сонда бошланиб (Suppositoria) кейин номи ва сони кўрсатилади. Дори моддасининг миқдори дориномада келтирилмайди.
Мисол. 10 та “ “ “Бетиол” шамчаси ёзилсин ва 1 та шамчадан кунига 2 марта буюрилсин.
Rp.: Suppositoria “Bethiolum” N.10
D.S. 1 та шамчадан кунига 2 марта.
Рецептда магистрал шамчалар ёзилганда дорининг 1 марталик дозаси кўрсатилади, сўнгра асос ва унинг миқдори ёзилади. Кейин M.f. suppositorium деб ишлатилиш йўли кўрсатилади ва D.t.d.N. сони кўрсатилади, сўнгра сигнатура S. ёзилади.
Мисол. Таркибида 0,3 анестезин сақлаган 10 та тўғри ичак шамчаси ёзилсин. Мўм қғозга ўралган холда берилсин. 1 та шамчадан кунига 2 маҳалдан тўғри ичакка киритиш буюрилсин.
Rp.: Anaesthesini 0,3
Olei Cacao 3,0
M.f. suppositorium rectale
D.t.d.N.10 in charta cerata
S. 1 та шамчадан кунига 2 маҳал тўғри ичакка
қуйилсин.
ПЛАСТИРЛАР
Пластир (бош келишик бирлик сонда - Emplastrum, қаратқич келишик бирлик сонда - Emplastri).
Пластирлар тана ҳароратида юмшаб терига ёпишиб қолиш хоссасига эга бўлган пластик массадир. Уларни тасмасимон пишиқ матога сўркалган холда ҳам қўлланилади (ярага ёпиштириб қўйиладиган малҳамли мато). Улар асосан сиртга ишлатилади.
Агрегат холатига караб қаттиқ ва юмшоқ пластирлар ажратилади. қаттиқ пластирлар хона ҳароратида қаттиқ бўлиб, тана ҳароратида юмшайди.
Суюқ пластирлар (ёки тери сирочлари) тез учувчан суюқликлар бўлиб суркалган жойидан парланиб терида юпқа парда ҳосил қиладилар.
Хозирги замон пластирлари асосан фармацевтик саноатда ишлаб чиқарилади.
Пластирлар таркиби дори воситаси ва мураккаб асос (ёғ кислоталарининг тузлари, мойлар, парафин, церезин, вазелин, ланолин, мум, елим) дан иборатдир. Аммо баъзи пластирлар фақат асосдан иборат бўлади, масалан: лейкопластир. У яралар четларини яқинлаштириш, бғламларни мустахкамлаш, ярани ифлосланишидан механик химоялаш учун қўлланилади. Таркибида дори воситаси бўлган пластирлар маҳаллий таъсир кўрсатиш учун қўлланилади. Суюқ пластирлар флаконларда ёки аэрозол баллончикларда чиқарилади. қаттиқ пластирлар асосан матоларга суркалган холатда чиқарилади.
Рецептда пластирлар қисқартирилган шаклда ёзилади. Унда пластир номи, миқдори ва керак холатларда ўлчамлари кўрсатилади.
Мисол. Ярани устидаги бғловни мустахкамлаш учун ўлчами 3 см х 5 м бўлган лейкопластирга рецепт ёзинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |