Oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi samarqand davlat universiteti


Download 1.17 Mb.
bet35/66
Sana09.01.2022
Hajmi1.17 Mb.
#264738
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66
Bog'liq
integrasiya2020 ad03ba8ea4bf8544e616340ae4553036

Комплекс объектлар асосида.

Интегратив курс яратишга асос бўлган комплекс объектларга Ер, биосфера, одам ва унинг яшаш му ҳити мисол бўла олади. Бу курсларнинг бир ҳил мавзуларида бир объект турли фан нуқтаи назаридан кўрилади.

Шу хилдаги интеграция ўтган асрнинг йигирманчи йилларда маориф тизимида қўлланилган. Кейинчалик у бекор қилинган, лекин бизнинг давримизда, айтиш мумкинки қайтадан туғилди. Бизнинг назаримизда, маълум ҳажмда у табиий фанлар таълимига яхши таъсир кўрсатади.

Турли муаммолар асосида.

Интегратив курсларни турли локал (маҳаллий) ва глобал (умумжаҳон) муаммолар асосида татбиқ этишга уринишлар кўп учрайди. Бунда табиий илмий билимларнинг муаммолар асосида бирлаштирилиши қўлланилади. Бу синфдаги интегратив курслар (асосан экология билан боғлиқ курслар) мактаблар иш фаолиятида кенг тарқалган.

Муаммолар бўйича тузилган интегратив курслар ривожланишига глобал таълимнинг ривожланиши ҳам туртки бўлди.

Бу йўналишнинг тарафдорлари замонавий шахснинг ривожланишига бугунги кунда мамлакатларнинг ва миллатларнинг экономика,фан, сиёсат, маънавиятининг узвий боғлиқлигидан келиб чиқувчи глобаллик омили кучли таъсир кўрсатади деган тасдиқлашни асос қилиб олганлар.




Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling