Oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi samarqand davlat universiteti


Download 1.17 Mb.
bet30/66
Sana09.01.2022
Hajmi1.17 Mb.
#264738
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   66
Bog'liq
integrasiya2020 ad03ba8ea4bf8544e616340ae4553036

4-mavzu: КЎП ФАНЛАР ИНТЕГРАЦИЯСИ
Режа.

1. Интегратив таълимнинг синфларга бўлиниши (классификация).

2. Бошланғич таълимда умумлаштирилган курслар (кўп фанлар интеграцияси).

3. Ўқув фанларини интеграциялаш жараёнидаги камчиликлар.

4. INTEGRASIYA TA’LIM JARAYONINI OPTIMALLASHTIRISHNING MUHIM PRINSIPI
1. Интегратив таълимнинг синфларга бўлиниши (классификация).

Интеграция курсларининг синфларга бўлинишини турли асосларда қилиш мумкин:



мақсад ва муаммолар асосида;

мактаб табиий-илмий тизимидаги вазифалари асосида;

қўшилувчи фан тармоқлари асосида;

интеграция усуллари ва йўллари асосида;

ўқув режасидаги ўрни асосида;

курсни ўрганишга сарфланган ва қт асосида;

ўқувчилар учун қийинлик даражаси асосида ва ҳ.к.

Шуни эътиборга оламизки, бу курсларнинг муаллифлари одатда ўз олдиларига бир неча мақсад ва муаммоларни ечиш масаласини қўядилар, шу сабабли курслар кўп мақсадли, турли вазифали бўлади.

Кўп миқдордаги дастурлар ва уларни тадбиқ этишга уринишларни кўриб чиқиб, биз бу курслар қурилишининг асосий йўналишларини ажратишимиз ва уларни моҳиятига қараб синфларга бўлишимиз мумкин.

Уларни яна универсал ёки бир неча асосий тизим курсларини алмаштирувчи умумий деб ҳам аташ мумкин. Масалан, ўқиш, табиат, расм дарсларини битта умумий дарсга бирлаштириш.

Одатда, бундай курсларнинг муаллифлари табиий фанлар материалларини бирлаштириб, уларни бир маълум тизимга келтиришади ва ўз курсларини интегратив ёки комплекс (умумий) деб атайдилар. Кўриниб турибдики, бошланғич таълим тизимидаги табиий фанлар материалларини беришда тўғри кетма-кетликка фақат дарслар тузилишини сақлаб қолибгина эришиш мумкин. Баъзи эътиборли олимлар таъкидлайдиларки, бу анъанавий мактабларда ҳам табиий фанларни кетма-кет ўрганиш йўли билан ҳам ҳал қилинмоқда. Бир қатор олимлар бошланғич таълимга ҳам дарсларга ажратиб ўқитиш анъаналари тарқалган деб ҳисоблайдилар.




Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling