Rp.:Anaesthesini 2,5
Zinci oxydi 12,5
Vaselini ad 50,0
M.f. pasta
D.S. Терининг зарарланган қисмига суриш учун.
Официнал пасталар қисқартирилган ҳолда ёзилади. Уларга қуйидагилар киради:
- Pasta antiseptica biologica - антисептик биологик паста;
- Pasta Zinci - рух пастаси;
- Pasta Zinci-salicylata - рух-салицилатли паста;
- Pasta Zinci-naphthalani cum Streptocido - рух-нафталан пастаси стрептоцид билан.
Мисол. 40,0 официнал рух пастаси ёзиш буюрилсин.
Rp.: Pastae Zinci 40,0
D.S. Терининг зарарланган қисмига суртиш учун.
ЛИНИМЕНТЛАР
Линиментлар (бош келишик бирлик сонда - Linimentum, қаратқич келишиги бирлик сонда - Linimenti). Бу суюқ суртма дори шакли бўлиб сиртга ишлатилади. Линиментлар қуюқроқ бўлиши мумкин лекин тана ҳароратида эриб, суюқ холатга айланишлари керак. Бундай линиментлар юмшоқ дорилар қаторига киритилади. Хозирги вактда тайёр линиментлар чиқарилади. Уларни тайёрлашда суюқ мойлар қўлланилади: зиғир ёғи (Oleum Gossypii), кунгабокар мойи (Oleum Helianthi), пахта мойи (Oleum Glossinum).
Линиментлар официнал ва магистрал бўлиши мумкин, бундан
ташқари линимент эмульсиялар ва линимент суспензиялар ҳам мавжуд. Рецептда магистрал линиментлар кенгайтирилган шаклда, официнал линиментлар қисқартирилган шаклда ёзилади.
Мисол. Таркибида 5% скипидар ва 15% метил салицилати бўлган 75,0 линиментга рецепт ёзилсин.
Хисоб: скипидар 100,0 — 5,0 метилсалицилат 100,0 — 15,0
75,0 — х х = 3,75 75,0 — х х = 11,25
Rp.: Olei Terebinthinae 3,75
Methyli salicylatis 11,25
Olei Gossypii ad 75,0
M.f. linimentum
D.S. Суртиш учун.
Официнал линиментларга мисол. 5% ли 25,0 официнал синтомицин линиментга рецепт ёзилсин, яраларга суртиш буюрилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |