Олтиарик туман хокимлиги кошидаги Тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан утказиш инспекцияси томонидан


-модда. Жамиятнинг хукукий холати


Download 314.4 Kb.
bet3/17
Sana16.06.2023
Hajmi314.4 Kb.
#1517772
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2 5285331650027196597

4-модда. Жамиятнинг хукукий холати.

4.1. Жамият юридик шахс хукукига эга.


4.2. Жамиятнинг хукукий холати Узбекистон Республикасининг амалдаги конунлари, ушбу Низом билан белгиланади.
4.3. Жамият узининг мулкига ва мустакил балансига эга булиб, тадбиркорлик асосида тула хужалик хисобида фаолият курсатади.
4.4. Жамият уз номидан ушбу Низомнинг 3.2-бандида курсатилган шартномалар ва бошка битимларни тузиши, уз мулкига эгалик килиши, судларда даъвогар, жавобгар ва вакил сифатида иштирок этиши, давлат органлари ва бошка органларда, чет элларда уз номидан иш юритиши мумкин.
4.5. Узбекистон Республикасида ва чет элларда бинолар, транспорт воситалари ва бошка кучар хамда кучмас мулкларни сотиб олади, куради, ижарага олади, сотади ва ижарага беради.
4.6. Бозор конъюктурасидан келиб чикиб, узи курсатаётган хизмат ва ишлаб чикараётган махсулотларига мустакил холда нарх белгилайди.
4.7. Жамият чет эл фирмалари билан биргаликда амалий хамкорликни йўлга кўйиш учун кўшма корхоналар тузиши ва ташки иктисодий фаолият билан шугулланиши мумкин.
4.8. Жамият Узбекистон Республикаси конунчилигида кузда тутилган тартибда Узбекистон Республикаси худудида ва унинг ташкарисида уз корхоналари, шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналарини очиши, республикамиз ва чет эллардаги банкларда валюта хамда бошка хисоб ракамларини очиши мумкин.
4.9. Жамият узининг узбек тилида ёзилган номи туширилган думалок мухри, тамгаси, фирма белгиси ва бошка белгиларига эгадир.
4.10. Жамият уз катнашчилариининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди, худди шунингдек, катнашчилари хам жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди, катнашчининг жамият низом фондига киритилган маблаглари бундан мустасно.


5-модда. Жамиятнинг мол-мулки.

5.1. Асосий фондлар, ушбу Низомда курсатилган фондлар ва айланма маблаглар, шунингдек, киймати жамиятнинг мустакил балансида акс этадиган бошка бойликлар жамият мол-мулкини ташкил этади.


5.2. Куйидагилар жамият мол-мулкини ташкил этувчи манбалардир:
- катнашчининг пул ва бошка моддий маблаглари;
-махсулотлар, ишлар ва хизматларни реализация килишдан, шунингдек, хужалик фаолиятининг бошка турларидан олинган даромадлар;
- кимматли когозлар ва улар билан боглик фаолиятдан олинадиган даромадлар;
- банк ва бошка карз берувчиларнинг кредитлари, мулк ва бошка шаклда берган карзлари;
- капитал маблаг ва бюджетдан, турли хил фондлардан берилган дотация ва грантлар;
- ташкилотлар, корхоналар ва жисмоний шахсларнинг текинга ва хайрия максадларида берган бадаллари, шунингдек, мерос тарикасида, айирбошлаш ва совга килиш йули билан оладиган даромадлари;
- Узбекистон Республикасининг конун хужжатлари билан такикланмаган бошка манбалар.
5.3. Жамият мол-мулкининг эгаси жамиятга карашли мол-мулкни бошка корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга сотиш хамда топшириш, айирбошлаш, ижарага бериш, вактинча фойдаланиш учун бепул бериш ёки карзга беришга, бошка корхоналарнинг Низом фондига хисса кушиш учун беришга, шунингдек, уларни баланс хисобидан чикаришга хаклидир.
5.4. Жамият мол-мулкининг эгаси ишлаб чикариш воситалари ва бошка моддий бойликларни жисмоний шахсларга сотишга, бепул беришга, ижарага беришга ва гаровга куйишга хаклидир.
5.5. Жамият уз мажбуриятлари юзасидан факат узининг мустакил балансига киритилган мол-мулки доирасидагина жавоб беради.



Download 314.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling