Олий ва ўрта тиббий таълим бўйича ўқув-услуб идораси


Мустақил рецепт ёзиш учун мисоллар


Download 1.21 Mb.
bet27/39
Sana06.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1433016
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39
Bog'liq
Ум. рец

Мустақил рецепт ёзиш учун мисоллар:

  1. 30,0 официнал дерматол (Dermatolum) суртмасига рецепт ёзинг.

  2. Таркибида 5% танин (Tanninum) ва 3% стрептоцид (Streptocidum) бўлган 50,0 суртмага рецепт ёзинг. Суртма асоси сифатида баравар миқдорда вазелин (Vaselinum) ва ланолин (Lanolinum) олинг.

  3. Таркибида 1% тетрациклин гидрохлорид (Tetracyclini hydrochloridum) бўлган 10,0 суртмага рецепт ёзинг.

  4. Таркибида 10% дан резорцин (Resorcinum) ва ацетилсалицилат кислотаси (Acidum acetylsalicylicum) бўлган 100,0 магистрал суртмага рецепт ёзинг.

  5. Таркибида 5% анестезин (Anaesthesinum) бўлган 50,0 пастага рецепт ёзинг.

  6. 50,0 официнал цинк пастасига (Pasta Zinci) рецепт ёзинг.

  7. Таркибида 3,0 ксероформ (Xeroformium) бўлган 30,0 пастага рецепт ёзинг.

  8. Таркибида 10% хлороформ (Chloroformium) ва 2% ментол (Mentholum) бўлган 50,0 линиментга рецепт ёзинг.

  9. Таркибида 10% синтомицин (Synthomycinum) бўлган 20,0 линиментга рецепт ёзинг.

  10. Таркибида қайин қорамойи (Pix liquida) ва ксероформ (Xeroformium) дан тенг миқдорда — 3,0, канакунжут мойи (Oleum Ricini) 100 мл бўлган линиментга рецепт ёзинг.

  11. Таркибида 0,2 дерматол (Dermatolum) бўлган 6 та ичак шамчасига рецепт ёзинг.

  12. Таркибида 0,3 эуфиллин (Euphyllinum) бўлган ичак шамчаларидан 6 тасига рецепт ёзинг.

  13. Анузол (Anusolum) номли официнал ичак 10 та шамчаларига рецепт ёзинг.

қАТТИқ ДОРИ ШАКЛЛАРИ
қаттиқ дори шаклларига қуйидагилар киради: сочмалар, капсулалар, таблеткалар, дражелар, гранулалар, ҳапдорилар (пилюлалар), карамеллар ва бошқалар.
СОЧМАЛАР
Сочма (бош келишик бирлик сонда - Pulvis, қаратқич келишик бирлик сонда - Pulveris) сиртга ишлатиш ёки ичиш учн бериладиган сочилувчанлик хоссасига эга бўлган қаттиқ дори шакли.
Сочмалар таркибига кўра икки хил бўлади.

  1. Оддий сочмалар — Pulveres simplices - таркиби битта дори моддасидан иборат.

  2. Мураккаб сочмалар — Pulveres compositi - таркиби иккита ва ундан ортиқ дори моддадан иборат.

Сочмалар майдаланиш даражасига кўра учга бўлинади: йирик (Pulveres grossi), майда (Pulveres subtiles) ва жуда майда сочмалар (Pulveres subtilissimi). Бундан ташқари сочмалар дозаларга тақсимланган (Pulveres divisi) ва тақсимланмаган (Pulveres indivisi) бўлади.
Сочма шаклида ҳар хил сунъий моддалар, микроорганизмлар махсулотлари, ўсимлик ва хайвонлардан олинган бирикмалар қўлланиши мумкин. Аммо, сочма шаклида гигроскопик (калций хлорид, натрий бромид, калий ацетат ва бошқалар), бир-бири билан аралашганда суюқ ёки нам масса хосил қиладиган (антипирин ва хинин), осон парчаланувчи (кумиш нитратни органик моддалар билан аралашмаси) ёки портловчи моддаларни қўллаш мумкин эмас.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling