Умумий илмий тушунчалар, қонуниятлар, назариялар асосидаги курслар.
Бу асосда интегратив курслар яратиш ҳақидаги фикрлар яхши натижалар берди. Муаллифлар орасида юқори даражадаги умумийликни билдирувчи тушунчалар: «материя», «ҳаракат», «модда», «майдон», «энергия» ва бошқалар кўп ишлатилди. Қонунлар орасида сермаҳсули табиатни сақлаш қонуни, одамларнинг иш фаолияти туфайли ривожланиши, табиатга туйғу билан қараш бўлди.
Назариялар орасида интегратив курс яратиш учун асос бўлиб асосий табиий-илмий назариялар хизмат қилади. Шуниси эътиборга лойиқки, бу асосда интегратив курслар яратишга уринишлар кўп бўлган бўлса ҳам, улар қовишмаганлиги ва маълум кетма-кетликка, дидактик мақсадга эга эмаслиги билан ажралиб туради.
Фан эволюцияси билан боғлиқ муаммоларни, табиатни илмий нуқтаи назардан ўрганиш услубларини, оламнинг илмий кўринишини ўрганиш асосидаги курслар.
Юқоридаги барча мавзулар интегратив мазмунга эга ва татбиқ этишга катта имкониятлари бор, афсуски, бундай курслар мактаб иш фаолиятида қўлланилувчи материалнинг ва ўқитиш услубининг мураккаблиги туфайли ҳали кенг тарқалгани йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |